6.5-расм. Сув сарфи Q, генератор қуввати N ва босими баландлиги H ўртасидаги боғланиш.
Турбиналар бир хил қувватда ишласа тарировка қилганда турбиналарнинг очилиш даражаси асосий ўзгарувчи деб қабул қилинади. Турбиналар ўзгарувчан юкланиш қувватида ишласа, боғланмаган ўзгарувчи қийматига ўртача бир соатдаги қуввати квт да қабул қилинади. Агар ГЭС да бир турдаги турбиналар ўрнатилган бўлса, бунинг учун битта турбинани тарировка қилиш кифоя бўлади. Тарировка натижалари бўйича сув сарфи, босим ва қувват ўртасидаги боғланиш графиги чизилади. Бу чизмадан фойдаланиб, маълум бўлган N ва H бўйича Q нинг қиймати топилади.
Аралаштириш усули кўпинча тоғ дарёларида қўлланилади. Бу усулда дарё сувига бирор кимёвий модда аралаштирилади ва махсус асбоб ёрдамида сув сарфи аниқланади. Бу усул мураккаб бўлгани учун амалиётда кам қўлланилади.
Сув сарфини белгиланган режа асосида ўлчаб боришда қуйидаги ишларни бажариш зарур:
1) гидрометрик станция ёки пост учун дарё участкасини танлаш ва унда гидрометрик створни қуриш;
2) танланган жойнинг ҳолати ва сув сарфини аниқлаш усулларига боғлиқ ҳолда гидрометрик створни керакли асбоб - ускуналар билан жиҳозлаш;
3) гидрометрик створда сув сарфини, сув юзасининг нишаблигини, музлаш ҳодисаларини, метеорологик элементларни ва бошқа сув режими элементларини мунтазам кузатиб бориш;
4) сув сарфини, оқим миқдорини аниқлаш ва дарё оқимининг йил давомида тақсимланишини ҳисоблаш;
5) сув сарфини аниқлаш вақтида бажариладиган барча ишларнинг махсус қўлланма талаблари асосида амалга оширилишини узлуксиз назорат қилиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |