Элчи (Умар Сайфиддин)


Муҳсин Чалабий қимматбаҳо ҳирқани қандай сотиб олишини тушунтирди


Download 71.23 Kb.
bet6/7
Sana23.09.2023
Hajmi71.23 Kb.
#1686276
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЭЛЧИ

Муҳсин Чалабий қимматбаҳо ҳирқани қандай сотиб олишини тушунтирди:
Ерни, қўтонни, уйимни ҳам гаровга қўйиб, тужжорлардан ўн минг олтин қарз кўтараман. Икки мингини от-улов ва хизматкорларға сарфлаб, қолган саккиз мингига ўша ҳирқани сотиб оламан.
Шайхулаъзам унинг режасини ақлсизликка йўйди.
Қайтиб келганингда, — деди у, — ҳирқага ҳожат ҳам қолмайди. Бу либос фақат тантанали маросимларга ярашади. Уни сотиб олсанг, давлатингдан айрилиб, муҳтожликка гирифтор бўласан-ку!
Асло. Саккиз минглик ҳирқани Тур ўғли етти мингга қайтиб олишга рози бўлади. Бу пулга еримни қайтариб олишим мумкин. Агар қолган қарзларни тўлай олмасам, на илож, отамдан мерос қўтонни сотишга тўғри келади. Ахир, ҳадеб давлатдан олавериш инсофдан эмас, ниманидир фидо этиш керак-ку!
Муҳсин Чалабийнинг сўзларини эшитгани сари шайхулаъзамнинг ҳайрати ортиб борарди. Кўнгли таскин топарди. Ҳукмдорликка нолойиқ золимнинг таъзирини бериб қўядиган муносиб одамни худонинг ўзи етказиб турибди. Шайхулаъзам оғир кавугини силкитиб жилмаярди. Ў, бу қўрқоқ, эҳтиёткор маслаҳатчилар-ей... Ҳаётларию давлатларидан ажраб қолишдан чўчиб нақадар титраб-қақшадилар-а! Агар элчиликни шулардан бирига топширса, дав¬латдан кўра кўпроқ ўз манфаатини ўйлар, инъом илинжида барча ҳақоратларга бардош берар эди.
Муҳсин Чалабийнинг сўзларини эшитгани сари шайхулаъзамнинг ҳайрати ортиб борарди. Кўнгли таскин топарди. Ҳукмдорликка нолойиқ золимнинг таъзирини бериб қўядиган муносиб одамни худонинг ўзи етказиб турибди. Шайхулаъзам оғир кавугини силкитиб жилмаярди. Ў, бу қўрқоқ, эҳтиёткор маслаҳатчилар-ей... Ҳаётларию давлатларидан ажраб қолишдан чўчиб нақа- дар титраб-қақшадилар-а! Агар элчиликни шулардан бирига топширса, дав¬латдан кўра кўпроқ ўз манфаатини ўйлар, инъом илинжида барча ҳақоратларга бардош берар эди.
Шайхулаъзам тушликка таклиф қилганига қарамай, Муҳсин Чалабий изн истади. Шайхулаъзам уни эшикка қадар кузатиб чиқди. Муҳсин Чаяабий кечаю кундуз демай от чоптирди. Ускудорга етганида сариқ чақаси ҳам қолмаган эди. Шунда у шоҳона кийинган хизматкорларига қараб:
Ўғилларим! — деди. — Отларни ҳам, зебу зийнатларни, эгнингиздаги кийиму қимматбаҳо тошлар билан безалган ханжарларни сизга тортиқ этдим. Шунга розимисиз?
Розимиз! Розимиз!
Оллоҳ рози бўлсин, умрингизни зиёда қилсин!
Муҳсин Чалабий шу жавобни олиб уларни тарк этдию елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди. Уйини четлаб, денгиз қирғоғида қайиққа ўтирдида, сарой томон ошиқди. Шайхулаъзам билан юзлашиб, брлиғни шоҳга топширгани, ўзини зинҳор ҳақоратга қўймагани, шоҳнинг жавобини ҳам кутмай Истанбулга қайтганини бирма-бир сўзлаб берди. Элчи бурчини шараф билан адо этганига шубҳаланмаган шайхулаъзам ундан йўл таассуротларини сўраб-суриштирди.

Download 71.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling