Невара: Ҳа, буви, йўл қўймайман. Бугундан бошлаб сувга
бўлган муносабатимни тубдан ўзгартираман. Уни бекорга сарф
қилмайман.
Буви: Баракалла, мана энди барчасини тушунибсан. Мен
бундан жудаям хурсандман. Қани тарвузни кўтарчи. Олиб бориб
челакдаги сувда музлатгин. Мен ҳам ишимни битирдим.
Юрақол.
(Буви қўлида тоғорача, невара тарвуз билан саҳнани тарк
этадилар).
“ЭКОЛОГИК СУД”
мавзусидаги тадбир сценарийси
(Тадбирни 5 июнь “Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш куни”га бағишлаб ўтказиш мумкин)
Қатнашувчилар: Судъя, судъя ёрдамчиси, оқловчи,
судланувчи, қораловчи, жабрланувчилар (ариқ, дарё, балиқ,
дарахт, атмосфера)
Тадбирга олдиндан тайёргарлик кўрилади.
Суд жараёни: Жабрланувчилар:
Ариқ, Дарё, Балиқ,
Дарахт, Атмосфера – сўзлари ёзилган қоғозни ушлаб турган
ўқувчилар ўз жойларини эгаллайдилар.
36
Судланувчи - ўз ихтиёри билан бир ўқувчи чиқиб, “Инсон”
деб ёзилган сўз билан жойига ўтиради. Судъя, ёрдамчилари
ўтирадилар. Столда “судъя” деб ёзиб қўйилган.
“Оқловчи” деб ёзилган столга бир ўқувчи, “Қораловчи” деб
ёзилган столга бир ўқувчи ўтиради.
Суд бошланади.
Судъя:
- Қораловчи, биринчи сўз, сизга!
Қораловчи:
- Ҳурматли судъя, мен инсонни ушбу жабрланувчиларнинг
ҳалокатга учрашларига сабабчи бўлгани учун қоралайман.
Яхшиси, уларнинг ўзларига сўз берсак.
Ариқ:
- Менга бир қаранг, илгари тиниқ эдим. Ҳозир эса мени
ахлатлар билан тўлдириб ташлашди.
Дарё:
Шошманг, Ариқжон, сиз менчалик жабр кўрмадингиз, менга
заводларнинг чиқиндиларини оқизадилар.
Балиқ:
- Сиз ҳам шошманг, Дарёхон, сизда яйраб яшардим, борган
сари сассиқ сувингизда ҳалок бўлиб бораяпман.
Do'stlaringiz bilan baham: |