Гидромелиоратив тизимларда қуйидаги сувни ҳисобга олиш усуллари қўлланилади: ўзанли, гидравлик, аралаш ва белги усуллари


Гидромелиоратив тизимларда оқим тезлигининг канал чуқурлиги, кенглиги бўйича тақсимланиши


Download 2.09 Mb.
bet7/20
Sana28.09.2023
Hajmi2.09 Mb.
#1689204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Гидромелиоратив тизимларда оқим тезлигининг канал чуқурлиги, кенглиги бўйича тақсимланиши

Сувнинг оқиш тезлигини ўлчаш сув сарфини аниқлашда, гидротехник иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда, шу билан бирга қатор илмий-амалий масалаларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу мавзуда сувнинг оқиш тезлигига таъриф берилиб, сўнгра тезликни ўлчашнинг мақсад ва вазифалари, тезликнинг жонли кесма бўйича тақсимланиши, ўзанда сувнинг ҳаракати турлари ҳамда тезликка таъсир этувчи омиллар ҳақида маълумотлар келтирилади.
Канал ўзанидаги сув массасининг вақт бирлиги ичида босиб ўтган масофаси сувнинг оқиш тезлигини ифодалайди.
Тезликни ўлчашдан кўзланган мақсад сув режимининг асосий элементи ҳисобланган сув сарфини аниқлашдан иборат. Халқ хўжалигини бир қанча тармоқларини ривожлантириш учун сув сарфини аниқ билиш керак бўлади. Бунинг учун эса ўзандаги оқим тезлигини аниқлаш талаб этилади. Турли гидротехник ва сув хўжалиги иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда ҳам ўзанда сувнинг оқиш тезлигини ҳисобга олиш зарур бўлади.
Сувнинг оқиш тезлиги жонли кесма бўйича жуда мураккаб тақсимланган бўлади. чунки ўзандаги сув массаси аксарият ҳолларда турбулент режимли ҳаракатда бўлади. Турбулент режимли ҳаракатнинг асосий хоссаларидан бири шуки, сув массасидаги ҳар бир молекула вақт бирлиги ичида ҳам йўналишини, ҳам тезлигини ўзгартириб туради. Умуман суюқликлар ҳаракати ламинар ва турбулент режимли ҳаракатларга бўлинади. Ламинар режимли ҳаракатда суюқлик массасини ташкил этувчи қатламлар ва заррачалар бир хил йўналишда, ўзаро параллел ҳаракат қилади.
Ўзанда сувнинг оқиш тезлиги суюқлик бетида кичикроқ бўлиб, маълум чуқурликкача ортиб боради ва ундан сўнг яна камаяди. Тезликнинг чуқурлик бўйича бундай тақсимланишига ҳаво билан сув юзаси ўртасидаги ишқаланиш ҳамда ҳаракатланаёиган сув массаси билан ўзан туби орасидаги ишқаланиш сабаб бўлади.
Шамол сув бети тезлигини ошириши ёки камайтириши мумкин. Оқим йўналиши билан шамолнинг йўналиши мос келганда сув юзасидаги тезлик ортади, акс ҳолда камаяди.
Жонли кесмада тезликнинг тақсимланиш қонуниятини ўрганиш мақсадида изотахлар ўтказилади. Изотахлар жонли кесмада бир хил тезликдаги нуқталарни туташтирадиган эгри чизиқлардир.

Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling