Гидромелиоратив тизимларда қуйидаги сувни ҳисобга олиш усуллари қўлланилади: ўзанли, гидравлик, аралаш ва белги усуллари


Сувнинг оқиш тезлигини ўлчайдиган асбоблар


Download 2.09 Mb.
bet8/20
Sana28.09.2023
Hajmi2.09 Mb.
#1689204
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
6.2. Сувнинг оқиш тезлигини ўлчайдиган асбоблар
Каналнинг айрим қисми участкасининг ҳолатига, нишаблигига, ўзаннинг тузилишига боғлиқ ҳолда кўндаланг кесимда тезликнинг тақсимланиши турлича кўринишда бўлиб, уларни ўлчаш ва ҳисоблаш ҳам мураккабдир. Ушбу мавзуда тезликларни ўлчайдиган асбоблар, уларнинг турлари ва тузилиши, ишлаш тамойиллари ёритилади.
Ҳозирги кунда сувнинг оқиш тезлигини ўлчайдиган жуда кўп асбоблар ва қурилмалар мавжуд бўлиб, уларни шартли равишда иккита катта гуруҳга ажратиш мумкин:
1) сувнинг оқиш тезлигини тўғридан-тўғри ўлчашга имкон берадиган асбоблар (қалқималар);
2) сувнинг оқиш тезлигини тўғридан-тўғри аниқлашга имкон бермайдиган, лекин сув режимининг бирорта элементини ёки асбобнинг кўрсаткичини аниқлаш ёрдамида тезликни ҳисоблаб топиш.
Тезликни гидрометрик паррак ёрдамида ўлчаш парракнинг 1 секунддаги айланишлар сонини аниқлашга асосланган. Бундай ҳолатда сувнинг оқиш тезлиги (V) парракнинг айланишлар сони (n)га боғлиқ ҳолда махсус графикдан топилади(6.1-расм),

6.1-расм. Гидрометрик парракнинг боғланиш графиги
Гидрометрик паррак(вертушка)лар. Гидрометрик паррак сувнинг оқиш тезлигини ўлчашда қўлланиладиган энг асосий асбобдир. Бу асбоб ёрдамида сувнинг оқиш тезлигини 1-3 % гача хатоликда аниқлаш мумкин. Шу билан бирга гидрометрик паррак сувнинг оқиш тезлигини жонли кесманинг исталган нуқтасида ўлчаш имконини беради.
Гидрометрик паррак сувнинг оқиши натижасида ҳаракатга колиб, унинг айланиш тезлиги сувнинг оқиш тезлигига боғлиқ бўлади, аниқроғи тезлик қанча катта бўлса, паррак ҳам шунча тез айланади. Парракнинг бир секунддаги айланишлари сонини аниқлаб, сувнинг оқиш тезлигини қуйидаги ифода ёрдамида ҳисоблаш мумкин:
V = V0 + K ч n, (5.1)
бу ерда: V–сувнинг оқиш тезлиги, м/с; V0-бошланғич тезлик, м/с; К-коэффициент, n -парракнинг 1 секунддаги айланишлари сони. Кўпчилик ҳолларда V0 = 0,03 - 0,07 м/с оралиғида бўлади.
Гидрометрик парракларнинг ҳар хил турлари мавжуд. Гидрометрик парраклар, айланадиган ўқининг йўналиши бўйича, парракнинг тузилиши, контакт ва ҳисоблаш механизмларининг тузилиши, вертушкани сувга тушириш усули ва бошқа белгилар билан бир-биридан фарқ қилади.
Гидрометрик паррак қуйидаги асосий қисмлардан иборат бўлади;
1. Паррак винти ёки ротор;
2. Вертушканинг корпуси;
3.Ҳисоблаш-контакт механизми билан;
4. Думи (стабилизатор).
Гидрометрик парракнинг комплектига қуйидаги жиҳозлар киради: вертушкани сувга тушириш, сигнализацияни таъминлаш мосламалари, эҳтиёт қисмлар, отвёртка, контакт-камераларини тўлдириш учун ёғ ҳамда уларни ишлатиш тартиби ва тарировка гувоҳномаси. Қуйида мамлакатимизда ва хорижда амалиётда ишлатилаётган гидрометрик парракларнинг баъзи бирлари билан танишамиз.


Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling