Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/38
Sana28.12.2022
Hajmi1.96 Mb.
#1071056
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38
Bog'liq
pedagogika olij talim muassasalarida dasturlash tillarini oqitish metodikasini takomillashtirish

Баҳолаш 
мезонлари 
е 
Тайёргарлик
даражалари 
Қониқарсиз, қониқарли, яхши, аъло 
Репродуктив, продуктив, қисман 
изланувчи, креатив
 
 
 
GPA 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
А
м 
а 
л 
г 
а 
 
 
о
ш
и 
р 
у 
в 
ч 
и
 Платформалар
(LMS):
HEMIS OTM axborot tizimi, Moodle


14 
Келтирилган моделда дастурлаш тиллари фанидан (С++, Delphi, Borland 
C++ Builder) машғулотларни (маъруза, амалий ва лаборатория) ўқитиш 
самарадорлигини оширишда ва талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини 
ташкил этишда электрон таълим ресурслардан (видеодарслар, видеороликлар, 
тақдимотлар) ва Case-Study услубини интеграциялаш асосида машғулотларни 
ташкил этиш назарда тутилган. 
Дастурлаш тиллари фанини ўрганишда, асосан, кўпроқ масалаларни 
дастурини тузиш ва турли лойиҳаларни бажаришни кўриш ҳамда муаммоли 
вазиятлар ҳосил қилиш асосида талабаларнинг мотивациясини ва ижодий 
қобилиятини оширишга, когнитив фикрлашини ҳамда компетентилигини 
шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган таълим технологияларидан 
фойдаланиш самарали ҳисобланади. Буларни эса дидактик электрон таълим 
ресурслар (видеодарслар, ўргатувчи дастурлар), таҳлил ва диагностика қилувчи 
тизимлар ҳамда Case-Studу услуби муҳим восита бўлиб хизмат қилади. 
Шунинг учун олий таълим муасссасаларида дастурлаш тилларини 
ўқитишда вебга мўлжалланган электрон таълим ресурслардан (дастурлаш 
соҳасида ижодий қобилиятини ва когнитив фикрлашини ривожлантириш 
қаратилган) фойдаланиш мақсадга мувофиқ саналади. Шу боис, тадқиқот 
доирасида 
олий 
таълим 
муассасалари 
талабаларига 
дастурлаш 
технологияларига 
оид 
малакасини, 
ижодий 
қобилиятини, 
когнитив 
фикрлашини ва компетентлигини ривожлантиришда электрон таълим 
ресурслардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, деган хулосага келиниб, 
тадқиқот доирасида “programm-edu.uz” ахборот-таълим муҳити ишлаб
чиқилди.
Шу билан бирга мазкур бобда тадқиқот доирасида яратилган ахборот-
таълим муҳити ва Case-study услубини (Аниқ содир бўлган вазият 
тавсифланадиган, ундан чиқиш йўлини топиш таклиф этиладиган, ўқув 
вазиятлар – аниқ вақт мобайнидаги вазиятни тавсифлаш, муаммони аниқлаш ва 
аниқ ифодалашни шакллантирадиган, ўқув вазиятлар – олдинги вариантдан 
мураккаброқ вазият тавсифланадиган, ўқув вазиятларни намойиш қиладиган 
Caseлардан фойдаланиш) интеграциялаш асосида дастурлаш тилларига оид 
машғулотларни ташкил этиш методикаси ишлаб чиқилди.
Бўлажак 
мутахассисларни 
ижодий 
фаолиятга 
йўналтириш 
ва 
интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришда касбий фанлардан мустақил 
таълим алоҳида аҳамият касб этади. Талабаларни касбий фанларга оид 
мустақил таълимини ташкил этиш деганда маъруза, амалий ва лаборатория 
машғулотларида олинган билимларни мустаҳкамлашга ва қўшимча равишда 
фанга оид маълумотларни ўзлаштириш имкониятини яратади. Бу эса ўз 
навбатида олий таълим муассасаларида талабаларнинг мустақил таълимига 
алоҳида эътибор қаратишни тақозо этади. Шу мақсадда педагогика олий 
таълим муасасалари талабаларининг “Дастурлаш тиллари” фанидан мустақил 
таълимини ташкил этиш тузилмасини ишлаб чиқилди. 
Ушбу тузилмадан фойдаланиш мақсадида тадқиқот доирасида 
“programm-edu.uz” ахборот-таълим муҳити яратилди. Мазкур ахборот-таълим 
муҳити талабаларнинг “Дастурлаш тиллари” фанидан мустақил таълимнинг уч 
даражаси бажарилади: 


15 
1. Репродуктив даража. Бунда талабалар дастурлаш тилларига оид ўқув 
адабиётларини ўқиш, видеодарсларни тинглаш имкониятига эга бўлади; 
2. Когнитив-қидирув даража. Берилган муаммоли топшириқларнинг 
бажаришга оид ўқув маълумотлардан фойдаланиш, ишбилармон ўйинларга 
тайёргарлик кўриш, муаммоли масалаларни мустақил равишда ўрганиш орқали 
ечиш ва бошқаларни ўз ичига олади;
3. Ижодий даража. Турли амалий лойиҳалар тайёрлашни ўрганади. 
Мустақил таълим фаолият характерига эга ва шунинг учун, унинг 
таркибида фаолиятга хос бўлган таркибий қисмларни ажратиб кўрсатиш 
мумкин: мотивацион алоқалар; муайян вазифани белгилаш; бажариш 
усулларини танлаш; боғланишни бажариш; назорат қилиш.
Бугунги кунда ушбу таркибий қисмларга амал қилган ҳолда талабаларнинг 
мустақил таълимини ташкил этиш ва мустақил равишда бажарилган ишларини 
баҳолашда турли муаммолар пайдо бўлмоқда. Яъни профессор-ўқитувчилар 
томонидан фанга оид жорий, оралиқ ва якуний баҳолашда мустақил ишларни 
бажарилишига етарлича эътибор берилмаётганлигига изланишлар давомида 
аниқланди. Бу эса ўз навбатида талабаларнинг мустақил таълимни назоратсиз 
қолишига олиб келади. Шу боис, талабаларнинг “Дастурлаш тиллари” фанидан 
талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишда қуйидагиларга эътибор 
қаратиш лозим: бериладиган топшириқларнинг 40 % якуний назорат 
саволларида ўз аксини топиши; талабаларнинг оралиқ назоратлар баҳосини 
баҳолашда 50 % ни мустақил бажарган топшириқларга қўйиш; бериладиган 
мустақил 
топшириқлар 
нафақат 
маъруза, 
амалий 
ва 
лаборатория 
машғулотларидан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалари орқали 
берилиши, балки креатив фикрлайдиган топшириқлар бўлиши мақсадга 
мувофиқ саналади; бериладиган топшириқларнинг натижалари бирон бир 
амалий лойиҳани яратишга қаратилган бўлиши. 
Келтирилган тавсиялар асосида талабаларнинг “Дастурлаш тиллари” 
фанидан мустақил таълимини ташкил этишда қуйидаги тузилмадан 
фойдаланишни тавсия этамиз (2-расмга қаранг). 

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling