Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг


Download 1.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/38
Sana28.12.2022
Hajmi1.96 Mb.
#1071056
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
pedagogika olij talim muassasalarida dasturlash tillarini oqitish metodikasini takomillashtirish

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг 
устувор йўналишларига мослиги. Диссертация тадқиқоти Республика фан ва 
технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик 
давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий 
ривожлантиришда, инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни 
амалга ошириш йўллари” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Узлуксиз таълим тизимида 
фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишда ахборот технологияларини 
жорий этишнинг илмий-назарий асослари, олий таълим муассасаларида 
фанларни ўқитиш самардорлигини илғор педагогик технологияларни қўллаш 
муаммолари ва ечимларига оид тадқиқот ишлари мамлакатимиз олимлари 
У.Ш.Бегимкулов, С.Қ.Қаҳҳаров, Р.Д.Шодиев, Ҳ.О.Жўраев, Г.С.Эргашевалар 
томонидан ўрганилган. 
Информатика ўқитиш методикаси, бўлажак информатика ўқитув-
чиларининг методик тайёрлашнинг назарий, амалий ва илмий-педагогик 
асослари бўйича тадқиқотлар Ф.М.Закирова, А.А.Абдуқодиров, Н.И.Тайлақов, 
М.Ҳ.Лутфиллаев, Б.Б.Мўминовларнинг ишларида ўз аксини топган. 
Олий таълим муассасаларида дастурлаш тилларини ўқитиш методикаси, 
талабаларнинг дастурлашга оид компетентлигини ривожлантириш муаммолари 
бўйича илмий-тадқиқот ишлари Н.А.Отахонов, М.Р.Файзиева, У.М.Мирсановлар 
томонидан олиб борилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида бўлажак информатика 
мутахассисларини турли хилдаги дидактик ва электрон ўқув воситаларни ишлаб 
чиқишга 
ўргатиш 
методикаси, 
бўлажак 
информатика 
ўқитувчиларининг 
компетенцияларини 
ривожлантириш 
механизмлари, 
информатика 
ахборот 
технологиялари фанларини ўқитишда электрон таълим ресурслар ҳамда илғор 
педагогик технологияларни жорий этиш муаммолари бўйича А.Д.Онгарбаева, 
Д.В.Лучанинов, Б.А.Кондратенко, Л.М.Ивкина, Е.В.Киргизова, М.М.Абдуразаков, 
Т.Ж.Базаржаповалар томонидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган бўлса, 
А.С.Лагоха, Т.Н.Лебедева, В.В.Попова, С.И.Мараджабов, Т.А.Соловьевалар 
томонидан эса ўқувчи-талабаларни алгоритмлашга ўргатиш назарияси ва 
амалиёти тадқиқ этилган. Дастурлаш тилларини ўқитиш методикаси, мактаб 
ўқувчиларининг динамик компьютер ўйинларини яратишга асосланган 
дастурлашнинг ўқитиш усуллари, олий таълим муассасалари талабаларини 
дастурлашга оид малакасини шакллантириш механизмлари, объектга 
йўналтирилган дастурлаш тилларининг ўқитиш методикасига оид тадқиқотлар 
А.Е.Казакова, Д.Г.Жемчужников, О.П.Юрковец, Ф.В.Шкарба, И.А.Бабушкина, 
И.В.Баженова, Н.Г.Саблукова, В.Е.Жужжалов, Д.А.Слинкинлар томонидан 
амалга оширилган. 



Хорижда таълим тизимига ахборот технологияларини тадбиқ этиш назарияси 
ва амалиёти, масофавий ўқитиш тизимларини жорий этиш механизмлари, 
информатика фанларини ўқитиш методикасига бағишланган тадқиқотлар 
L.F.Adriana, S.A.Andrew, J.-W.Strijbos каби олимлар томонидан амалга 
оширилган. Шунингдек, дастурлаш тилларини ўқитиш назарияси ва амалиёти, 
дастурлаш тилларини ўқитишда масофавий ўқитиш тизимларидан фойдаланиш 
методикаси, талабаларнинг дастурлашга оид мантиқий, алгоритмик 
фикрлашини ривожлантириш масалалари Amanda Jane Bird, Mara Saeli, Lennart 
Rolandsson, Anthemis Raptopoulou, M.Saeli, A.Vee, Divna Krpan, Arwa 
Abdulaziz Allinjawi каби олимлар томонидан тадқиқ этилган. 
Юқорида келтирилган тадқиқотлар, информатика туркумига кирувчи 
фанларнинг ўқитиш самарадорлигини ошириш методикаси, дастурлаш тилларини 
ўқитиш муаммолари ва ечимларига бағишланган илмий тадқиқот ишлари бўлиб, 
бироқ педагогика олий таълим муассасаларида дастурлаш тилларини ўқитиш 
методикаси илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этилмаган.

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling