Гидромелиоратив тизимларда қуйидаги сувни ҳисобга олиш усуллари қўлланилади: ўзанли, гидравлик, аралаш ва белги усуллари


Нов (лоток)да оқаётган сув миқдорини аниқлаш


Download 2.09 Mb.
bet18/20
Sana28.09.2023
Hajmi2.09 Mb.
#1689204
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Нов (лоток)да оқаётган сув миқдорини аниқлаш. Ҳозирги пайт­да сув хўжалиги тармоқларида ЛР-40, ЛР-60, ЛР-80, ЛР-100 стандарт параболик новлар лотоклардан кенг фойдаланилади. Улар 80, 150, 250, 500 л/с сув сарфига мўлжалланган. САНИИРИнинг бир нуқтали усули бўйича новдан окаётган сув сарфи қуйидаги ифода ёрдамида ҳисобланади:
,  (6.24)
бу ерда: к — коэффициент; P — параболанинг параметри; h —нов марказидаги чуқурлик; — сувнинг оқиш тезлиги. ЛР-40, ЛР-80 лотоклари учун P= 0,20; ЛР-100 нови учун P =0,35.
Сувнинг оқиш тезлиги ( ) вертушка ёрдамида ўрта тикликда сувнинг юзасига нисбатан 0,6h чуқурлигидаги нуқтада ўлчанади.
Тажрибалар натижасида «к» коэффициентининг қийматлари аниқланган: ЛР-40, ЛР-60, ЛР-80 новлар учун к= 0,565; ЛР-100 учун к=0,590.
Сувнинг оқиш тезлиги гидрометрик вертушка ёрдамида Ўрта тикликда белгиланган бир нуқтада (0,6h) ўлчанади. Сув сарфини ҳисоблаганда к нинг миқдорини эътиборга олиб, h ва нинг қийматлари қуйидаги ифодага қўйиб ҳисобланади:
1) ЛР-40, ЛР-60, ЛР-80 новлар учун:
Q=0,71h ; (6.25)
2) ЛР-100 лотоклари учун:
Q=0,99h . (6.26)

    1. Уларни аниқлашда бажариладиган ишлар таркиби.

Ўзбекис­тон ҳудудидаги дарёлар ва уларнинг ирмоқларида кўплаб гидротехника иншоотлари қурилган. Ростланган дарёларда оқим ҳажмини ҳисобга олишда ўзига хос усуллар мавжуд. Сув сарфини юқорида келтирилган гидрометрик усулларида ўлчаш эса анча мушкул иш ҳисобланади.
Дарёда тўғон қурилгандан сўнг гидрометрик створ юқори бъефда, яъни димланиш зонасида колган бўлса, унда дарёнинг эни, чуқурлиги ва жонли кесм майдони катталашади, шу билан бирга сувнинг оқиш тезлиги камайиб, хатто гидрометрик вертушка билан тезликни ўлчаш қийинлашади.
Агар гидрометрик створ пастки бъефда жойлашган бўлса, бунда ҳам сувнинг кескин ўзгарувчан ҳаракатлари туфайли сув сарфини ўлчаш ишлари мушкуллашади ва сув сарфини ўлчаш аниқлиги пасаяди. Сувнинг ўзгарувчан ҳаракатларини камайтириш мақсадида гидрометрик створни димланиш зонасидан юқорига ёки иншоотлар мажмуасидан анча пастроққа кўчириш керак. Бунда дарёнинг сув тўплаш майдонининг қиймати аввалгига нисбатан ўзгаришини назарда тўтиш керак. Дарёнинг оқими йўналиши бўйича сув иншоотлари мажмуаси кетма-кет қурилган бўлса ва димланиш таъсири пастда жойлашган иншоотдан юқоридаги иншоотгача етиб борса, бунда гидрометрик створни бошқа жойга кўчириш имконияти бўлмайди, аниқроги сув сарфини ўлчашда гидрометрик усулни қўллашнинг иложи бўлмайди. Бундай шароитда сув сарфини аниклашнинг қулай йўли иншоот мажмуига кирувчи қурилмаларнинг ўзидан, яъни ГЭСнинг турбина трактидан, тўғоннинг сув ўтказувчи дарвозаларидан, кемалар қатнайдиган шлюзлардан фойдаланишдир.


Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling