Бошланғич синф ўҚувчиларининг мактабга адаптацияси услубий қулланма самарқанд 2023
Бошланғич синф ўқувчиларини мактабга адаптациясининг зарур шарт-шароитларини ўрганиш бўйича тавсиялар
Download 1.13 Mb.
|
Услубий қулланма12
8. Бошланғич синф ўқувчиларини мактабга адаптациясининг зарур шарт-шароитларини ўрганиш бўйича тавсиялар
Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатлар. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг муҳим хусусиятларидан бири улардаги ўқитувчи шахсига ишонч ҳисси ва юксак эҳтиромдир. Шунинг учун ҳам ўқитувчи болага тарбиявий таъсир кўрсатиш имконияти жуда каттадир. Бола ўқитувчини ақл-идрок соҳиби, тийрак, сезгир, меҳрибон, ҳатто донишманд инсон деб билади. Ўқитувчи сиймосида ўзиниг эзгу нияти, орзу истаги, ажойиб ҳис-туйғуларини рўёбга чиқарувчи мўътабар шахсни кўради. Ўқитувчининг обрўси олдида ота–оналар, оиланинг бошқа аъзолари, қариндош-уруғлар, таниш-билишларнинг нуфузи кескин пасаяди. Шу сабабли болалар ўқитувчининг ҳар бир сўзини қонун сифатида қабул қиладилар. Бошланғич синф ўқувчилари ўқитувчи томонидан қўйиладиган янги шартларни қабул қиладилар ва уларнинг қоидаларига тўла амал қилишга ҳаракат қиладилар. Бола учун ўқитувчи унинг психологик холатини белгилаб берувчи асосий фигура ҳисобланиб, бу ҳолат унинг нафақат синфдаги, балки умуман тенгдошлари билан бўладиган муносабатига, бу муносабат эса оиласидаги муҳитлариги ҳам таъсир кўрсатади. Шунингдек бу муносабатлар унинг ўқув фаолияти муваффақиятини ҳам белгилаб беради. Ўқитувчининг ўқувчиларга таъсир кўрсатиш ва муносабатининг қуйидаги услублари мавжуд. Авторитар услуб: бу қаттиқ қўллик бўлиб, бунда ўқитувчи ўқувчиларни сўзсиз ўзига бўйсунишларини талаб этади. Лекин нима учун қаттиқ қўллик қилаётганини ёки ўқувчиларга нима учун ўз– ўзларини шундай тутишлари лозимлиги тушунтириб бермайди, шунингдек ўқувчиларни ўз хатти-ҳаракатларини мустақил бошқаришга ҳам ўргатмайди. Ўқитувчи дарс давомида ўқувчиларидан жим ўтиришини, саволларга доимо қўл кўтариб, ўқитувчининг рухсати билан жавоб беришини, ўқитувчининг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришни талаб этади. Бундай педагоглар ўқувчиларнинг қизиқишлари асосида эмас, балки асосан ўқув режаси асосида дарс ўтадилар. Дарс давомида ҳам баҳс-мунозара учун деярли имконият яратилмаган ҳолда асосан ўқитувчининг фикри сингдирилади. Ўқувчилари билан муомала муҳитида ҳам уларнинг индивидуал психологик хусусиятлари, жумладан асаб тизимининг қўзғалувчанлик даражасини ҳам эътиборга олмайдилар. Бу услуб ўқувчини синфдан, ўқитувчидан узоқлаштиради. Эмоционал совуқлик синфда интизомли ўқувчида яккалашув, хавотирлик, ҳимоя қилинмаганлик ҳиссини ҳам юзага келтиради. Бу услуб синфда юқори ўзлаштириш кўрсаткичини бериши, лекин бу ўзлаштириш асосан хотира эвазига бўлиб, лекин мустақил тафаккур, ижодкорлик, ҳозиржавоблик каби хусусиятларни ривожланишдан ортда қолишга сабаб бўлади, унда доимий хавотирлик ўзига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқаради. Императив услубдаги ўқитувчининг ўқувчилари ўқитувчи синфда бўлмаган вақтларда ўз–ўзини бошқариш малакаси бўлмаганлиги учун ҳам интизомга мутлоқо бўйсунмайдилар. Бу асосан, тўполонда намоён бўлади. Бу услуб ўқитувчининг мустаҳкам иродасини кўрсатади, лекин бу иродада ўқувчига нисбатан муҳаббат ҳамда ўқувчининг “устозим мени яхши кўради” деган фикри эмас, балки у қўрқув ҳиссининг мавжудлигидандир. Демократик услуб- ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида дўстона муносабат ўрнатилишига асос бўлади. Дарсдаги интизом мажбурий эмас, балки мувафаққиятга эришиш гарови сифатида болалар ижобий эмоцияни: ўзига ишонч ўз муваффақияти, ютуқларидан қувониш, дўстлари билан фаолиятда ҳамкорлик ҳиссини шакллантиради. Демократик услуб болаларни бирлаштиради. Шу билан бирга ўзининг фаолияти натижаларига қизиқиш уйғотган ҳолда ўзи учун ўзи ҳаракат қилиши лозимлигини англатади. Ўзини–ўзи бошқаришга ўз хатти–ҳаракатларини ўзи назорат қилишга ўргатади. Ҳар бир ишга маъсулият билан ёндашиш ҳисси ўқитувчнинг шу ёшдаги болалар билан демократик муомала ва муносабати асосидагина шаклланади. Либерал услуб- касбий лаёқати йўқ бўлган ўқитувчиларга хос бўлган услуб. Бундай ўқитувчи дарс жараёнини яхши ташкил эта олмайди. Бундай дарсларда ҳар бир бола ўзи тарбияланганлик даражасига қараб ўзини тутади. Бола ўз мажбуриятларини яхши ҳис қилмайди. Муомала муносабатидаги либерал услуб психология ва педагогика фанларига мутлоқо зид услуб ҳисобланиб болалар шахсини шакиллантириш ва тарбиялаш жараёнида бу усулни қўллаб бўлмайди. Шундай қилиб, бошланғич синф ўқувчилари билан муомала муносабатидаги императив услуб, асосан маълум бир чегараларга асосланган холда бола шахси ривожига салбий таъсир кўрсатади. Демократик услуб ўқитувчидан муомала муносабатда жуда катта касбий маҳоратни талаб қилган ҳолда, бола шахсининг ижобий томонларини ривожлантирувчи ягона услуб ҳисобланади. Либерал услуб эса ўқувчини эмоционал зўриқтирмайди, лекин унинг шахси ривожланишига ҳам самарали таъсир кўрсатмайди. Ўқитувчининг муносабат услуби ўқувчининг фаолилигига бевосита таъсир кўрсатади. Мактабгача таълим ташкилотидан келган ўқувчига бошланғич мактабда ўзини қулай ҳис қилиши, муваффақиятли ўрганиши ва тўлиқ ривожланиш учун унга мавжуд бўлган интеллектуал, шахсий, жисмоний ресурсларни аниқлашга ёрдам бериш учун биринчи синфларда ўқитувчилар қуйидагиларга амал қилиши керак: 1. Боланинг индивидуал ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини, имкониятларини, эҳтиёжларини билиш ва таълим жараёнини уларга мувофиқ яратиш; 2. Таълим босқичида муваффақиятли ўрганиш ва мулоқот қилиш учун зарур бўлган кўникмалар ва ички психологик механизмларни шакллантиришга ёрдам бериш. Адаптация муаммосининг долзарблиги ўқув шароитлари, таълим талаблари ва ижтимоий ролларнинг ўзгариши ёшга боғлиқ бўлган неоплазмаларнинг характерли фонида юзага келиши билан боғлиқ. Шунинг учун биринчи синф ўқувчиларининг адаптация жараёнини ҳар томонлама пухта ўйланган ҳолда ташкил этиш учун зарурдир: психофизик, ижтимоий-психологик, тарбиявий. Психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш дастури қуйидаги мақсадларга эга: Адаптациянинг табиий жараёнини енгиллаштириш, уни ўқувчи ва ўқитувчи учун иложи борича оғриқсиз қилиш. Ўқувчиларнинг мактаб муносабатлари тизимида муваффақиятли ўқиши, фаолият кўрсатиши ва ривожланишига имкон берувчи ижтимоий-психологик шарт-шароитларни яратиш. Ўқитиш мотивларини актуаллаштириш, ўқувчиларнинг ўқишнинг муваффақияти учун масъулиятни ўз зиммасига олиш қобилиятини аста-секин ривожлантириш. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling