Гидромелиоратив тизимларда қуйидаги сувни ҳисобга олиш усуллари қўлланилади: ўзанли, гидравлик, аралаш ва белги усуллари


-расм. Гидрометрик парракни даражалаш (тарировкалаш) чизмаси


Download 2.09 Mb.
bet11/20
Sana28.09.2023
Hajmi2.09 Mb.
#1689204
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
6.8-расм. Гидрометрик парракни даражалаш (тарировкалаш) чизмаси
Тарировкалаш графигидан амалда фойдаланишда хатоликни камайтириш учун шу график асосида қуйидаги кўринишга эга бўлган ҳисоблаш жадвали тузилади (2-жадвал).
2-жадвал
Парракнинг айланишлари сони n га боғлиқ ҳолда тезлик V ни аниқлаш жадвали

N

V, м/с

0,00

0,01

0,02

0,03

0,04

0,05

0,06

0,07

0,08

0,09

0,0

0,03

0,05

0,07

0,09

0,11

0,13

0,15

0,21

0,27

0,33

0,1

0,347

0,36

0,38

0,393

0,406

0,419

0,432

0,445

0,458

0,471

0,2

0,485

0,498

0,511

0,524

0,537

0,55

0,552

0,555







Жадвалдаги 0,03 ва 0,15 м/с тезликлар n га боғлиқ ҳолда графикдан аниқланади. Уларнинг оралиғи эса интерполяция усули ёрдамида тўлдирилади. Тезликнинг ундан кейинги қийматларини топиш учун DV аниқланади ва унинг қийматлари асосида тезлик 5 м/с га отгунча ҳисоблашлар давом эттирилади. Юқорида баён этилган ишлар тажрибали муҳандислар томонидан амалга оширилади.



    1. Гидрометрик паррак ёрдамида тезликларни ўлчаш

Ушбу мавзуда каналларда сувнинг оқиш тезлигини гидрометрик паррак ёрдамида ўлчаш усуллари, паррак диаметри ва чуқурликка боғлиқ ҳолда тезликни ўлчаш таркиби, тезликни нуқта ҳамда интеграцион усулларда ўлчаш вақтида бажариладиган ишлар ёритилади.
Гидрометрик паррак ёрдамида тезликларни ўлчаш вақтида асосан қуйидаги икки усул қўлланилади: 1) нуқта усули; 2) интеграцион усул. Бу усулни қўллашда чуқурлик вертикалида маълум нуқталар танланади. Агар вертикалда 5 та нуқтада тезликларни ўлчамоқчи бўлсак, уларнинг чуқурликлари қуйидаги таркибда белгиланади: 1-нуқтада паррак сув юзасидан 10 см чуқурликка туширилади; 2-нуқта 0,2h чуқурликда; 3-нуқта 0,6h чуқурликда; 4-нуқта 0,8h чуқурликда; 5-нуқта ўзан тубига яқин бўлади.
Агар ўзанда сув ўтлари ривожланган бўлса, 0,4h чуқурликдаги нуқта ҳам қўшилади. Кўриниб турибдики, вертикалнинг чуқурлиги 0,5 м бўлса, тезликни 5 нуқтада ўлчаш мумкин эмас. Тезликлар чуқурликларга боғлиқ ҳолда 3 та нуқтада (0,2h; 0,6h; 0,8h), 2 та нуқтада (0,2h; 0,8h), 1 та нуқтада (0,6h) ўлчанади (6.9-расм).
Тезликларни гидрометрик паррак диаметрига, чуқурликка боғлиқ ҳолда вертикалда нечта нуқтада ўлчаш мумкинлиги қуйидаги жадвалда тавсия этилади (3-жадвал).
3-жадвал

Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling