Дастурий бошқариш тизимлари


Роботларнинг пневматик юритмаси


Download 0.49 Mb.
bet4/18
Sana01.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1316891
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Дастурий бошкариш тизимлари маъруза

Роботларнинг пневматик юритмаси
Пневматик юритмаларнинг саноат роботларида фойдаланишдаги асосий афзалликлари қўйидагилардан иборат:

  • конструкциянинг соддалиги ва мустаҳкамлиги;

  • чиқиш звено тезлигининг юқорилиги: чизиқли сурилишда 1000 м/с гача, айланганда 60 айл/мин гача;

  • ишчи жисм сифатида сиқилган ҳаводан фойдаланиш;

  • цикли бошқаришнинг соддалиги: позион ҳолатга ўтиш қайта созланувчи таянчлар ёрдамида амалга оширилади;

  • агрессив ва ёнғинга хавфли муҳитда ишлашнинг мумкинлиги;

  • юритманинг чиқиш звеноси ва роботнинг ишчи органи орасида узатиш звеноларининг йўқлиги;

  • Ф.И.К. ни юқорилиги (0,8гача);

  • ривожлантираётган қувват бирлигига юритма конструкцияси массасининг нисбати камлиги;

  • пневматик элементларнинг жойланиши соддалиги;

  • юритма конструкциясининг ҳамда роботнинг нархининг пастлиги ва хизмат кўрсатишга материал сарфининг камлиги;

  • урилиш ўтаюкланишларга ва титрашларга сезгирлигининг камлиги (чидамлилиги);

  • сиқилган ҳавони бошқариш буйруқларини узатиш учун ҳам ва пневмоэлементлар асосидаги автоматиканинг схемаларини қуриш учун ҳам муҳит сифатида фойдаланиш мумкинлиги;

Пневматик юритма камчиликларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • кичик ва ўрта босимларда ишчи жисмнмнг сиқилиши туфайли юкланиш ўзгарганда чиқиш звено тезлигини барқарор эмаслиги;

  • цикли бошқариш юритмаларида позицион нуқталар сонининг чекланганлиги (кўпинча ҳаммаси бўлиб иккита нуқта). Позицион нуқталар сонини ошириш учун махсус позиционлаштирувчи қурилмалардан фойдаланиш талаб этади;

  • юриш охирида юритманинг чиқиш звеносининг ҳаракатини демпфирлаш (сўндириш) кераклиги. Чунки чиқиш звено ҳаракатининг ката тезликларида таянчларга келганда роботнинг ишчи органи таянчларга қаттиқ урилиши мумкин;

  • юритманинг иш жараёнидаги шовқиннинг мавжудлиги.




Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling