606-модда. Ижарага олувчи ва у билан бирга доимий
яшайдиган фуқаролар
Уй-жойни ижарага олиш шартномасига биноан фақатгина фуқаро
ижарага олувчи бўлиши мумкин.
418
Шартномада уй-жойда ижарага олувчи билан бирга доимий
яшайдиган фуқаролар кўрсатилиши лозим. Шартномада бундай
кўрсатмалар бўлмаса, мазкур фуқароларни уй-жойга қўйиш ушбу
Кодекс 608-моддасининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар
уй-жойдан фойдаланиш бўйича у билан тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Ижарага олувчи билан бундай фуқаролар ўртасидаги муносабатлар
қонунда белгиланади.
Ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшаб, уй-жойни ижарага бериш шартномасининг шартларини бузаётган фуқароларнинг
хатти-ҳаракатлари учун ижарага берувчи олдида жавобгар бўлади.
Ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар ижарага берувчини хабардор қилган ҳолда уй-жойда доимий яшайдиган фуқароларнинг ҳаммаси ижарага олувчи билан бирга ижарага
берувчи олдида солидар жавобгар эканликлари тўғрисида ижарага
олувчи билан шартнома тузишлари мумкин. Бундай ҳолда ушбу
фуқаролар биргаликда ижарага олувчи бўладилар.
1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми ижарага олувчи фақат
фуқаро бўлиши мумкинлиги ҳақидаги императив қоидани белгилайди.
Бу тушунча ўз ичига фақатгина Ўзбекистон Республикаси фуқароларини
эмас, балки хориж фуқаролари ҳамда фуқаролиги йўқ шахсларни хам
қамраб олади. Турар жойлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилиши
лозим, яъни у ишлаб чиқариш корхоналари, офис ва бошқаларнинг
жойлашуви учун эмас, балки фуқароларнинг истиқомат қилишлари учун
хизмат қилиши керак. Шунинг учун, турар-жойни ижарага олиш шартномасининг субъекти фақат фуқаро бўлиши мумкин.
2. Шарҳланаётган модданинг 2 ва 3 қисмлари ижарага олувчи билан
бир қаторда «ижарага олувчи билан бирга яшовчи фуқаролар» деб номланувчиларни алоҳида назарда тутади. Бу шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатининг
ўзига хослиги шундаки, улар ижарага олувчи бўлмай туриб, ижарага олувчи
билан тенг равишда турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Мазкур ҳолатда аввало, ижарага олувчи билан биргаликда турар-жойга
кўчиб келган шахслар кўзда тутилган.
Доимий яшовчи мақомини қонун доирасида ижарага олувчидан кечроқ
кўчиб келганлар ҳам олиши мумкин. Лекин, бунинг учун икки шарт
419
бажарилиши лозим. Биринчидан — кўчиб кириш учун иккала тараф
(ижарага берувчи ва олувчи)нинг розилиини олиш. Иккинчи шарт, бундай
кўчиб кириш турар-жойнинг бир кишига нисбатан белгиланган энг кам
нормаси хақидаги қонунчилик талабларининг (Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик Кодексининг 608-моддасининг шарҳига қаранг) бузилишига
олиб келмаслиги лозим. Фақатгина истисно тарзида иккала шартнинг ҳам
вояга етмаган болаларга тааллуқли бўлмаслиги белгиланган. Сўнгги қоида
вояга етмаган боланинг яшаш жойи ота-онасининг яшаш жойи билан
бир бўлиши билан изоҳланган (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
Кодексининг 21-модда, 2-қисмига қаранг).
3. Давлат уй-жой фонди тасарруфидаги турар-жой ижараси шартномасини тузишда ижарага олувчи доимий фойдаланувчилар сифатида ўз
оила аъзоларини (турмуш ўртоғи, болалари, ота-онаси, қарамоғидагилар)
кўрсатади. Бундан фарқли равишда тижорат шаклдаги турар-жойнинг
ижара шартномасида фойдаланувчилар сифатида ижарага олувчи билан
яшовчи исталган фуқаро кўрсатилиши мумкин. Таъкидлаш жоизки,
шартномага мунтазам яшовчилар сифатида киритилган фуқаролар
турар-жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг ҳуқуққа эга
бўладилар.
4. Шарҳланаётган модданинг 4 ва 5-қисмларида ижарага олувчи ўзи
билан доимий яшовчи фуқароларнинг ижара шартномаси шартларини
бузиш билан боғлиқ ҳаракатлари учун жавобгарлиги ҳакида сўз боради.
Шу билан бирга шартномада уларнинг солидар қарздор бўлишлари ҳам
кўрсатилиши мумкин. Бундай ҳолатда, ушбу фуқаролар биргаликда
ижарага олувчи ҳисобланади ва тегишинча ижарага олувчининг барча
ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ бажарадилар.
Давлат уй-жой фонди тасарруфидаги турар-жой ижараси шартномасига
кўра ижарага олувчи ижарага берувчи олдида турар-жой ижараси шартномасининг шартларини бузган оила аъзолари ва ўзи билан мунтазам
яшовчи фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлади.
5. Ижарага олувчининг вояга етган фарзандлари ва у билан доимий
яшовчи фуқаролар ижарага берувчини хабардор қилган ҳолда, ижарага
олувчи билан доимий яшовчи барча фуқаролар ижарага берувчи олдида
ижарага олувчи билан тенг миқдорда жавобгарликка эга эканликлари
ҳакида шартнома тузишлари мумкин.
420
Шу билан бирга турар-жой ижараси шартномасига кўра ижарага олувчи шартнома шартларини бузган ўзи билан доимий яшовчи
фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлади. Бу табиий,
чунки турар жой мулкдори учун ижарага олувчи билан доимий яшовчилардан қайси бири шартнома шартларини бузишидан қатъий назар,
ижарага олувчининг шартнома шартларига тўлиқ риоя этиши муҳим
саналади.
Солидар жавобгарликда (Ўз. Р ФКнинг 252, 252-моддалари) ижарага
берувчи ижара шартномасининг шартларини бузган (масалан, уй тўловини
тўламаган) ижарага олувчининг вояга етган оила аъзоларини бутунлай
ёки қисман жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эга.
Ижарага олувчининг вояга етган оила аъзоларининг ижарага берувчи
олдидаги солидар жавобгарлиги турар жойни ижарага олиш шартномасининг ўзида назарда тутилган.
607-модда. Уй-жойни ижарага олувчининг мажбуриятлари
Ижарага олувчи уй-жойдан фақат унинг вазифаси бўйича фойдаланиши, уй-жойнинг сақланишини таъминлаши ва уни яхши ҳолда
тутиши шарт.
Ижарага олувчи ижарага берувчининг розилигисиз уй-жойни
қайта қуришга ва тузилишини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Ижарага олувчи уй-жой ҳақини ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага
олувчи коммунал хизматлар ҳақини мустақил тўлаши шарт.
1. Турар-жойни ижарага олиш шартномасига кўра ижарага олувчи
қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: турар-жойдан мақсадига
мувофиқ фойдаланиш; турар-жойга, санитар-техник қурилмаларига
эхтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, уларнинг бутунлигини таъминлаш; турар-жойнинг юзага келган носозликларини ўз ҳисобидан бартараф
этиш, бузилган санитар-техник қурилма ёки бошқа қурилмани ижарага
олувчи ёки у билан турар-жойда доимий яшовчи бошқа шахслар айбига
кўра бузилган бўлса, таъмирлаш ёки ўзгартириш.
2. Турар-жой ва умумий фойдаланиш жойлари қурилмаларини янгилаш
ва қайта лойиҳалаштириш, иситиш ва санитар-техник мосламаларнинг
421
ўрнини ўзгартириш фақатгина ижарага берувчининг ёзма розилиги асосида амалга оширилиши мумкин.
Чўмилиш ва ювиниш хоналарини яшаш жойига мослаштириш, ёнғинда
чиқишга мўлжалланган йўлакларни беркитиш, шунингдек, террраса,
лоджия, верандаларни яшаш жойига айлантириш қатъиян маън этилади.
3. Ижарага олувчи уй-жой тўловини, жумладан сув таъминоти, газ,
электр ва иссиқлик энергияси ва бошқа коммунал тўловларни ўз вақтида
тўлашга мажбур. (Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг
50-моддасининг саккизинчи қисм, олтинчи хат боши, 134, 130-моддалари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги
325-сонли қарори билан тасдиқланган «Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари» тўғрисидаги
Низомнинг 5 бўлими).
610-модда. Ижарага берилган уй-жойни таъмирлаш
Ижарага берилган уй-жойни жорий таъмирлаш, агар уй-жойни
ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
ижарага олувчининг зиммасидадир.
Ижарага берилган уй-жойни капитал таъмирлаш, агар уй-жойни
ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ижарага берувчининг зиммасидадир.
Ижарага берилган уй-жой жойлашган уйни қайта жиҳозлашга, агар
бундай қайта жиҳозлаш уй-жойдан фойдаланиш шарт-шароитларини
жиддий равишда ўзгартирса, ижарага олувчининг розилигисиз йўл
қўйилмайди.
Шарҳланаётган моддада ижарага бериш шартномаси учун анъанавий бўлган ижарага берилган уй-жойни таъмирлаш бўйича мажбуриятларни ва ушбу жойдан фойдаланиш шартларини тақсимлаш
жорий таъмирлашда ижарага олувчининг, капитал таъмирлашда эса
ижарага берувчининг розилиги билан амалга оширилиши мумкинлиги
белгиланган.
427
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
28 июндаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Турар жойларни ва
уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш» Қоидаларининг
43 бандида жорий таъмирлашга тегишли ишлар рўйхати берилган бўлиб,
уларга хусусан қуйидагилар киритилган: ойна қўйиш; тирқишларни
замазкалар билан тўлдириш ёки штапиклар қоқиш; квартирадаги турар
жойлар ва ёрдамчи хоналарнинг поллари ва эшикларини бўяш; радиаторлар, марказий иситиш, сув таъминоти қувурларини ва квартира ичидаги
бошқа қувурларни ҳамда печларнинг металл ғилофларяни бўяш; деразалар
ва эшикларнинг приборларини алмаштириш. Уй-жойни ижарага олиш
шартномаси бўйича мазкур ишлар ижарага олувчи томонидан амалга
оширилади. Лекин, мазкур ишларни амалга ошириш турар жойнинг
алоҳида конструктив қисмлари ёки унинг ускуналарининг носозлиги
ёхуд турар жойнинг капитал таъмири билан боғлиқ бўлса, улар ижарага
берувчи томонидан амалга оширилади.
Хусусий уй-жой фондидаги турар жой ижарага олинганда, тарафлар
ижарага берилган турар жойни жорий таъмирлашнинг бошқа шартларини белгилашлари ва юқорида кўрсатилган таъмирлаш ишлари ижарага
берувчи — турар жой мулкдори томонидан ҳам амалга оширилиши
мумкин.
Қайд этиб ўтилган таъмирлаш ишлари ижарага олувчи, ижарадор,
турар жой эгасининг ҳоҳишига кўра белгиланган тартибда тасдиқланган
нарҳлар бўйича ҳақ тўланган ҳолда уй-жойлардан фойдаланиш ёки таъмирлаш — қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
2. Капитал таъмирлаш турар жойнинг асосий қисмлари, эшик ва
ромлар, полни алмаштириш, санитар-техник ускуналарни таъмирлашни
қамраб олади.
Капитал таъмирлашга қуйидагилар киради: уйнинг асосий қурилмалари
емирилганлиги сабабли эшиклар, деразалар ва марказий иситиш тизими
мавжуд бўлмаган уйларда иситиш қурилмаларини алмаштириш, марказий
иситиш, водопровод, канализация, иссиқ сув таъминоти, шамоллатиш,
лифт ҳўжалиги, газ, ошхона плитаси, асосий электр ўтказиш тизимини
таъмирлаш.
Турар жой ижараси шартномасига кўра мазкур ишлар ижарага берувчи
ҳисобидан амалга оширилади.
428
Хусусий уй-жой фондидаги турар жой ижарага олинганда, тарафларга ижарага берилган турар жойни капитал таъмирлашнинг бошқа
шартларини белгилаш ва юқорида кўрсатилган таъмирлаш ишларини
ижарага олувчи зиммасига юклаш ҳуқуқи берилади. Лекин бу моҳияти
жиҳатидан ўзини оқламайди. Капитал таъмирлаш мулк ҳуқуқи объектининг қийматини жиддий равишда оширади ва мулкдорнинг мулки
ўсишига олиб келади, бу эса ижарага олувчи ҳисобидан амалга оширилиши адолатли ва тўғри бўлмайди. Шунинг учун турар жойнинг
капитал таъмири ижарага олувчи томонидан эмас, балки ижарага
берувчи — турар жойнинг мулкдори томонидан амалга оширилиши
лозим.
3. Турар жойни қайта жиҳозлаш тушунчаси шарҳланаётган моддада
ҳам, Уй-жой Кодексида ҳам келтирилмаган. Уй-жой Кодексининг 24-моддаси, 5-қисми ва 62-моддаси, 3-қисмида ўз моҳиятига кўра қайта жиҳозлаш
тушунчаси билан қамраб олинадиган қайта қуриш ва ўзгартириш атамалари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 607-моддасида
турар жойни қайта қуриш ва ўзгартириш ҳақида сўз бориб, ижарага
олувчи ижарага берувчининг розилигисиз уй-жойни қайта қуришга ва
тузилишини ўзгартиришга ҳақли эмаслиги белгиланган.
Турар жой ҳамда ёрдамчи хоналарни қайта қуриш, ўзгартириш
фақатгина уларни янада обод қилиш мақсадида амалга оширилиши
мумкин. Турар жойларни қайта жиҳозлаш ижарага олувчиларнинг
яшаш шароитларини ёмонлаштирмаслиги керак. Шунинг учун ижарага
берилган турар жой ва ундан фойдаланиш шартларини жиддий равишда
ўзгартирадиган қайта жиҳозлаш фақатгина ижарага олувчининг розилиги
билан амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси
коммунал уй-жой фонди тўғрисида»ги Низомнинг 43 бандига мувофиқ
турар жойни ва ёрдамчи хоналарни бузиб, бошқатдан қуриш ва қайта
режалаштириш квартирани янада обод қилиш мақсадини кўзлабгина
амалга оширилиши мумкин ва бу ишга ижарага олувчи, унинг оила аъзолари, коммунал уй-жой фонди эгаси вакилининг розилиги ва тегишли
ҳокимликнинг рухсатномаси билан йўл қўйилади.
429
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 24-моддасида эса
кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти
органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни
ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни
ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шартлиги тўғрисидаги қоида
белгиланган.
611-модда. Уй-жой учун тўланадиган ҳақ
Уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдори тарафларнинг ўзаро
келишувига биноан уй-жойни ижарага бериш шартномасида белгилаб қўйилади. Башарти қонунга мувофиқ уй-жой учун тўланадиган
ҳақнинг энг кўп миқдори белгилаб қўйилган бўлса, шартномада
белгиланган ҳақ ана шу миқдордан ошиб кетмаслиги лозим.
Уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдори бир томонлама
ўзгартирилишига йўл қўйилмайди, қонун ёки шартномада назарда
тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Уй-жой учун ҳақ ижарага олувчи томонидан уй-жойни ижарага
олиш шартномасида назарда тутилган муддатларда тўлаб турилиши
лозим. Агар шартномада бундай муддатлар назарда тутилган бўлмаса,
ҳақ ижарага олувчи томонидан ҳар ойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаб турилиши шарт.
1. Тарафлар келишувига кўра белгиланадиган турар-жой учун
тўлов миқдори кўриб чиқилаётган шартноманинг муҳим шарти бўлиб
ҳисобланади. Одатда, тўлов миқдори турар-жойнинг сифати ва жойлашувига қараб белгиланади. Хозирги кунгача қонун билан ҳам, қонуности
ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳам турар-жой учун энг кўп тўлов миқдори
кўрсатилмаган. Лекин, шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида
бундай имконият мавжуд эканлиги кўзда тутилган.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида қонун чиқарувчи
томонидан шартномада иккала тараф манфаатларини ҳам ҳимоя қилувчи
қоида киритилган. Бу қоида турар-жой учун тўлов миқдорининг бир
томонлама ўзгартирилишига чеклов қўйилади. Бунда ижарага берувчи
томонидан тўловнинг оширилиши ёки ижарага олувчи томонидан унинг
430
пасайтирилиши назарда тутилаяпти. Аммо, бу қоида диспозитив характерга эга ва тарафлар шартномада бу имкониятни кўрсатиб ўтишлари
мумкин. Бундан ташқари, бу имконият махсус қонун билан ҳам белгиланиши мумкин.
3. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида ижарага олувчи турар-жойдан
фойдаланганлик учун тўловни киритиши керак бўлган муҳлат ҳақида
сўз боради. Умумий қоидага кўра бу тўлов ойма-ой амалга оширилади,
лекин, шартномада бошқа муддат кўрсатилиши ҳам мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 34-моддасига биноан
фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни ижарага,
арендага бериш ҳақи тарафлар келишувига биноан шартномада, ижара
хақини тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари эса, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 90-моддасига кўра турар-жой ижараси
шартномаси билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодексида турар-жой учун
тўлов тартиби 129–134-моддаларда кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 129-моддасига биноан
муниципал, идоравий уй-жой фонди уйларидаги турар жойни ижарага
бериш шартномаси бўйича тўланадиган ҳақ миқдори уйни ва умумий
фойдаланишдаги мол-мулкни сақлаш харажатларининг ўрнини қоплашни
таъминлайдиган, ижарага берувчи томонидан турар жой умумий майдонининг бир квадрат метри ҳисобида белгиланган ставкалардан келиб
чиқиб белгиланади.
Муниципал ва идоравий уй-жой фондини тиклашга ажратмалар ҳамда
ижарага берувчининг норматив фойдаси турар жойнинг ижара ҳақига
киради.
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодексининг 130-моддасида
белгиланган аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди турар жойлари учун
тўланадиган ҳақ ижарага бериш шартномаси бўйича уйга қараш, унга
хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун кетадиган харажатларни ўз ичига
олади. Турар жойни ижарага олувчи турар жой ҳақини ҳар ойда яшалган
ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлаши шарт.
Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг турар жойи учун ҳақ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган
тартибда олинади.
431
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодексининг 135-моддасига
асосан фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жойни сақлаш ва коммунал
хизматлар ҳақини тўлаш харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда қопланади. (Қаранг: Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш
бўйича имтиёзлар бериладиган шахслар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги «2003 йилнинг 1 апрелидан
бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган
имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида»ги
ПФ-3227-сонли Фармони билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодексининг 136-моддаси турар
жойлар ва коммунал хизматлар ҳақини тўлашда аҳолининг ижтимоий
жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифаларини қўллабқувватлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилишини назарда тутади. (Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг
27.03.2003 й.даги ПФ-3227-сонли Фармони)
|
Do'stlaringiz bilan baham: |