Falsafa tarixida rivojlanish haqidagi qarashlar evolyusiyasi. Rivojlanish bu


Isbotlash va rad etish. Haqiqatni anglashda emotsiya


Download 58.86 Kb.
bet6/12
Sana20.11.2023
Hajmi58.86 Kb.
#1789571
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Falsafa shpargalka

Isbotlash va rad etish. Haqiqatni anglashda emotsiya, ideal, iroda, ishonch va shubhaning roli.
Гносеологияда ҳақиқат тушунчаси муҳим ўрин тутади. Ҳақиқат инсон билимларининг воқеликка мувофиқ кслишидир. Ҳақиқатни очиш ёки илмий хақиқатга эришиш ҳар қандай ил­мий билишнипг асосий вазифаси ҳисобланади. Ҳақиқат ўзининг мазмунига кўра мутлоқ ва нисбий бўлиши мумкин. Фан хақиқати ҳамиша нисбий характерга эга бўлиб, уларнинг мажмуасидан мутлоқ ҳақиқат вужудга келади. Ҳақиқат ўз мазмунига кўра ҳамиша объективдир. Яъни унинг мавжудлиги айрим кишиларнинг ҳоҳиш-иродасига боғлиқ эмасдир. Масалан, Ўзбекистоннинг миллий мустақиллиги объектив ҳақиқатдир. Айрим кишиларнинг бу мустақилликни тан олиш ёки олмаслигидан қатъи назар, бу ҳақиқат ўз мазмунини сақлаб қолаверади.
Билишнинг бош вазифаси ҳақиқат излашдир. Ҳақиқат масаласи бутун билиш назариясининг энг муҳим вазифасидир. Файласуфлар орасида ҳақиқат ва унинг билишдаги роли тўғрисида ягона фикр йўқ.
Субъектив идеализм учун ҳақиқат субъектив нарсадир. Масалан, нимаики фойдали бўлса у ҳақиқат деб даъво қилувчи прагматизмда, ёки ҳамма эътироф этган, ҳамма учун аҳамиятли бўлган нарса ҳақиқатдир деб ҳисобловчи конвенционализм ва неопозитивизмда ҳам ҳақиқат субъектив нарсадир. Материализм учун ҳақиқат – бу ташқи дунёнинг онгимизда адекват, тўғри акс этишидир.
Ҳақиқат, бу – бизнинг дунё тўғрисидаги билимларимиз ва тасаввурларимизнинг дунёнинг ўзига, объектив реалликка мувофиқ келишидир. Ҳақиқатни ноҳақиқатдан, янглишувдан, ёлғондан фарқлаштириш, ажратиш учун бизнинг билимимиз объектив воқеликка, унинг яшаш ва ривожланиш қонунларига қанчалик мос келишини аниқлаб олмоқ керак.
Объектив ҳақиқат – бу билимларимизнинг шундай мазмуники, у бир кишига ҳам, бутун инсониятга ҳам боғлиқ эмас. Ҳақиқатнинг объективлигини у мавжуд оламнинг инъикоси бўлиши белгилайди.
Абсолют ҳақиқат – бу билиш объекти ҳақидаги инкор этиб бўлмайдиган тўлиқ ва тугал билимдир, нисбий ҳақиқат эса – билиш предмети тўғрисидаги нотўлиқ ва нотугал билимдир. Абсолют ҳақиқат тўлиқ ҳажмдаги объектив ҳақиқатдан бошқа нарса эмас, нисбий ҳақиқат эса – нотугал шаклдаги, нотулиқ ҳажмдаги объектив ҳақиқатдир.

Download 58.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling