6.2. -расм. Умумлаштирилган ВГ-1-120/70 русумли вертушка: а—умумий кўриниши; б—вертушканинг тузилиши; 1—паррак; 2—гайка; 3—золдирғилдирак; 4—ўқ; 5,6,7—втулкалар; 8—узлуксиз паз; 9,15—муқим магнитлар; 10—ростловчи узук; 11—контактлар қобиғи; 12—cтабилизатор маҳкамлайдиган винт; 13—вертушкани штангага қотирувчи винт; 14—корпус; 15- магнит 16—магнит бошқарувчи контакт.
Гидрологик тармоқларда дастлаб энг кўп тарқалгани Н.Е. Жестовскийнинг Ж-3 вертушкаси эди ( 6.3-расм).
6.3-расм. Н.Е. Жестовскийнинг Ж-3 русумли вертушкаси
Бу турдаги вертушкалар гидрологик кузатув тармоқларда сув-қидирув ташкилотларида кўп миқдорда мавжуд бўлган. Ҳозирги пайтда уларни ишлаб чиқариш тўхтатилган, уларнинг ўрнига бир қатор янги турдаги вертушкалар яратилди: ГР-21М (6.4- расм), ГР-55, ГР-11м, ГР-99, ИБХ-CАНИИРИ, ИСТ ва бошқалар. Хорижда ишлаб чиқарилганларга: ОТТО—V(6.5-расм), С-31(6.6-расм), Прайс вертушкаси, Австрия фирмасининг А.Рост Н 180 каби вертушкалар мисол бўлади.
6.4-расм. ГР-21М русумли гидрометрик вертушка
а) умумий кўриниши ва б) асосий қисмлари
6.5-расм. ОТТО—V русумли гидрометрик вертушка
6.6-расм. С-31 русумли универсал вертушка
Юқорида қайд этилган вертушкалар дала шароитида сув сарфини ўлчаш учун мўлжалланган. Улардан ташқари тажриба ишларида махсус митти вертушкалар ишлатилади. ОТТО фирмасининг тажрибада ишлатиладиган гидрометрик вертушкаси, Давлат Гидрология институти (ДГИ)да тайёрланган ГР-96 митти вертушкалар шулар жумласидандир.
Умумлаштирилган ВГ-1-120/70 русумли вертушка. Юқорида қайд қилинган вертушкаларнинг кўпчилиги конструкцияси бўйича эскирган. Охирги пайтларда ДГИда Н. Я. Соловёв томонидан кашф этилган ва кўп нусхада заводларда ишлаб чиқарилаётган ВГ-1-120/70 русумли умумлаштирилган вертушкалар қўлланилмоқда (6.2 - расм). Бу асбоб бир-бири билан боғланган уч қисмдан иборат: корпус, паррак ва паррак айланишини электр импулсларга ўзгартириш мосламаси. Вертушкага икки хил паррак ўрнатса бўлади: бирининг диаметри 70 мм, иккинчисиники 120 мм.га тенг. Паррак айланишини электр импулсларга ўзгартирувчи мослама магнит ёрдамида бошқарадиган контакт қопламада жойлашган бўлиб, латундан тайёрланган ва иккита муқим магнитдан иборат (9 ва 15). Корпусни ўқда қотириш учун винт 13 хизмат қилади ва қопламадаги магнит бошқарадиган контакт махсус винтлар билан қотирилади. Айланадиган ва турғун ҳолатда бўлган вертушка қисмларининг ўртасидаги масофани (0,2 мм дан ошмаган ҳолда) ҳалқа 10 билан ўзгартирса бўлади. Вертушка сувга туширилганда оқимга перпендикулар бўлиши учун думи стабилизатор билан таъминланган ва у штангага винт орқали қотирилади.
Микровертушкалар(6.7-расм) каналларда ва лаборатория шароитидаги лотокларда қўллаш учун мўлжалланган. Улар паррагининг диаметри 15 ёки 30 мм бўлиб, сув оқиш тезлигини 0,03 м/с дан 3,0 м/с гача бўлган оралиқда ўлчайди. Парракнинг айланма сонини ҳисоблаш учун электр импулслар ўлчанади. Вертушкадан электр сигналлари компютерга кириб, тўғри бурчакли стандарт сигналларга айлантирилади ва маълумотлар рақамлар шаклида таблода кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |