Гидромелиоратив тизимларда қуйидаги сувни ҳисобга олиш усуллари қўлланилади: ўзанли, гидравлик, аралаш ва белги усуллари


Гидромелиоратив тармоқларида сув сарфини аниқлаш усул ва воситалари


Download 2.09 Mb.
bet14/20
Sana28.09.2023
Hajmi2.09 Mb.
#1689204
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
7.1. Гидромелиоратив тармоқларида сув сарфини аниқлаш усул ва воситалари
Каналдаги мавжуд сув сарфини аниқлаш гидрометриянинг энг асосий вазифларидан бири ҳисобланади ва шу туфайли унга алоҳида эътибор берилади. Чунки сув сарфи ҳақидаги маълумотлар қишлоқ ва сув хўжалигида, гидротехник иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ҳамда уларни эксплуатация қилишда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мавзуда сув сарфининг ўлчам бирликлари, ўлчаш усуллари ва сув сарфини аниқлаш вақтида ташкил қилинадиган ишлар таркиби ёритилади.
Каналнинг кўндаланг қирқимидан вақт бирлиги ичида оқиб ўтадиган сув миқдорига сув сарфи дейилади.
Сув сарфи кичик ариқлар, сойлар, булоқларда л/с, дарёлар ва каналларда эса м3/с ўлчам бирликларида ифодаланади, Q ҳарфи билан белгиланади.
Сув сарфи ҳар қандай дарёнинг гидрологик режимини ўрганишда энг асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Канал ўзанида бўладиган ҳамма ўзгаришлар унда ҳаракатланаётган сувнинг миқдорига боғлиқ. Шу билан бирга сув режимининг ҳамма элемонтлари ҳам сув сарфига боғлиқ ҳолда ўзгаради.
Сув сарфи махсус ташкил қилинган гидрометрик створларда маълум режа асосида ўлчаб борилади. Ана шундай ўлчашлар натижасида унинг ўртача кунлик, ўртача ойлик, ўртача йиллик, ўртача кўп йиллик ҳамда энг юқори ва энг кичик қийматлари аниқланади. Бу катталиклар бир ном билан характерли сув сарфлари деб аталади. Маълум вақт давомидаги сув сарфларининг ўртача қийматлари асосида дарёдан шу вақт ичида оқиб ўтган сув микдори оқим ҳажми ҳисобланади.
Сув сарфи дала шароитида гидрометрик асбоблар ва турли усуллар ёрдамида аниқланган. Сув сарфини ўлчаш вақтида қўлланиладиган усуллар икки гуруҳга ажратилади:
1) сув сарфини тўғридан - тўғри(бевосита) ўлчаш;
2) сув режимининг маълум элементларини ўлчаш ва кузатиш асосида сув сарфини аниқлаш(билвосита).
Биринчи усул ҳажм усули қўйилиб, сув сарфини аниқ ўлаш имконини боради. Бу усул кўпроқ дарёлар, сойлар ва каналларда сув сарфи 5-10л/с дан ошмаганда кўпроқ қўлланилади. Бу усулда сув сарфи-Q ўлчов идишидаги сув ҳажми-(W)нинг ва уни тўлдириш учун кетган вақт—(t)га нисбати билан аниқланади:
Q=W/t (6.1)
Қуйида иккинчи гуруҳ усуллари устида тўхталамиз:

Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling