Гидромелиоратив тизимларда қуйидаги сувни ҳисобга олиш усуллари қўлланилади: ўзанли, гидравлик, аралаш ва белги усуллари


Download 2.09 Mb.
bet17/20
Sana28.09.2023
Hajmi2.09 Mb.
#1689204
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Сув ўлчаш қурилмалари. Сув сарфларини ўлчаш кичик дарёларда, сойларда, ариқларда, новларда, сув кочириш ва суғориш каналларида турли сув ўлчаш қурилмалари ёрдамида олиб борилади. Улар гидрометрик новлар, сув ташламалар, диафрагмалар, сув ўлчаш насадкалари, прис­тавкалар, қувурли сув ўлчовчи регуляторлар, махсус белгиланган ўзанлар ва бошқалардир.
Гидрометрик новларнинг кесми тўғри бурчакли ва трапеционал шакилда бўлади. Улар кенг бўсағали сув ташлама орқали суюқликнинг оқиб ўтиш схемаси бўйича ишлашади. Бу гидрометрик новлардаги сув сарфини аниқлаш учун сув сатҳлари фарқи маълум бўлса етарли. Шунинг учун фақат сув сатҳлари Н кузатилади.
Сув сарфини ўлчашда юпқа девори сув ташламалари ҳам ишлатилади. Унда сув сарфи ҳисоблаб топилади. Ҳисоблашларда юқорида ўрнатилган сув ўлчаш рейкаси кўрсатган сув сатҳи (Н) ва сув ташламанинг эни (В) хакидаги маълумотлардан фойдаланилади. Сув ташламалар ёрдамида 0,0005 дан 10 м3 /с гача бўлган сув сарфини ўлчаш мумкин. Амалиётда трапеционал, учбурчак, тўғри бурчакли ва параболик сув ташламалари ишлатилади (6.2-расм).

6.2-расм. Юпқа деворли сув ташламалар:
а) трапеционал;б) учбурчакли; в) тўғри бурчакли; г) параболик.
Трапеционал сув ташлама амалиётда кенг қўлланилиб, унинг ён деворларининг қиялик коэффициенти m=0,25 бўлади. Сув ташлама тубининг кенглиги (3-4) H га тенг бўлади. Сув ташламадан ўтадиган сув сарфи қуйидаги ифода бўйича ҳисобланади:
Q=1,86 b H3 ¤ 2, (6.20)
бу ерда: b—сув ташлама тубининг кенглиги, H — сув ташла­мадан оқиб ўтаётган сув оқимининг баландлиги.
Учбурчакли сув ташламанинг бурчаги ўлчанадиган сув сарфининг миқдорига қараб 20 дан 120° га тенг бўлиши мумкин. Амалиётда кўпроқ 90° бўлган сув ташламалар ишлатилади (6.2-расм,б).
Учбурчакли сув ташламадан ўтадиган сув сарфи қуйидаги ифодадан фойдаланиб топилади 90°бўлганда):
. (6.21)
Қирқимли тўғри бурчак шаклидаги сув ташламадан оқиб ўтадиган сув сарфи қуйидаги ифода бўйича аниқланади:
Q , (6.22)
бу ерда: m0 — сувнинг оқиб келиш тезлигини эътиборга олувчи сарф коэффициенти; b—сув ташлама кенглиги; Н— ташламадан оқиб ўтадиган сувнинг сатҳи; g=9,81 м/с2.
Параболик сув ташламадан ўтадиган сув сарфи қуйидаги ифода ёрдамида топилади:
Q=0.576H2 . (6.23)
Стандарт параболик сув ташламада H=0,02 — 0,50 м қийматлар тавсия этилади. Бу сув ташлама ёрдамида сув сарфларини аниқроқ ўлчаш мумкин.
Қуйидаги шартлар бажарилганда сув ташламалари яхши натижаларни бериши мумкин: сув ташлама олдида сув йиғилиши учун кичик ҳовузча бўлиши, сув ташламалар бўсағаси пастки бъефи сув сатҳи билан кўмилмаслиги керак, шундагина сувнинг эркин оқиб ўтишига шароит туғилади.
Сув ўлчаш насадкалари сув оқимини тўсиб турувчи тўсиққа маҳкамланади. Улар квадрат, тўғри бурчакли ёки бошқа шакилдаги кесимда бўлиши мумкин. Насадкадан оқиб ўтадиган сув сарфи сув сатҳлари фарқига боғлиқдир. Бу хакда тўлиқ маълумотлар махсус адабиётларда берилган.

Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling