Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/38
Sana28.12.2022
Hajmi1.96 Mb.
#1071056
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
pedagogika olij talim muassasalarida dasturlash tillarini oqitish metodikasini takomillashtirish

Етакчи ташкилот: 
Қарши давлат университети 
Диссертация ҳимояси Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 
PhD.03/30.
12.2019.Ped.72.04 рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил «___» ________ куни соат 
_______ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 200117, Бухоро шаҳри, М. Иқбол кўчаси, 11 уй. Тел.: 
(0 365) 221–29–14; факс: (0 365) 221–57–27; e-mail:
buxdu rektor@buxdu.uz).
Диссертaция билан Бухоро давлат университетининг Ахборот-ресурс марказида танишиш 
мумкин (________________ рақам билан рўйхатга олинган). (Манзил: 200117, Бухоро шаҳри, 
М. Иқбол кўчаси, 11 уй. Тел.: (0 365) 221–25–87). 
Диссертaция автореферати 2022 йил «___» _____куни тарқатилди. 
(2022 йил «__» ______даги _________рақамли реестр баённомаси). 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
С.Қ. Қаҳҳоров,
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
раиси, 
педагогика 
фанлари.доктори., 
профессор 
А.Р. Жўраев, 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
илмий котиби, педагогика фанлари 
бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 
Ҳ.О. Жўраев, 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
қошидаги 
илмий 
семинар 
раиси,
педагогика 
фанлари.доктори 
(DSc), 
доцент
 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда 
дастурлаш тилларини ўқитишни шакл, усул ва воситаларини такомиллаштириш
талабаларнинг дастурлашга оид ижодий қобилиятини, когнитив фикрлашини ва 
компетентлигини ривожлантиришда илғор, муаммоли таълим технологияларидан ҳамда 
турли масофавий, вебга йўналтирилган ўқув воситалардан, ахборот-таълим 
муҳитларидан, таълим платформаларидан ва суньий интеллект тизимларидан 
фойдаланиб ўқитиш масалаларига доир тадқиқотлар олиб борилмоқда. Таълим 
олувчиларнинг дастурлаш тиллари ёрдамида сонли ҳисоблашга ҳамда амалий 
дастурларни тайёрлашга оид ижодий қобилияти, мантиқий, когнитив фикрлашини 
ошириш, касбий компетентлигини ривожлантириш ва таълим жараёнини 
тизимлаштиришни 
назарий-методологик 
ҳамда 
услубий 
асосларини 
такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. 
Дунё миқёсида визуал, объектга ва вебга йўналтирилган замонавий дастурлаш 
тилларини ўқитишнинг ташкилий-методик асосларини такомиллаштиришда 
замонавий педагогик технологияларни, асинхрон, синхрон ўқитишга 
мўлжалланган ахборот-таълим муҳитларини, дидактик ўқув воситаларни 
тадбиқ этиш асосида бўлажак информатика мутахассисларни, хусусан, 
дастурчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш ва ривожлантиришга 
қаратилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Тадқиқот натижалари 
замонавий дастурлаш тилларини ўқитишнинг методологик ёндашувларини 
ҳамда 
бўлажак 
дастурчиларнинг 
креатив 
фикрлашини 
ва 
касбий 
компетенцияларини ривожлантиришга доир илмий-назарий ишланмалар 
самарадорлигини ошириш долзарб аҳамият касб этади. 
Мамлакатимиз олий таълим муассасаларида бўлажак информатика 
мутахассисларнинг таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил этишнинг 
замонавий ёндашувларини ишлаб чиқиш билан педагог кадрларни тайёрлашда, 
ахборот технологиялари воситаларини ва муаммоли таълим технологияларни 
ўзаро уйғунлаштириш орқали дастурлаш тилларини ўқитишнинг инновацион 
шакллари ва усулларини жорий этиш имкониятлари яратилмоқда. Ўз навбатида 
дастурлаш тилларига оид фанларнинг ўқитиш методикасини такомиллаштириш 
зарурати пайдо бўлмоқда. Олий таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясида “Халқаро стандартлар асосида юқори 
малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила 
оладиган кадрлар тайёрлаш” каби устувор вазифалар белгиланган. Бу борада, 
педагогика олий таълим муасасаларида дастурлаш тилларига оид фанлардан 
машғулотларнинг 
ўқув-ташкилий 
тузилмасини 
такомиллаштириш 
ҳамда 
талабаларининг дастурлаш тиллари фанидан мустақил ўқув фаолиятини ташкил 
этишга қаратилган очиқ ахборот-таълим муҳитини ишлаб чиқиш тадқиқот 
мавзусининг долзарблигини белгилайди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-
сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш 
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020 йил 28 апрелдаги 
ПҚ-4699-сон “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-



тадбирлари тўғрисида”, 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4851-сон “Ахборот 
технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий 
тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция 
қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда бошқа ҳуқуқий-
меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу 
диссертация тадқиқотининг натижалари муайян даражада хизмат қилади. 

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling