Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Foydalanilgan adabiyotlar
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
Foydalanilgan adabiyotlar:
1. Muslimov N.A. Bo’lajak kasb ta’limi o’qituvchilarini kasbiy shakllantirish. - T. Fan. 2004. -116 b. 2. Xolliyev I., Husanov J. Kasb - hunar ta’limi: Texnoligiya. Ma’naviyat. Mahorat. -T. O’qituvchi. 2001. -255 b. 3. Hasanboyev J. va b. Pedagogika fanidan izohli lug’at. -T. 2009. -176 b. 95 БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТИНИ ВА ИЖОДКОРЛИК ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ Умиров Абдуназар Атабоевич, Ибрагимов Абдураҳим Рашидович, Пардаев Бахтиёр Абдужабборович Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчилари Мамлакатимизда таълим - тарбия мазмунининг янгиланиши натижада ўқитишнинг янги технологиялари, шакллари, усуллари ва воситалари амалда жорий этила бошланди. Шунингдек миллий урф - одатлари ўқув - тарбия жараёнига фаол кириб бормоқда. Бу ўзгаришлар эса ҳар бир бўлажак ўқитувчини янгича фикрлашга, шарқона иш юритишга, мустақил фаолиятни ташкил этиш ҳамда юксак маънавиятли бўлишга даъват этади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда педагогика соҳасида мустақил фикр юритадиган, юксак маънавий - ахлоқий салоҳиятга эга бўлган ўқитувчиларни тайёрлаш, уларнинг педагогик маҳорати ва малакасини ривожлантиришнинг замонавий методикалари, шакллари, усуллари ҳамда воситаларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан ҳисобланади. Шунингдек, Республикамизнинг ижтимоий - иқтисодий, сиёсий - маданий ва маънавий ҳаётида рўй бераётган ҳодисалар, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш ва ривожлантириш борасида олиб бораётган ислоҳотларни жадаллаштиришни талаб этмоқда. Бу ислоҳотларни жадаллаштиришнинг муҳим шартларидан бири малакали мутахассислар тайёрлаш билан боғлиқ таълим жараёнини такомиллаштириш ва ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратларини ривожлантиришдир. Бугунги кунда ахборотлар оқимининг кўпайиши, илм ва фан тараққиётининг жадаллашуви, техника ва технологияларнинг ўзгариши педагогик - психологик ва методик, тайёргарликнинг маълум даражада “эскириши” га олиб келди. Бу эса ўз навбатида таълим ва тарбия билан шуғулланувчиларнинг касбий ва педагогик маҳоратини ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга эътиборни қаратиш муҳимлигини тақозо этди. Ушбу талабларни амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири, касбий ва педагогик маҳоратни такомиллаштириш ва ижодкорлик қобилиятини ривожлантиришнинг янги методика ва технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда амалда жорий этишдир. Техника олий ўқув юртларида биргина касб таълим йўналишларида ўқитиладиган “Педагогик маҳорат” фанини ўқитиш билан юқоридаги келтирилган замонавий таълим талабларини ҳал қилиш мураккабдир. “Педагогик маҳорат” фани бўлажак педагогларда педагогик моҳирлик ва ижодий, кўникмаларини ҳосил қилиш, муомала маданияти, педагогик техника малакаларини, шунингдек тарбиячилик маҳоратининг дастлабки малакаларини шакллантиради. Аммо “Педагогик маҳорат” фанини ўрганиш жараёнида талабалар ўқитиш жараёнини мустақил ташкил этиш, педагогик ижодкорлик, илғор педагогик технологияларни мустақил ўзлаштириш ва 96 амалда қўллаш, касбий маҳоратни шакллантириш ва ниҳоят уни такомиллаштиришга интилиш, керакли маълумотларни ва ахборот (билим)лар, мустақил излаш, топиш ва тўлдириб бориш каби қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш масалаларини тўлақонли ҳал қилиб бўлмайди. Демак, бўлажак касб таълим ўқитувчиларни педагогик маҳоратини ва ижодкорлик қобилиятини шакллантириш ва ривожлантиришни илмий - назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқиш, касбий таълим йўналишларида “Касб таълим методикаси” фанини бошқа фанлар билан узвийликда ўқитишни янада юксалтириш, унинг самарадорлигини оширишга эътиборни қаратишни талаб этади. Замонавий ўқитувчи асосий вазифаси ёш авлодни ёш хусусиятга қараб келажак меҳнат фаолиятига тайёрлаши, касб - ҳунар эгаллашларига ва мустақил фаолият юритадиган юқори малакали кадр бўлиб етишига кўмаклашиш ҳисобланади. Ана шу маъсулият ўқитувчидан юксак педагогик маҳоратга эга бўлиш, талабаларга тарбиявий таъсир кўрсатиб, уларнинг қизиқиши, қобилияти, истеъдоди, эътиқоди ва амалий кўникмаларини ҳар томонлама ривожлантиришнинг мақбул йўлларини излаб топадиган касб эгаси бўлишни талаб этади. Яна шуни таъкидлаш лозимки теника олий ўқув юртларида касб таълими йўналишларида педагогик туркум фанлари, махсус фанлар, амалиётлар ва битирув малакавий ишларини ўзаро узвийлигини таълиминлаш долзарб муаммоларлардан ҳисобланади. Шунингдек бўлажак касб таълими ўқитувчисини педагогик маҳоратини ва ижодкорлик қобилиятини ривожлантиришда битирув малакавий ишларини аҳамиятини ўрганишнинг мазмунини такомиллаштириш асосий вазифалардан ҳисобланади. Ушбу мақсадни амалга ошириш ва муаммоларни ҳал қилиш учун қуйидаги вазифаларни ечиш муҳим ҳисобланади: 1. Техника олий ўқув юртларида бўлажак ўқитувчиларда педагогик маҳоратни ва ижодкорлик қобилиятини шакллантириш ва ривожлантириш муаммоларини хамда назарий методик асосларини ўрганиш. 2. Бўлажак касб таълим ўқитувчисининг педагогик маҳоратини ва ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш тамойилларини ишлаб чиқиш. 3. Педагогик маҳоратни мустақил эгаллашга эҳтиёж ва ҳавасни уйғотиш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш. 4. Педагогик - психологик ва методик билимларини амалда қўллаш учун ҳар бир талабада шахсий педагогик маҳоратни шакллантириш. 5. Ўз педагогик маҳоратини такомиллаштириш мақсадида уларда доимий малака ошириб бориш тўғрисида тасаввурларни шакллантириш. 6. Фанлар амалиётлар ва битирув малакавий ишлари ўзаро узвийлигини таъминлаш имкониятларини ўрганиш. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling