Электр хавфсизлиги


Download 0.79 Mb.
bet12/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

Меҳнат муҳофазаси ижтимоий-ҳуқуқий масалаларни о`з ичига олган муҳандислик фани бо`либ, физика, кимё ва математика билан бирга меҳнат-гигиенаси, ишлаб чиқариш санитарияси, меҳнат психологияси, умумий муҳандислик, ёнг`ин техникаси, ерганомика, саноат естетикаси ва бошқа фанлар билан алоқада бо`лади. Бу фаннинг асоси меҳнат шароитини, технологик жараённи, ажралиб чиқадиган заҳарли моддаларни ва фойдаланиш вақтида пайдо бо`ладиган хавфли вазиятларни илмий таҳлил қилишдан иборат.
«Меҳнатни муҳофаза қилиш» то`г`рисидаги қонун қабул қилинишига сабаб, ташкилотларда меҳнат хавфсизлигига доир барча қарор ва ҳужжатларни таҳлил қилиш, келгусида меҳнат хавфсизлиги даражасига ко`тариш, иш юритишда техника хавфсизлиги машг`улотларини о`тказиш, меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил етиш, о`қитувчилар, талабалар хизмати ва ишчилар о`ртасида шикастланишнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Касбий зарарликлар мавжуд бо`лган ҳудудларда меҳнат қиладиган ишчилар учун қисқартирилган иш куни, қо`шимча дам олиш кунлари жорий етиш, зарарли иш жойларида ишлаганларга, я`ни иссиқ ҳароратли, совуқ, зах ва сог`лиқ учун зарарли шароитда меҳнат қилаётганлар учун махсус устама ҳақ ҳамда ҳимоя кийимлари берилиши ко`зда тутилади. Касбий касалликларни олдини олиш, ишчилар сог`лигини яхшилаш учун ҳар куни сут ва парҳез таомлар билан та`минлаш тартиби жорий етилган.
Ишлаб чиқариш корхоналарида ва иш давомида меҳнат кодекси ва меҳнатни муҳофаза қилиш то`г`рисидаги ме`ёрларни бузишда айбланган шахслар ма`мурий, моддий ва жиноий жавобгарликка тортилади.
Ма`мурий жавобгарликходимга хайфсан бериш, ишдан четлаштириш, о`ртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизидан ортиқ бо`лмаган миқдорида жарима солиш ва меҳнат шартномасини бекор қилишдан иборат.
Моддий жавобгарликда еса – жарима то`лаш ва келтирилган моддий зарарни қоплашдан иборат. Хотин-қизлар давлат, хо`жалик, маданий ва жамоат ишларида фаол қатнашиш имкониятига ега. Меҳнат кодексида хотин-қизларнинг физиологияси ва оналикни ҳимоя қилиш ҳисобга олиниб, уларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш белгиланган. Ог`ир ва организм учун зарарли ишларда аёлларнинг меҳнат қилишига ё`л қо`йилмайди. Ҳомиладор аёлларга давлат томонидан иш ҳақи то`ланадиган та`тил берилади. Бундан ташқари боласи уч ёшга то`лгунча қадар қо`шимча та`тил ҳам берилади. 16 ёшга то`лмаган шахсларни ишга қабул қилинишига ё`л қо`йилмайди. 18 ёшга то`лмаган о`смирлардан ог`ир ишларда ва меҳнат шароити зарарли ёки ҳафвли бо`лган ишларда фойдаланиш тақиқланади. Уларни тунги ва иш вақтидан ташқари ишларга жалб етиш тақиқланади. Уларни ишдан бо`шатиш тумандаги вояга етмаганлар комиссисиясининг розилиги билангина ё`л қо`йилади.
Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил етиш масалаларини ҳал қилиш мақсадида меҳнат муҳофазаси чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling