136
3.2.6-расм. 2 ТГ ва 2 НГ талабаларининг аниқлаштирувчи ва назорат
тажриба синов ишлари босқичида ижтимоий-педагогик фаолиятга
тайѐргарлик даражаси самарадорлиги
Шундай қилиб, замонавий илмий ѐндашувлар (тизимли,
фаолиятга
йўналтирилган, компетенциявий) асосида ишлаб чиқилган ―Ижтимоий
педагогика‖ модулининг такомиллаштирилган дидактик таъминоти
талабаларда ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантиришда ѐрдам
беради, деган фаразимиз ўз исботини топди. Бу эса, ўз навбатида бўлажак
ўқитувчиларининг касбий фаолияти сифатига ижобий таъсир кўрсатади.
Учинчи боб бўйича хулоса
Ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлаш бўйича
тажриба-синов
ишлари 2019–2022 йилларда Фарғона, Андижон ва Наманган давлат
университетининг бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш ҳамда
педагогика ва психология бакалавриат йўналишлари талабалари билан олиб
борилди. Жами бўлиб, мазкур таълим йўналишларининг
турли курсларида
таълим олаѐтган 980 нафар талабалари иштирок этди.
137
Тажриба-синов
ишлари
талабаларниннг
психологик-педагогик
туркумга кирувчи фанларни, қўшимча ихтисослашув фанларини ўрганиши,
уларнинг ижтимоий-педагогик амалиѐт (ўқув ва
малакавий педагогик
амалиѐт) ўташи жараѐнида амалга оширилди.
Аниқлаштирувчи тажриба-синов ишларининг қуйидаги вазифалари
аниқланди: бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга
тайѐрлашга йўналтирилган дидактик жараѐнларнинг имкониятини ўрганиш;
мазкур жараѐнни етарлича баҳолашга
имкон берадиган диагностик
методларини танлаш.
Шакллантирувчи тажриба-синов ишларининг қуйидаги вазифалари
аниқланди: умумий педагогика фанининг ―Ижтимоий педагогика‖ модулини
такомиллаштирилган дидактик таъминотини
педагогика олий таълим
муассасалари ўқув амалиѐтида синовдан ўтказиш; педагогик амалиѐт
жараѐнида талабалар – бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик
фаолиятга тайѐрлаш компонентларини ривожлантириш учун шароит яратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: