2
Фан/модуль коди
SS4003
Ўқув йили
2023-2024
Семестр
3
Кредитлар
3
Фан/модуль тури
Танлов фани
Таълим тили
Ўзбек/рус
Ҳафтадаги дарс
соатлари
3
1.
Фаннинг номи
Аудитория
машғулотлари
(соат)
Мустақил
таълим
(соат)
Жами
юклама
(соат)
Сонли системалар
44
46
90
2.
I. Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишдан мақсад – «Сонли системалар»
фанидан тузилган
дастур бакалавр талабаларни уларга аввалдан таниш бўлган
математик
назариялар, айниқса, асосий сонли системаларнинг аксиоматик қурилиши
билан
таништириш
ѐрдамида
талабаларнинг
билимларини
кенгайтиришни ва бўлажак ўқитувчиларнинг
келажакдаги иш
фаолиятида амалий аҳамият
касб этувчи математик билим, кўникма ва
малакаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси –сонли системаларнинг
фундаментал асосларини
қуришдан иборат бўлиб, уни амалга оширишда қуйидаги каби
вазифаларни ҳал этади:
- умумий ўрта, ўрта махсус таълими математик фанларининг асосий
тушунчаларини илмий, назарий чуқурлаштириш
билан бирга узвий
равишда
кенгайтириш;
- тўпламлар, улар устида амаллар, муносабатлар ва уларнинг турлари
ҳақидаги билимларни мазкур фан мақсади нуқтаи назаридан таҳлил
қилиш ва чуқурлаштириш;
-
натурал,
бутун,
рационал,
ҳақиқий,
комплекс
сонлар
системаларининг аксиоматик назарияларини қуриш;
- майдон устида чекли рангли чизиқли алгебралар ҳақидаги
билимларни кенгайтириш.