Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Биз имкон қадар таҳлилдан ўтказган санъатнинг хусусиятлари ва тамойиллари маълум маънода унинг асосий вазифаларини ҳам белгилаб беради. Энди ана шу вазифаларни қисқача кўриб ўтишга ҳаракат қиламиз


Download 341.14 Kb.
bet90/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Биз имкон қадар таҳлилдан ўтказган санъатнинг хусусиятлари ва тамойиллари маълум маънода унинг асосий вазифаларини ҳам белгилаб беради. Энди ана шу вазифаларни қисқача кўриб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Инсонийлаштириш - санъатнинг долзарб вазифаси. У санъатнинг деярли барча асосий хусусиятларини ва ўзига хослигини намоён этади. Зеро, ҳар бир санъат асари марказида инсон туради. Инсонийлаштириш вазифасини санъат ҳам бевосита, ҳам билвосита амалга оширади. Бевосита деганимизда, инсоннинг бадиий қиёфалар шаклида инъикос эттирилишини назарда тутамиз. Яъни қаҳрамонларнинг шакли-шамойили, феъл-атвори ва хатти-ҳаракатлари асарда тақдим этилаётган замонавий ёки тарихий воқеликни инсонийлаштиради, уларда инсон иштирокини таъминлайди. Билвосита инсонийлаштириш эса, биринчидан, санъаткор воситасида рўй беради. Бунда тўғридан-тўғри инсон қиёфаси тасвирланмаган эса-да, асар ҳужайрасига сингдирилган инсон руҳи уни ичдан нурлантириб, рангинлантириб туради.

Санъатнинг инсонийлаштириш вазифаси бу билан чекланмайди. У яна ўз бадиий қиёфалари, манзаралари, ранги, оҳанги в.ҳ. билан идрок этувчи қалбини юмшатади, уни мурувватли, шафқатли, диёнатли бўлишга даъват этади. Яъни ўзининг фориғлаштириш қудрати билан одамдаги ҳайвоний хислатларни йўқотишга ва уни инсонийлаштиришга хизмат қилади.

Фориғлантириш - санъатнинг асосий вазифаси. Фориғлантириш нима эканини, уни дастлаб Арасту санъатга нисбатан қўллаганини биз аввалги боблар орқали яхши биламиз. Қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, санъатнинг бу вазифаси муайян бадиий асарни идрок этиш мобайнида рўй беради. Уни шартли равишда уч қисмга ажратиш мумкин. Даставвал ҳақиқий санъат асари инсон қалбини очади, калит вазифасини ўтайди. Кейин уни тозалайди – поклайдиган маънавий модда вазифасини ўтайди. Ундан сўнг, учинчи галда, очилган ва барча майда, ғаразли, салбий ҳислардан тозаланган қалбни юксак туйғулар, улуғвор интилишлар, буюк орзулар билан тўлдиради, ўзингиз ҳали яхши илғаб этмаган, маънавиятга бўлган ички бир ботиний-руҳий ташналикни қондиради. Санъатнинг «руҳ озиғи» деб аталиши ҳам шундан. Айнан ана шу вазифа санъатдаги бошқа барча вазифаларнинг амалга ошувини таъминлайди, фориғлантириш вазифасини бажармаган асар – санъат асари эмас.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling