Falsafa tarixida rivojlanish haqidagi qarashlar evolyusiyasi. Rivojlanish bu


Hissiy, empirik, nazariy, mantiqiy va intuitiv bilish darajalarining o‘zaro aloqasi va farqi


Download 58.86 Kb.
bet5/12
Sana20.11.2023
Hajmi58.86 Kb.
#1789571
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Falsafa shpargalka

Hissiy, empirik, nazariy, mantiqiy va intuitiv bilish darajalarining o‘zaro aloqasi va farqi.
Ҳар қандай нарсани, ҳар қандай предмет ёки ҳодисани билиш фикр хиссий идрокдан предметнинг моҳияти томон борадиган жараёндир. Хиссий билим, жонли мушоҳада инсоннинг қуршаб турган дунё билан бевосита алоқаси шаклидир. Хиссий англаш ташқи таъсир энергиясининг онг фактига айланишидан бошқа нарса эмас. Усиз биз борлиқнинг ҳеч қандай шакллари ҳақида ҳеч нима била олмаймиз. Биз жонли мушоҳада ёрдамида атрофдаги вокеликнинг турли хоссалари ва томонларини билиб оламиз, лекин биргина хиссий образлар билан уларнинг моҳиятини англаб ололмаймиз.
Сезгилар, бу – шундай каналларки, уларнинг воситасида одам қуршаб турган олам билан боғланган, олам ҳақида бевосита ахборот олиб туради. Сезгилар абстракт тафаккур амалга ошишининг асоси бўлган озуқадир.
Сезги хиссий билишнинг энг оддий шакли, объективлик билан субъективликнинг қоришмасидир, у манбаи жиҳатидан объектив ва у ёки бу сезги аъзоларининг тузилишига боғлик ҳолда шакли жиҳатидан субъективдир.
Идрок – бу бир сезги эмас, у турли хил сезишларнинг жамул-жами, комбинациясидир. Биз идрок қилиш орқали предметнинг айрим томонларини эмас, балки уни яхлит ҳолда акс эттирамиз. Масалан, шарсимон, яшил-қизил, ялтироқ, хушбуй, чучук-нордон нарсаларни хис қилишлар биргаликда онгимизда олма образида ассоциациялашади.
Хиссий билишнинг идрокдан кейинги босқичи тасаввурдир.
Интуитив билиш: Инсоннинг оламни билиш жараёни унинг сезгилари ва онги зўр бериб ишлашини талаб қилибгина қолмасдан, унинг узлуксиз қизғин ғайришуурий фаолият кўрсатишини ҳам тақозо этади. Инсоннинг ғайришуурий билиш фаолияти интуитив билиш номини олди, интуициянинг ўзи эса - бу билиш объектининг муайян шароитда бошқача йўл билан асослаб бериш мумкин бўлмаган хоссаларини бевосита, ғайримантиқий тарзда ҳақиқат деб билишдир. Интуиция сезги ва ақл ҳаракатига қарши турмайди, балки билишнинг хиссий ва рационал жиҳатлари билан биргаликда чиқиб уларни тўлдиради.
Агар биз сезгилар воситасида ҳодисалар оламини акс эттирсак, сезги билан идрок этиб бўлмайдиган моҳиятни ақл билан билиб оламиз. Ақл бизнинг сезги аъзоларимиз ташқи оламдан олган ахборотларга асосланиб, ҳодисалар моҳиятини хиралаштирувчи ва яширувчи ташқи, тасодифий ҳолатлардан абстрактлашиб ҳодисалар дунёсини ташқи, номуҳим хусусиятлар ва алоқалардан халос қилади. Муҳими номуҳимдан фарқлантира ва ажрата олмайдиган сезгилардан фарқли ўлароқ, ақл ҳодисалардан ҳамма нарсани эмас, балки фақат энг муҳимини, барқарорини, қонуниятлисини олади. Шунинг учун абстракциялар хиссий билиш учун ғоят ҳаракатерли бўлган ёрқинлик, бевоситалик ва яққолликдан маҳрумдир.

Download 58.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling