ГРОССУЛЯР — Гроссуляр ( яшил), Са3А12 [Ю4]8. Кўпик сингониясида кристалланади. Додекаэдр ( 110), трапецоэдр (211) ва уларнинг комбинақияларидан иборат шаклдаги кристаллар ва яхлит, донадор
агрегатлар ҳосил қилади. Ранги оқ,
сариқ, оч сариқ, оч-яшил, пушти, қўнғир ва жигарранг бўлади. Чизиғининг
ранги одатда оқ. Ялтироқлиги шишасимон, баъзида мойсимон. қовушқоқлиги йук. Шаффоф ва хира шаффоф турлари ҳам учрайди. Қат. 6,5—7,5, С. оғ.3.59. Андрадит ва гидрогроссуляр билан турли нисбатдаги қаттиқ қоришмалар ҳосил қилади. Изотроп п = 1,734— 1,780. Катта доналари баъзида анизотроп бўлади ва шлифда зонал (секторли) тўзилиши ва кўкимтир — кулранг аномал интерференцион ранги
билан ажралиб туради. Кўпинча охактош, мергель ва шунга ўхшаш жинсларнинг контакт ва регионал метаморфизм жараёнларида ўзгариши натижасида ҳосил бўлади. Баъзида
метаморфлашган базальтларнинг (ғовакларида) учрайди. Шаффоф, сариқ
(гессонит) ва яшил рангли турлари
заргарликда ишлатилади.
ГРЯДА ОСТРОВНАЯ — Ороллар
тизмаси — денгиз остида вулкан ёки
маржонлилар йигиндисидан ҳосил
бўлган денгиз ости дўнгликларининг
сув юзасига чиққан занжирсимон,
узун орол дўнгликлар тизмаси. Денгиз ўрталарида жойлашган оролсимон
дўнглик туғри чизиқли йуналган,
қитъа яқинида эса бундай ороллар
ёйсимон шаклида бўлади.
ГРЯДА ПОДВОДНАЯ — Сув ости
дўнгликлар тизмаси — денгиз остида сув юзасидан пастдаги чўзиқ ва узун
тизмалар. Денгиз ости қабариқлари
вулкан-тектоник ҳарақатдан, аккумуляқиядан (маржонлилар уюми, қум шагал тўплами ёки қояли чўққилар
колдиғи) ва вулкан ҳарақатидан ҳосил бўлиши мумкин. Атлантик океани
остидаги, шимолдан жанубга чўзилган тоғлик, Ҳинд океани остидан кўтарилган ва Австралия қитьаси яқинидаги маржонлилар тифи шулар
жумласидандир.
ДАВЛЕНИЕ ГАЗА — Газ босими
— газ молекулаларининг иссиқлик
таъсирида кенгайишидан ҳосил бўлган
босим. Бу босим кг/см2 бирлигида ёки
атм. д а ҳисобланади (1 атм. қиймати
1.03, кг/см2 га тенг).
Do'stlaringiz bilan baham: |