Falsafa tarixida rivojlanish haqidagi qarashlar evolyusiyasi. Rivojlanish bu
Download 58.86 Kb.
|
Falsafa shpargalka
- Bu sahifa navigatsiya:
- Bilish amaliyot ijod uyg‘unligi.
- Билиш жараёни
Mohiyat va hodisa. Bu kategoriyalar bilishning turli bosqichlarini belgilaydi va ularning har biri ob’ektni anglab etishning chuqurlik darajasini aks ettiradi. Mohiyat ob’ektiv borliqning ichki, nisbatan yashirin va barqaror tomonini ifodalash uchun mo’ljallangan bo’lib, u narsaning, jarayonning tabiatini va ularga xos bo’lgan qonuniyatlarini belgilaydi. Hodisa – bu narsada, jarayonda qarshimizda bevosita namoyon bo’luvchi xossalar, tomonlar yig’indisini ifodalash uchun mo’ljallangan kategoriya.
Mazmun. Mantiqda mazmun tushunchasi uning muhim belgilari majmuini anglatadi. Falsafada mazmun narsaning negizini tashkil etadigan, uning mavjudligi, rivojlanishi va shakllarining o’zgarishini belgilaydigan qismlar, elementlarning muayyan tarzda tartibga solingan majmuidir. Bilish amaliyot ijod uyg‘unligi. гносеология (юнонча – билиш ҳақидаги таълимот) – фалсафий таълимотларнинг ажралмас қисмидир. Гносеология субъектнинг билиш фаолиятининг принциплари, қонуниятлари, шакллари, босқичлари ва даражаларини, шунингдек, шу принцип ва қонунлардан келиб чиқадиган, ҳақиқий билимга эришилишини таъминлайдиган талаблар ва мезонларни ўрганади. Билиш назарияси билиш жараёнининг оддий, кундалик даражасини ҳам, билишнинг умумий илмий шакллари ва методларини ҳам тадқиқ қилади. Билиш жараёни, бу – тўлалигича рационал, фақат ақлга бўйсунувчи, формал, қуруқ жараён эмас, чунки у тирик кишилар томонидан амалга оширилади, шу сабабли билиш эмоционал элементларни – ирода, ният, истакларни ўз ичига олади. Фалсафа тарихида вақти-вақти билан дунё ҳақида ишончли билимларга эришиш мумкинлигини шубҳа остига қўювчи таълимотлар пайдо бўлиб турган. Бундай таълимотнинг биринчиси эрамиздан аввалги IV асрда пайдо бўлган антик скептицизмидир. Скептиклар билишнинг мумкинлигига эътироз билдирмаганлар, лекин бизнинг билимларимизнинг ишончлилигини, уларнинг ташқи дунё ҳодисаларига мувофиқлигини шубҳа остига қўйганлар. Скептицизм тарафдорлари икки қоидадан келиб чиққанлар. Биринчиси – фалсафада тизимни ташкил этувчи ягона асос йўқ, яъни у ўз ичида мантиқан зиддиятлидир. Иккинчиси – файласуфлар бир-бирига зид келадиган ва баб-баравар рад этилиши мумкин бўлган қоидаларни асослашлари сабабли фалсафа ҳақиқатни топа олмайди. Бинобарин, дунё ҳақида ишончли билимнинг бўлиши мумкин эмас. Агностицизм – бу шундай таълимотки, унга кўра дунё ҳақида ҳақиқий, ишончли билимларга эришиб бўлмайди. Агностицизм билишни фақат билувчи ақлнинг фаолияти деб билади. Материалистлар Кантни у «ўзида нарсаларни» эътироф этгани ҳолда уларни билиб бўлмайди деб эълон қилади, деб танқид қилсалар, идеалистлар уни у субъектдан ташқарида ва унга боғлик бўлмаган ҳолда аллақандай сирли «ўзида нарсаларни» эътироф этади, деб танқид қиладилар. Агар Кант наздида «ўзида нарса»ни мутлақо билиб бўлмаса, ҳозирги замон материалистлари уни ҳали билиб олинмаган нарсадир, лекин бу уни мутлақо билиб бўлмайди, деган маънони билдирмайди, деб биладилар. Инсон билиши ниҳоятда кўпқиррали, муракккаб ва зиддиятли жараёндир. Гносеология асосан билишнииг фалсафий муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланади. Ҳар бир тарихий давр жамиятнинг ривожланиш эхтиёжларидан келиб чиқиб, гносеология олдига янги вазифалар қўяди. Хусусан, XVII аср ўрталарида европалик файласуфлар илмий билишнинг аҳамияти, хақиқий илмий билимлар хосил қилишнинг усулларини ўрганиш, илмий ҳақиқат мезонини аниқлаш билан шуғулландилар. Тажрибага асосланган билимгина ҳақиқий билимдир, деган ғояни олға сурдилар. Download 58.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling