Germaniya federativ respublikasi


Шаҳар тушунчаси ва шаҳарларни иқтисодий географик ўрганиш


Download 1.34 Mb.
bet5/5
Sana13.02.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1193298
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу

Шаҳар тушунчаси ва шаҳарларни иқтисодий географик ўрганиш
  • Маълумки, аҳоли пунктлари аҳоли яшайдиган жойдир, шу билан бирга аҳоли пунктлари ишлаб-чиқариш ва истеъмол марказлари бўлиб ҳисобланади. Аҳоли пунктлари икки типга бўлинади-шаҳарлар ва қишлоқлар. Қисқача қилиб айтганда, аҳоли пунктларида яшайдиган аҳолисининг асосий қисми, яьни 75% дан юқори қисми қишлоқ хўжалиги бўлмаган соҳада банд бўлса, шаҳар деб аталади. Профессор А.С. Солиев қандай аҳоли жойлари шаҳарлар қаторига қўшилади деган саволга қуйидагича жавоб берган. Аҳолисининг нисбатан кўпчилик қисми қишлоқ хўжалик бўлмаган меҳнат билан банд бўлган ва қабул қилинган минимал аҳоли сонига эга бўлган аҳоли жойлари шаҳарлар қаторига қўшилади.
  • Рус олими Сегида шаҳарларга шундай таьриф берган: шаҳар бу маълум аҳоли сонига эга бўлган, саноат, ташкилий-хўжалик, бошқарув, маданият, транспорт ва бошқа функцияларни бажарувчи, аҳолисининг асосий қисми қишлоқ хўжалигида банд бўлмаган аҳоли пунктларидир (Сегида, 2013). Иқтисодий географ олимларнинг таъкидлашича шаҳарлар ҳудудий бирликдир, шунингдек мураккаб ижтимоий-иқтисодий категория ҳамдир
  • Дунёнинг турли мамлакатларида аҳоли пунктларини шаҳар аҳоли пунктлари қаторига қўшишга турлича меъёрлар ишлаб чиқилган. Масалан, илмий адабиётларда ёзилишича, Японияда шаҳар бўлиши учун аҳоли пунктида камида 30 минг киши, Россияда 12 минг, Ўзбекистонда 7 минг киши бўлиши лозим. Дания мамлакатида эса, аҳоли пунктининг аҳоли сони 250 киши бўлса ҳам шаҳарлар қаторига қўшилади. Дунёнинг турли мамлакатларида шаҳар аҳоли пунктига айланиши учун турли хил меъёрлар ишлаб чиқилган. Бунда аҳоли сони, аҳоли ва қурилишларнинг зичлиги, аҳолисининг машғулоти, маъмурий функциялари ва бошқа меъёрлар ҳисобга олинади. Аҳоли пунктлари шаҳарлар қаторига киритиш меъёрлари БМТ томонидан ва ҳар бир давлатлар ўзининг меъёрларини ишлаб чиққан.
  • Шаҳарларни ўрганишда, фақатгина адабиётлар, хариталар, статистик маълумотлардан фойдаланиш кифоя қилмайди.Ўрганилаётган шаҳар ва шаҳарлар албатта кўз билан кўрилиши керак. Шаҳарларни ўрганишда, шаҳарлар ҳудудий тизим сифатида ўрганиш лозим. Ҳар қандай шаҳар ўзи алоҳида атрофсиз ривожланмайди. Шунинг учун шаҳарларни ўрганишда, унинг атрофдаги қишлоқларини ҳам тадқиқ қилиш муҳимдир. Чунки шаҳар билан унинг атрофида жойлашган қишлоқлар орасида иқтисодий алоқалар кучли бўлади. Шаҳарларга қишлоқлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб берса, шаҳарлар қишлоқ одамларига хизмат кўрсатиш соҳалари билан хизмат қилади. Шунингдек шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқлар ўртасида маятникли миграция кучли ривожланган бўлади.
  • Хуллас, шаҳарларни ўрганишда, айнан биз билган режа асосида ўрганиш шарт эмас, маҳаллий шароитларни ҳисобга олиб шаҳарларни ўрганса мақсадга мувофиқдир.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling