Э. ғозиев умумий психология


Собиқ совет психологиясида шахс таърифи


Download 3.91 Mb.
bet36/117
Sana14.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1772538
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

5. Собиқ совет психологиясида шахс таърифи
Умумий психология фанида шахснинг шаклланиши ва ривожланиши қонуниятлари ҳамда уларнинг механизмлари тадқиқ этилади. Бу борада психологлар томонидан шахсга нисбатан турлича таъриф берилган ва унинг тузилишини ўзига хос тарзда тасаввур қилишган. қуйида муаллифларнинг айримларига қисқача тўхталиб ўтамиз.
А.Г.Ковалевнинг фикрича, шахс - бу ижтимоий муносабатларнинг ҳам объекти, ҳам субъектидир. А.Н.Леонтьев ушбу масалага бошқачароқ ёндашиб, унга шундай таъриф беради: шахс - бу фаолият субъектидир. К.К.Платоновнинг талқинига биноан: жамиятда ўз ролини англовчи, ишга лаёқатли, яроқли аъзоси шахс дейилади. Бу муаммо моҳиятини чуқурроқ очишга ҳаракат қилган С.Л.Рубинштейн таърифича, шахс - бу ташқи таъсирлар йўналишини ўзгартирувчи ички шарт-шароитлар мажмуасидир.
Психология фанида бир-бирига яқин, лекин айният бўлмаган тушунчалар қўлланилиб келинади, чунончи: одам, шахс, индивидуаллик. Уларнинг моҳиятини аниқроқ изоҳлаб бериш учун ҳар бирининг психологик табиатини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.
1. Одам: сут эмизувчилар синфига даҳлдорлик, биологик жонзод эканлиги одамнинг ўзига хос хусусиятидир. Тик юришлик, қўлларнинг меҳнат фаолиятига мослашганлиги, юксак тараққий этган мияга эгалиги, сут эмизувчилар таснифига кириши унинг ўзига хос томонларини акс эттиради. Ижтимоий жонзод сифатида одам онг билан қуролланганлиги туфайли борлиқни онгли акс эттириш қобилиятидан ташқари ўз қизиқишлари ва эҳтиёжларига мутаносиб тарзда уни ўзгартириш имкониятига ҳам эгадир.
2. Шахс. Меҳнат туфайли ҳайвонот оламидан ажралиб чиққан ва жамиятда ривожланувчи, тил ёрдами билан, бошқа кишилар билан мулоқот (муомала) га киришувчи одам шахсга айланади. Ижтимоий моҳияти шахснинг асосий тавсифи ҳисобланади.
3. Индивидуаллик. Ҳар қайси инсон бетакрор ўзига хос хусусиятларга эга. Шахснинг ўзига хос қирраларининг мужассамлашуви индивидуалликни вужудга келтиради. Индивидуал шахснинг интеллектуал, эмоционал ва иродавий соҳаларида намоён бўлади.
Собиқ совет психологиясида энг кўп тарқалган шахснинг тузилишига оид материаллар билан қисқача танишиб ўтамиз.
С.Л.Рубинштейн бўйича шахс қуйидаги тузилишга эга:

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling