Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Foydalanilgan adabiyotlar
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- “ТЕХНОЛОГИЯ ВА ДИЗАЙН” ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ БЕРИШ Р.А. Ахтамов
- Р.Р. Ахтамова
Foydalanilgan adabiyotlar:
1. Sh.Mirziyoyev “Qonun ustivorligi va inson manfaatlarini taminlash yurt taraqqiyoti va xalq farovonliginingroli”-T.O`zbekiston, 2017-y. 2. Sh.Mirziyoyev “Erkin va farovon, demokratik O`zbekiston davlatini birga barpo etamiz-T-O`zbekiston. 2016-y. 3. Z.T.Nishonova “Rivojlanish psixologiyasi” darslik sifatida tavsiya etilgan. 2018y. 4. Z.T.Nishonova “Kasb psixologiyasi” Yangiyо‘l poligrafiya servis о‘quv qо‘llanma 2007-y. “ТЕХНОЛОГИЯ ВА ДИЗАЙН” ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ БЕРИШ Р.А. Ахтамов БМТИ "Энергетика" кафедраси доценти, техника фанлари номзоди, Р.Р. Ахтамова Когон тумани 11 – мактаб иқтисод фани ўқитувчиси Бугун юртимиз турли жабҳаларида ҳавас қилса арзигулик натижаларга эришилмоқда. Бу, албатта, ишлаб чиқариш ва саноатни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган эзгу саъй- ҳаракатлар, яратилаётган имтиёз ва имкониятлар самарасидир. Қолаверса, мамлакатимиз бозор иқтисодиёти шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали ўзаро соғлом рақобат муҳитини қарор топтириш масаласига ҳам муҳим аҳамият қаратилаётганлигини алоҳида эътиров этиш жоиз. Чунки иқтисодиёт соҳасидаги тараққиёт мамлакатимизда инқилобий ўзгаришларга олиб келинмоқда. Бу инқилобий ўзгаришлар таълим соҳасини ҳам четлаб ўтмади. Айниқса, мактабларда 10 ва 11 синфларни ташкил қилиниши, олдий таълим муассаларида қолиниши, олий таълим муассаларида қабул жараёнларининг шаффофлигини ошириш ва оптималлаштириш, касбий таълим беришни тўғри ташкил қилишлар ва ҳокозо. Ўрта умумтаълим мактабларида барча фанлардан дарс ўтганда, уларда ДТС ва ўқув дастурларида кўрсатилган маълумотларни бериш билан бирга ўқувчиларга иқтисодий таълим ва тарбия бериш давр талабидир. Бу масалада “Технология” фани муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу фанда ўқувчиларга дастлабки меҳнат кўникмалари ва малакалари ҳосил қилинади. Меҳнат жараёнида эса бирор буюм ёки маҳсулот яратилади. Ҳар бир буюм ёки маҳсулотнинг яратилаши иқтисодий омиллар билан боғлиқ масалан, “Технология” фанининг “Ёғоч ва унга ишлов бериш технологияси” йўналишининг “Махсулотлар ишлаб чиқариш технологияси” бўлимида ёғочга турлича ишлов бериш жараёнларининг технологияси, дарс жараёнида швабра, ёғоч болға, рамка каби оддий дурадгорлик буюмларини ясаш тартиби, уларни пардозлаш каби ишлар ўргатилади. Ҳар қандай ёғоч 124 буюмларни тайёрлаш технологиясини қуйидаги жараёнлардан иборат деб қараш мумкин. 1. Ясаладиган буюм учун энг аввало технологик харита тайёрлаш. 2. Тайёрланадиган буюм учун ёғоч танлаш 3. Танланган ёғочдан керакли ўлчамдаги тайёрланмалар кесиб олиш. 4. Тайёрланмани керакли ўлчамга эга бўлгунга қадар рандалаш. 5. Буюмнинг бириктириладиган элементларида ўйиқлар, тешиклар очиш ва тирноқлар чиқариш. 6. Тайёр элементларни ўзаро бириктириш, елимлаш, михлаш ва ҳоказо. 7. Тайёр бўлган буюмни пардозлаш буёқ суртиш. Дарс давомида юқорида кўрсатилган жараёнларни амалга оширишда кетадиган махсулотларни ҳар бир операцияни амалга оширишда кетадиган вақтни (иш вақтини) аниқлашда ўқитувчи алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки булар итқисодий аҳамиятга эга бўлиб, кам маҳсулот сарфлаб сифатли товар ишлаб – чиқаришга, пировард натижада, иқтисодий самарадорликка эришишга олиб келади. Иқтисодий самарадорлик эса фойда, яъни пул билан ҳисобланади. Юқорида баён қилинганларга асосан энди, 7 – синфда ўқитиладиган меҳнат дарсида “Ёғоч тўқмоқ ясаш” мавзусида дарс ўтишни кўриб чиқамиз. Бу мавзуда дарс ўтаётганда энг аввало ёғочдан ясалган тўқмоқнинг вазифасини айтамиз, ўзини кўрсатамиз. Уни ясаш жараёнини кўрсатувчи технологик харитаси кўрсатилиб, ўқувчиларга барча жараёнлар, тўқмоқнинг ўлчамлари айтилади. Ёғоч тўқмоқлар ўқувчилар устахонада танишадиган дастлабки асбоблардан биридир. Ёғоч тўқмоқнинг қўлланилиши соҳаси жуда кенг, улар юпқа лист металлга ишлов беришда ҳам, дуродгорлик ишларида ҳам ( дастгоҳ ва рандаларни созлашда, исканаларни ишлатишда, деталларни елимлаб бириктиришда ва ҳоказоларда) жуда керакли асбоб бўлиб ҳисобланади. Тунукасозлар ва дурадгорликлар ёғоч пластмассадан қилинган каллак шаклли ва катталиги ҳар хил бўлган тўқмоқлардан фойдаланадилар. Тўқмоқни тайёрлаш технологияси тушунтирилиб ўқувчиларга политехник таълим ва тарбия бериш мумкин. Шу билан бирга уларга қўйидаги ишларни бажариш йўли билан иқтисодий билимлар ва тарбия бериш мумкин. 1. Битта ёғоч тўқмоқ ясаш учун кетадиган материаллар миқдорини аниқлаш. 2. Кетадиган материалларнинг бозор баҳосидаги қийматини пулда ҳисоблаш. 3. Шу ишни бажариш учун берилиш лозим бўлган иш ҳаққи ва амортизация харажатларини ҳисоблаш ва тўқмоқларни таннархининг аниқлаш. Юқоридагиларга асосан битта ёғоч тўқмоқнинг нархини ҳисоблаш учун қуйидагича калькуляция тузиш мумкин. 125 Т\Р Сарфланадиган материаллар номи Ўлчов бирлиги Материа ллар Нархи (сўм) Сарфланадиган материаллар Илова Миқдори (м 3) Қиймат и (сўм) 1. Қора қайин тахта м 3 2500000 0.003 750 2. Оқ қайин м 3 2000000 0,002 400 3. Бурама мих дона 15000 5 150 4. Ёғли лак кг 20000 0,05 1000 5. Елим кг 7500 0,02 150 6. Иш ҳақи ва амортизация 35% 910 7. Жами харажат 3510 8. Сотувдаги нархи 5000 Энди сарфланган тахталарнинг нархини ҳислблаймиз. Қора қайин учун П қ.қ. = (V каллак + V начек ) . 2500000= 300 *10 -6 м 2 * 2500.000 = 750 сўм П о.қ = V даста . 2000.000 = 200 * 10 -6 м 3 * 2000.000 = 400 сўм Ёғоч тўқмоқ учун сарфланган материалларнинг нархи 3600 сўм бўлиб, уни 35 фоизи тахминан 910 сўмни ташкил қилади. Агар ҳар бир технология фани ўқитувчиси юқорида кўрсатилган тартибда дарс жараёнида ясаладиган буюмларнинг тан нархини аниқлаш йўлларини кўрсатиб, ҳисоблашларни ўқувчиларга уйга вазифа сифатида берса, уларнинг ҳам контрукторлик, ҳам иқтисодий қобилиятлари ривожланади. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling