Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало


Download 0.76 Mb.
bet48/247
Sana06.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1333426
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   247
Bog'liq
lug\'at 140 (2)

ГРАНИТИЗАҚИЯГранитланиш
— Ер пўстининг чуқур қисмларида
бўладиган мураккаб жараёнлар натижасида турли (чўкинди, отқинди, метаморфик) тоғ ж. ларининг ўзгариб,
гранитга айланиши. Г. га учраган
жинсларнинг таркиби ва тўзилиши
бутунлай ўзгариб кетади. Г. тўғрисида турли фикрлар мавжуд. Бир гуруҳ олимлар Г. Ер бағридан чиқадиган
газ ва суюқ эритмаларнинг т. ж. ларига таъсири натижасида пайдо бўлади, дейишса, бошқалари Г. қаттик
жинслар ионларининг бир-бири билан
аралашиши натижасида ҳосил бўлади, деб ҳисоблайдилар. Магманинг т.
ж . л а рига таъсири натижасида Г. содир бўлади деган фикрлар ҳам бор.

ГРАНИТОИДЫГранитоидлар
Ф. Ю. Левинсон — Лессинг бўйича Г.
лар, гранодиоритлар, плагиогранитлар
ва улар б-н боғлиқ бўлган бошқа
жинслар йиғиндиси Г. лар тушунчаси одатда гранит кўринишида бўлган
жинсларни дала шароитида аниқлаш ­
да ёки етарлича ўрганилмаган т. ж.
ларинн аташда ишлатилади. Г. ни
анатектик, метасоматик, палинген ва
б. кўп турлари маълум. Агар Г. лар
дастлаб пайдо бўлган жойларида сақланган бўлса, автохтон Г. лар ва дастлабкй жойидан бошқа жойга силжиган бўлса аллохтон Г. лар, деб юритилади.

ГРАНИҚА КОНРАДА Конрад
чегараси
—«гранит» ва «базальт» қатламини бир-биридан ажратиб турадиган нисбий чегара. 1926 йилда Альп тоғларида зилзила таъсири ўрганилаётганда австриялик олим Конрад ушбу чегарани биринчи бўлиб аниқлади.
Кўп «қатламли» ерларда Конрад чегарасини аниклаш анча қийин, чунки
бу заминларнинг физикавий хусусиятлари ўхшашдир. Оддий геофизик усул билан бу ишни амалга ошириш ғоят мураккаб.

ГРАНИҚА МОХОРОВИЧИЧА
Мохоровичич чегараси — 1909 йилда
югославиялик сеймолог — олим Мохоровичич аниқлаганлиги учун унинг
номи б-н аталади; М. чегарасидаги
сейсмик тўлқинларининг тезлиги (бўйлама тўлқин) 6,9—7,4 дан 8,0—8,2
км/сек гача ўсиб боради. Зичлик ҳам
2,8—2,9 дан 3,2—3,3 гр/см3 гача ўзгаради. Айрим минтақаларда М. ч.
аниқ физик хусусиятлари билан ажралиб туради. Хуллас, М. я. т. ж . ларининг кимёвий хусусияти бир хил
бўлиб, уларни қандайдир чегара ажратиб туради. Океан остида М. ч.
10— 12 км чуқурликда ётади, айрим
тоғлик районларда бу кўрсаткич 65—
75 км ни ташкил этади.


Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling