11-ПАРҲЕЗ
Кўрсатмалар. Ўпка сили, ўпка касалликлари, узоқ вақт-ли ва оғир касаллигидан сўнг тузалиш даври. Парҳез беморнинг умумий ҳолати ва касалликнинг босқичига ( касалликнинг авж олиши, соғайиш даври) кўра фарқланади. Касаллик зўрайган давр-да беморларда иштаҳа пасаяди, кўп ҳолларда ошқозон-ичак йўлла-ри томонидан бузилишлар пайдо бўлади.
Тайинлашдан мақсад. Умумий овқатланишни кўтариш, вита-минли барқарорликни қайта тиклашга ёрдам бериш, организм-нинг сил инфекциясига қарши кураш қобилиятини ошириш. Интоксикацияни камайтириш учун витаминлар (айниқса аскорбин кислота) ва суюқликнинг (1500— 1700 мл) етарли миқдорда киритилиши мақсадга мувофиқ. Р витаминига (қора мевали милаш, наъматак, қора смородина, лимонлар) бой маҳсулотлар билан парҳезни бойитиш ижобий таъсир кўрсатади. Касаллик зўрайган даврида барча овқатлар эзилтириб пиширилади.
Умумий тавсиф. Таркибида оқсил ва витаминлар кўп бўлган калорияли парҳез, ёғлар ва углеводлар ўртача миқдорда.
Таркиби. Оқсиллар 120—140 г, ёғлар 100—120 г, углеводлар 400—500 г. С вита-мини 300 мг гача. Энергетик қиймати 3000—4000 ккал.
Пазандалик ишловда одатдагидек, зираворлар рухсат берилади, жараён зўрай-ганда овқат эзилтириб пиширилган ҳолда берилади.
Овқат кунига 4—5 маҳал қабул қилинади, касаллик зўрайган даврда ҳар 2—3 соатда.
Ўпка сили жараёни зўрайган даврида, тўқималар бузилиши, юқори ҳарорат ва қувватсизлик билан кечаётган яллиғланиш ҳолларида тавсия қилшган маҳсулот ва таомлар рўйхати
Нон ва нон маҳсулотлари. Оқ нон, қотирилган нон, ёғсиз печенье, бисквитлар. Шўрвалар. Гўштли эзилтириб пиширилган шўрвалар.
Сут, сут маҳсулотлари ва ундан тайёрланган таомлар. Сут, қатиқ, сметана, пишлоқ, кальцийланган творог, творогли пишириқ.
Тухумли таомлар. Қуймоқ, чала пиширилган бутун тухум.
Сабзавотли таом ва гарнирлар. Сабзавотлар сувда пиширилган ва эзилтириб пиширилган ҳолда (карамдан ташқари).
Ёрмали таом ва гарнирлар. Сутли бўтқалар (сули, гречкали, маннили, гуручли).
Ширин таомлар. Кисел, желе, компотлар эзилтириб пиширилган ҳолда, мева-ли шарбатлар, наъматак ва қора смородина дамламаси.
Ёғлар. Сариёғ ва ўсимлик мойи.
Do'stlaringiz bilan baham: |