Бошланғич синф ўҚувчиларининг мактабга адаптацияси услубий қулланма самарқанд 2023


Хулоса....................................................................................................................59


Download 1.13 Mb.
bet2/15
Sana20.06.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1636976
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Услубий қулланма12

Хулоса....................................................................................................................59
Глоссарий..............................................................................................................60
Адабиётлар рўйхати............................................................................................62


Кириш

Жаҳонда бошланғич синф ўқувчиларини мактабга адаптациясини шакилланишининг ички ва ташқи стимулларини аниқлаш ва болада мактабга нисбатан ижобий хулқ-атвор кўникмаларини ривожлантириш масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда. Бутун жаҳон болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ташкилоти UNICEF томонидан «...ҳар қандай мамлакатнинг келажаги бевосита болаларнинг фаровонлигига ва уларнинг ривожланиш имкониятларига боғлиқ»1лиги қайд этилиб, бошланғич синф ёшдаги болаларни ривожлантиришни амалга оширишнинг ўзига хос психологик ёндашувларига эътибор бериш, шу жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш орқали бошланғич синф ёшдаги болаларни ижтимоий-психологик шакллантириш, тафаккур эркинлиги, фикрлаши ва мулоқот фаоллигини тарбиялаш масалалари долзарб муаммолардан бўлиб қолмоқда.


Жаҳон таълим ва илмий марказларида болаларнинг мактабга адаптацияси намаён бўлиши ўқишга бўлган лаёқатларини таркиб топтириш орқали қобилиятларини юзага чиқариш борасида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада бошланғич синф ўқувчилари мактабга адаптациясининг ижтимоий-психологик хусусиятларини шакиллантириш орқали ўқитувчи, тарбиячи, психолог, педагог ҳамда ота-оналарнинг иштирокини таъминлаш, бола шахсини камолоти учун хизмат қиладиган механизмларини яратишга қаратилган тадқиқотларни олиб бориш зарурати юзага келмоқда.
Республикамизда сўнгги йилларда бошланғич таълим билан қамраб олинган болаларнинг ҳар томонлама соғлом ва руҳан етук шахс этиб камол топтиришга оид белгиланган вазифаларнинг хуқуқий-меъёрий зарур асослари яратилди. «Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш...»2 ни устувор этиб белгиланганлиги мамлакат келажаги бўлган ёшларни бошланғич синф ўқувчиларини мактабга адаптациясининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш юзасидан янгича илмий ёндашув асосида илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда назарий ечимларини топиш учун кенг имкониятлар яратилди.
Республикамизда бошланғич синф ўқувчиларни мактабга адаптациясини жтимоий-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш орқали, уларни баркамол шахс сифатида шакллантириш борасида зарур хуқуқий-меъёрий асослар яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январда тасдиқланган ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»3, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонлари4, бошланғич синф ўқувчиларни мактабга адаптациясини ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш асосида ривожлантириш учун етарли шароитларини яратиш масалаларига зарур асос бўла олади.



  1. Download 1.13 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling