Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: Ғарб фалсафаси Қадимги юнон фалсафасининг ривожланиш даврлари


Ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккурнинг


Download 0.75 Mb.
bet11/20
Sana11.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1188928
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
1 мавзу 1 Фалсафий тафаккур тараккиёти боскичлари Гарб фалсафаси

Ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккурнинг
ривожланиш хусусиятлари
Номиналистлар «универсалиялар нарсалардан
кейин вужудга келган номлардир»,
деган фикрни илгари сурганлар. Айрим нарсалар, масалан,
одамлар, уйларгина реалдир, «умуман инсон» ёки «умуман уй»
эса фақат сўзлар ёки номлар бўлиб, уларнинг ёрдамида
одамлар айрим предметларни умумлаштирадилар.
Реализм умумийликка нарсадан олдин пайдо
бўлувчи идеаллик сифатида
ёндашган, яъни амалда умумий ва якканинг алоқаси
тўғрисидаги идеалистик концепцияни ишлаб чиққан бўлса,
номинализм бу муаммони материалистик йўл билан
ечишнинг ўзига хос тимсоли бўлган.
Авлиё Августин (354-430)
Августин «ҳақиқий фалсафа ва ҳақиқий дин»ни
бир деб ҳисоблаган. Христианлик асосларини
у Платон фалсафасидан топишга ҳаракат қилган.
Унинг фикрича, Платон ғоялари – «бу ижодкор
ижодга киришиш олдидан юритган мулоҳазалар»дир.
Худо дунёни йўқликдан яратган.
Инсон паноҳ топишининг
асосий йўли унинг христиан
черковига мансублигидир.
Августин инсон фаолиятининг икки қарама-қарши
турини таҳлил қилади: биринчи – «дунёвий шаҳар»,
яъни «Худога нисбатан нафрат даражасига
кўтарилган ўз-ўзига бўлган муҳаббатга» асосланган
давлатчилик; иккинчи – «ўз-ўзига нисбатан
нафрат даражасига кўтарилган Худога бўлган
муҳаббат»га асосланган «илоҳий шаҳар».
Асосий асарлари:
«Илоҳий шаҳар»,
«Инсоний шаҳар»,
«Тавба»
Августин шахс
ва кишилик тарихи динамикаси
муаммоларини ечишга ҳаракат қилади.
Августин шахс эркинлиги
муаммосини илгари суради
Августин инсон субъектив тарзда
эркин ҳаракат қилади, лекин унинг
барча ҳаракатларини у орқали
Худо бажаради, деб ҳисоблаган.
Худонинг борлиғини инсоннинг
ўзлигидан, инсон тафаккурининг ўз-ўзи учун
ишончлилигидан келтириб чиқариш
мумкин. Августин шахс учун ўзликнинг
ролини кўрсатиб берди.
Антик файласуфларда «тарихийлик»
Тушунчаси мавжуд бўлмаган: юнонлар
дунёни эстетик жиҳатдан, мукаммал коинот
сифатида идрок этганлар. Августин
эса ўтмиш – ҳозирги давр –
келажакнинг ўзаро алоқасини
фалсафий жиҳатдан англаб
етишга ҳаракат қилган.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling