Диетотeрапия —


Download 0.65 Mb.
bet17/20
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1010265
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Пархез столлар хакида

Пазандалик ишлови. Барча таомлар тузсиз тайёрланади. Шишлар суст ривож-ланганда беморга овқатни тузлашга рухсат берилади (бир чой қошиқ туз (5—6 г) 1—2 кунга). Гўшт ва балиқ буғда ёки сувда пиширилади. Пишгандан сўнг қовуриш ёки печда пиширишга рухсат берилади. Ёғли овқатлар таъқиқланади.


Тавсия қилинган таомлар ва махсулотлар рўйхати
Нон ва нон маҳсулотлари. 1—2 навли унлардан буғдойли нон, кепакли нон тузсиз тайёрланади; қотирилган оқ нон ёғсиз хамирдан қилинган печенье.
Шўрвалар. Турли хил ёрмалардан, сабзавотлардан, гўштсиз, мевали ва сутли бир қабулга 250 дан 500 мл гача .
Гўштли, балиқли таомлар. Мол, бузоқ, товуқ, курка, қуён гўшти (пайлардан тозаланган) сувда пиширилган ёки аввал сувда қайнатилиб, сўнгра қовурилган, печда пиширилган, бўлакланган ёки қиймаланган. Ёғсиз балиқ (судак, треска, чўртан, навага, хек, музли балиқ) сувда пиширилган ёки сувда қайнатилгандан кейин қовурилган; бўлакланган ёки қиймаланган.
Сабзавотли таом ва гарнирлар. Сувда пиширилган ёки хом сабзавотлар. Сабзи, қовоқчалар, ошқовоқ лавлаги, гулкарам, картошка рухсат берилади, яшил нўхат, карам чекланган миқцорда. Янги узилган помидор, салат, бодринг, қирилган саб-зига рухсат берилади.
Ёрма ва макаронли маҳсулотлардан таом ва гарнирлар. Сут қўшилган турли хил бўтқалар, печда пиширилган пудинглар, ёрмали котлетлар, сувда пиширил-ган вермишел. Дуккаклилар ман қилинади.
Тухумли таомлар. Бутун тухум (ҳафтасига 3 дона) овқатларга қўшиш учун. Ту-хум оқидан тайёрланган таомлар: буғда ва печда пиширилган оқсилли қуймоқ, меренглар.
Сут, сут маҳсулотлари ва улардан тайёрланган таомлар. Табиий сут (яхши ҳазм қилинса), сут маҳсулотлари (қатиқ, ацидофилин, ряженка), творог табиий ҳолда ва таомларда, сметана ва қаймоқ фақат таомларда чекланган миқцорда ёғларнинг бир суткали меъёри ҳисобига.
Ширин таомлар, ширинликлар, мевалар, реза мевалар. Пишган ва қуритилган ширин мевалардан компот, кисель, желе, печда пиширилган олма. Асал, шакар, мураббо, мармелад, зефир, қиём, қуруқ бисквит, қаймоқли карамель (бир кунда шакар 100 г дан ошмаслиги зарур). Мевали ва сабзавотли калий тузларига бой шарбатлар.
Яхна овқатлар. Мевали, хом сабзавотли. Пишлоқ, ивитилган сельд (ҳафтасига 1 марта).
Қайла ва зираворлар. Мевали ва сабзавотли қайлалар, сметана, томатли шар-бат қўшилган оқ қайла, укроп, петрушка барглари, долчин, қалампирмунчоқ, лавр япроғи.
Ичимликлар. Сутли чой ва кофе, наъматак, қора смородинали дамламалар, шарбатлар, морс (чекланган суюқлик меъёрини ҳисобга олган ҳолда)
Ёғлар. Сариёғ ва ўсимлик мойи тайёр таомларга чекланган миқцорда қўшилади. Қўй ва мол ёғи ман қилинади.
Ўз таркибига кўра 10 парҳез таркиби бўйича меъёрлаштирилган, шу сабабли уй шароитида узоқ муддатга белгиланади






Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling