Электр хавфсизлиги


Корхоналарда заҳарли газларни ажралиб чиқиши


Download 0.79 Mb.
bet21/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

Корхоналарда заҳарли газларни ажралиб чиқиши
ва уларга қарши кураш

Саноатда ишлаб чиқариш заҳарли деб, одамни меҳнат фаолияти шароитида та`сир етадиган, иш қобилияти ва сог`лиг`ини сусайтирадиган касбий ёки ишлаб чиқаришда ро`й берадиган зарарланишларни вужудга келтирадиган омилларга айтилади. Уларни асосан токсикология фани о`рганади. Бу фан ишлаб чиқариш заҳарларининг организмга та`сир қилиш белгиларини о`рганади, уларнинг заҳарлилик ва хавфлилик даражасини белгилайди, гигиеник ме`ёрлар ва тавсиялар ишлаб чиқади.


Заҳарлар умумий ва маҳаллий та`сир қилиши мумкин. Умумий та`сир заҳарнинг қонга со`рилиши натижасида ривожланади. Масалан, марганецдан заҳарланишда асаб тизими, бензол та`сирида еса қон ажратиш органлари зарар ко`ради. Маҳаллий та`сир ко`рсатишда то`қималарнинг шикастланиши: та`сирланиш, яллиг`ланиш ҳодисалари, ишқорий ва кислотали еритмалар ва буг`лар билан ишлаганда тери ҳамда шиллиқ пардаларнинг куйиши содир бо`лади.
Ишлаб чиқаришда захарланишлар о`ткир, о`ртача ва сурункали шаклларда о`тади. О`ткир захарланишлар асосан гурух холатида бо`лади. Бу зарарланишлар қуйидагича характерланади:
1. Захарлар қисқа муддатда-бир сменада та`сир қилади;
2. Организмга захарлар катта миқдорда тушиши, хаводаги миқдори жуда юқори бо`лиши, кимёвий моддани билмай ичиб қо`йилиши ёки тери қаттиқ ифлосланиши натижасида содир бо`лади.
Сурункали заҳарланишлар, организмга оз-оз миқдордаги заҳарларнинг узоқ вақт аста-секин йиг`илиши натижасида юзага келади. Организмда захарнинг о`зи йиг`илиши ёки о`згаришлар келтириб чиқариши мумкин. Масалан, бензолдан о`ткир заҳарланишда асосан асаб тизими зарар ко`ради ва наркотик та`сир кузатилади, сурункали заҳарланишда еса қон ишлаб чиқариш тизими зарарланади. Сурункали заҳарланишлар белгиларига ко`ра о`ткир заҳарланишларга о`хшаш бо`лсада, бироқ аста-секин ривожланади ва бирмунча сурункали кечади.
Ишлаб чиқариш зарарлари бошқа салбий оқибатларга ҳам сабабчи бо`лади. Улар организмнинг биологик қаршилигини пасайтиради, юқори нафас ё`ллари, о`пка сили, юрак-томир тизими касалликлари ривожланишига имконият яратади. Ундан ташқари зарарлар аллергик та`сир ко`рсатиши натижасида бронхиал астма, екзема ва бошқа касалликларни келтириб чиқаради.
Захарли газлар кимёвий куроллар сифатида хам кенг ко`лланилган. Айниқса 1914-1918 йилларда Германия томонидан ко`п қо`лланилган. 1935 йилда Италия Аббесинияда, Япония еса Хитойда, Америка 1952-1953 йиллари Кореяда, со`нгра Ветнамда қо`ллаган.. Кимёвий газларнинг бир тури чечен зо`равонларига қарши Москвада ҳам қо`лланилган.
Хавога тарқалган захарли моддаларни шартли равишда икки гурухга бо`лиш мумкин:

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling