Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 1.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/38
Sana28.12.2022
Hajmi1.96 Mb.
#1071056
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38
Bog'liq
pedagogika olij talim muassasalarida dasturlash tillarini oqitish metodikasini takomillashtirish

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим 
муассасаларида 
дастурлаш 
тилларини 
ўқитиш 
методикасини 
такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган илмий-назарий таклифлар асосида: 
С++, Dеlрhi, Bоrlаnd C++ Buildеr дастурлаш тилларини ўқитишга 
мўлжалланган методик таъминотли онлайн ўқув курсларни, интернет (online 
learning) ва (face-to face learning) аудиториядаги таълимни ташкил этишнинг 
индивидуал хусусиятларини амалий интеграциялаш орқали талабаларни 
дастурлашга оид фаоллигини ошириш ҳамда креатив қобилияти, когнитив 
фикрлашини ривожлантиришнинг натижавий кўрсатгичларини мазмунан 
такомиллаштиришга оид таклифлар “Дастурлаш тиллари” номли дарсликни 
мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 
19 июлдаги 233-сон буйруғи, 233-0608 рақамли гувоҳномаси). Натижада
талабаларнинг дастурлашга оид фаоллигини ошириш орқали креатив 
қобилияти, 
когнитив 
фикрлашини 
ривожлантиришнинг 
натижавий 
кўрсатгичлари асосида мантиқий ва алгоритмик фикрлашини мазмунан 
ривожлантиришга эришилган; 
педагогика олий таълим муассасаларида дастурлаш тилларига оид 
фанлардан машғулотларини ўқув-ташкилий тузилмаси аниқ содир бўлган 
вазият тавсифланадиган, ундан чиқиш йўлини топиш, муаммони аниқлаш ва 
мураккаброқ вазият тавсифланадиган, ўқув вазиятларни намойиш қиладиган 


10 
(кўргазмалик, виртуаллик) Caseлар ва гипербоғланишли, wеbга йўналтирилган 
визуал ҳамда онлайн ўқув воситаларни инновацион фаолиятга мослаш, 
тўлдириш ва бойитиш орқали талабаларда ўз-ўзини ривожлантириш 
компетентлигининг амалий йўналтирилган дидактик омиллари креативлик
фаолиятли ва тизимли ёндашувлар “Дастурлаш” номли ўқув қўлланма 
мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 
1 мартдаги 110-сон буйруғи, 110-372 рақамли гувоҳномаси). Натижада, 
талабаларнинг ўз-ўзини 
ривожлантириш 
компетентлигининг 
амалий 
йўналтирилган дидактик омиллари такомиллаштириш асосида алгоритмлаш ва 
дастурлашга оид компетентлигини ривожлантиришга эришилган; 
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг дастурлаш 
тилларига оид фанлардан ўқув фаолиятини мустақил ташкил этишга қаратилган 
синхрон, асинхрон ўқитиш усуллари асосида таълим жараёни моделини 
ривожлантиришга оид webга йўналтирилган диагностик баҳолаш меъзонлари 
ва ижодий даражаларини қамраб олган таълим олишга мўлжалланган очиқ 
ахборот-таълим 
муҳитига 
асосланган 
ўқитишнинг 
индивидуаллигини 
таъминлашга оид методик тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий 
тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг И-ХТ-0-19929-рақамли 
“Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун 
аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш 
ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)” мавзусидаги 
инновацион лойиҳани “Мультимедиали иловалар ишлаб чиқиш” қисмини 
бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот 
институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 8 августдаги 186-сон 
маълумотномаси). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларининг 
“Дастурлаш тиллари” фанидан мустақил таълим олишининг дидактик 
имкониятларини такомиллаштиришга эришилган. 

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling