Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг аппробацияси


Download 1.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/38
Sana28.12.2022
Hajmi1.96 Mb.
#1071056
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
pedagogika olij talim muassasalarida dasturlash tillarini oqitish metodikasini takomillashtirish

Тадқиқот натижаларининг аппробацияси. Мазкур тадқиқотнинг назарий ва 
амалий натижалари 23 та республика, 3 та халқаро форум ва илмий-амалий 
анжуманларида маъруза қилинган ва муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси 
бўйича жами 42 та илмий-услубий ишлар чоп этилган бўлиб, жумладан, 10 та мақола 
шундан 8 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда ҳамда Ўзбекистон 
республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи асосида 1 та 
дарслик, 1 та ўқув қўлланма, 2 та услубий қўлланма чоп этилган, 2 та дастурий 
воситага Ўзбекистон республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг муаллифлик 
гувоҳномаси олинган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб
хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан таркиб 
топган. Диссертациянинг асосий ҳажми 124 бетдан иборат. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
 
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати 
асосланган, тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг 


11 
устувор йўналишларига мослиги келтирилган, муаммонинг ўрганилганлик 
даражаси баён этилган, тадқиқот таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари 
режалари билан боғлиқлиги, мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети, 
усуллари, илмий янгилиги, амалий натижалари, илмий ва амалий аҳамияти 
ёритилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилганлиги, тадқиқот 
натижаларининг эълон қилиниши, диссертациянинг тузилиши ва ҳажмига оид 
маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг “Педагогика олий таълим муассасаларида дастурлаш 
тилларини ўқитишнинг назарий асослари” деб номланган биринчи бобида 
педагогика олий таълим муассасаларида дастурлаш тилларини ўқитиш педагогик 
муаммолари, дастурлаш тилларини ўқитишда хорижий давлатларнинг тажрибаси 
ва дастурлаш тилларини ўқитишда замонавий ўқитиш воситаларнинг 
имкониятларига оид таҳлилий маълумотлар келтирилган. 
Информатика ва ахборот технологияларига оид фанларнинг асосий 
мақсадларидан бири ўқувчи-талабаларнинг кейинги касбий фаолиятида муҳим 
бўлган ахборотларни тўплаш, узатиш, сақлаш ва қайта ишлашга оид муаммоларни 
ҳал қилишни ўргатишдан иборат. Ахборотни қайта ишлашнинг мураккаб 
замонавий муаммоларини ҳал қилиш учун ҳар доим ҳам керакли дастурий 
таъминотни топиш имконияти мавжуд эмас. Шу боис, олий таълим 
муассасаларида дастурлаш тилларига оид фанларни ўқитиш самарадорлигини 
оширишда замонавий ёндашувларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан бири 
бўлиб қолмоқда. Бу борада, яъни ўқувчи-талабаларга мисол ва масалаларни 
дастурлаш
ҳамда турли лойиҳалар тайёрлашни ўргатиш масалаларига оид 
изланишлар Н.Вирт асарларида батафсил ёритилишига қарамай, А.Г.Кушниренко, 
Н.Г.Лебедева, Н.Н.Непейводий, И.В.Поттосина, И.Н.Скопин каби олимлар 
томонидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Ушбу олимларнинг фикрича, 
ахборот-коммуникация технологияларининг доимий ривожланиши туфайли 
информатика туркумига кирувчи фанларни, шу жумладан дастурлаш тиллари 
фанини методик тизими такомиллаштиришни тақозо этади. 
Дарҳақиқат, замонавий компьютерлар ахборотни қайта ишлаш учун оммавий 
ишлаб чиқариш воситаларига айланиши туфайли дастурлашнинг устуворликлари 
ўзгармоқда. Компьютерларнинг кундан кунга замонавийлашуви туфайли унга мос 
дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш талаби ҳам ошиб бормоқда. Бу эса ўз 
навбатида юқори салоҳиятга эга дастурчиларни тайёрлашни талаб этади. Дастлаб 
дастурчиларни тайёрлаш тизимида самарали алгоритмларни яратиш ва уларни 
бирон бир дастур кодига ўтказишни самарадорлигини баҳолашга бағишланган 
дастурий маҳсулотлар устувор ўрин эгаллаган бўлса, эндиликда меҳнат 
харажатларини минималлаштиришга олиб келадиган технологияларни танлаш 
билан боғлиқ маҳсулотларга эҳтиёж туғилмоқда. Бу эса ўз навбатида замон 
талабларига мос дастурчиларнинг тайёрлаш тизимини такомиллаштириш зарурати 
мавжудлигини англатади. 
Илгари сурилаётган тадқиқот ҳам ушбу масалаларга қаратилган бўлиб, яъни 
педагогика олий таълим муассасаларида “Информатика ўқитиш методикаси” 
таълим йўналиши талабаларига ўқитиб келинаётган касбий фанлардан бири 
ҳисобланган, яъни Delphi ва C++, Borland C++ Builder каби дастурлаш тилларини 
ўқитишдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали 


12 
такомиллаштирилган ўқитиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат. Бу ўз 
навбатида соҳага оид олимларнинг ишларини ва олий таълим муассасаларида 
мавжуд ўқитиш ҳолатини таҳлил қилишни талаб этади. Бу борада У.М.Мирсанов, 
Д.Г.Жемчужников, О.П.Юрковец, Ф.В.Шкарба, Divna Krpan олимларнинг илмий-
услубий манбаларини таҳлил ва педагогика олий таълим муассасаларидаги 
мавжуд ўқитиш ҳолатига кўра, дастурлаш тилларини ўргатишдаги туркум 
муаммолар борлиги маълум бўлди: дастурлаш тиллари фанидан маъруза, амалий 
ва лаборатория машғулотларнинг ташкил этишга оид ахборот-таълим муҳитини ва 
унга мос дидактик электрон таълим ресурсларини изчиллик ва кетма-кетлик 
тамойилларга таянган ҳолда яратиш; дастурлаш тилларига оид фанлардан 
машғулотларни ташкил этишда илғор педагогик технологиялар ва замонавий ўқув 
воситалар уйғунлаштириш асосида дарс ишланмаларни ишлаб чиқиш ва уларни 
глобал тармоққа жойлаштириш; талабаларнинг дастурлаш технологияларини 
мустақил равишда ўрганиш учун зарурий ўқув ресурслари ҳамда мантиқий, 
ижодий қобилиятини, креатив фикрлашини оширишга, компетентлигини 
шакллантиришга ва ривожлантиришга оид мисол ва масалалар банкини, турли 
лойиҳа мавзуларини ахборот-таълим муҳитига жойлаштириш; талабаларнинг 
ўзини-ўзи мустақил равишда баҳоловчи онлайн тизимни яратиш; талабаларнинг 
дастурлаш тилларига оид фанлардан мустақил ишини баҳолаш тизимини 
такомиллаштириш. 
Бу каби вазифаларни бажариш орқали педагогика олий таълим 
муассасаларида талабаларнинг дастурлашга бўлган қизиқишини, мотивациясини 
оширишга, 
алгоритмлаш 
ва 
дастурлашга 
оид 
компетенцияларини 
ривожлантиришга эришиш мумкин.
Диссертациянинг иккинчи “Педагогика олий таълим муассасаларида 

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling