Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқотнинг диссертация иши бажарилган олий таълим муассасаси


Download 1.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/38
Sana28.12.2022
Hajmi1.96 Mb.
#1071056
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
pedagogika olij talim muassasalarida dasturlash tillarini oqitish metodikasini takomillashtirish

 Тадқиқотнинг диссертация иши бажарилган олий таълим муассасаси 
илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Навоий давлат педагогика 
институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг инф/х 21-11 “Ўқув жараёнини 
бошқарувчи тизим яратиш” (2021–2022 йиллар) мавзуси доирасида бажарилган. 
Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларида 
дастурлаш тилларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: 
талабаларнинг объектга йўналтирилган структурали тасаввур қилиш, 
ахборий-мантиқий 
ва 
алгоритмик 
фикрлашини 
ривожлантиришнинг 
интеллектуал фаолият босқичлари ҳамда амалий дастурларни тайёрлаш 
технологияларини динамик ҳаракатлар тизимидан фойдаланиш асосида 
аниқлаштириш; 
таълим муассасаларида дастурлаш тилларига оид фанлардан машғулотларининг 
ўқув-ташкилий тузилмасини Caseлар ва гипербоғланишли, wеbга йўналтирилган 
визуал ҳамда онлайн ўқув воситалари ёрдамида такомиллаштириш; 
онлайн ўқув курслари асосида талабаларни дастурлашга оид фаоллигини 
ошириш ҳамда креатив қобилияти, когнитив фикрлашини ривожлантиришнинг 
натижавий кўрсатгичларини мазмунан такомиллаштириш; 
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг дастурлаш 
тилларига оид фанлардан мустақил ўқув фаолиятини ташкил этишга оид методик 
тавсиялар ишлаб чиқиш. 
Тадқиқотнинг объекти педагогика олий таълим муассасаларида 
“Информатика ўқитиш методикаси” йўналиши талабаларининг дастурлаш 
тилларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш жараёни ҳисобланади. 
Тадқиқотнинг предмети педагогика олий таълим муассасаларида 
дастурлаш тилларини ўқитиш самарадорлигини ошириш мазмуни, шакли, 
метод ва воситаларидан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда педагогик тадқиқотларда 
қўлланиладиган адабиётлар таҳлили, кузатув, умумлаштириш, сўровнома, тест, 



суҳбат, педагогик эксперимент, математик-статистик ишлов бериш каби 
усуллардан фойдаланилган.

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling