Гидрометрик паррак диаметри ва чуқурликка боғлиқ
ҳолда нуқталар сонини белгилаш
d= 12-13 см
|
d = 5-7 см
|
h, м
|
Нуқталар сони
|
h, м
|
Нуқталар сони
|
> 1,00
|
5 та
|
> 6,00
|
5 та
|
0,6-1,0
|
3 та
|
0,4-0,2
|
3 та
|
0,35-0,60
|
2 та
|
0,20-0,40
|
2 та
|
0,20-0,35
|
1 та
|
0,10-0,20
|
1 та
|
а)
б)
расм. Гидрометрик парракнинг чуқурлик вертикалларидаги нуқталарда жойлашишиа) очиқ ўзан; б) муз билан қопланган ўзан
Ҳар бир нуқтада вертушкани камида 100 секунд ушлаб туриш керак. Нуқта усулида тезликларни ўлчаш вақтида ҳар бир нуқтадаги тезликни t вақт (100 сек) давомида парракнинг умумий айланишлари сони n га боғлиқ ҳолда аниқлаш мумкин (агар пулисация ҳодисасининг қонунияти аниқ бўлса). Акс ҳолда нуқтадаги тезлик сигналлар сони бўйича аниқланади. Шу мақсадда алоҳида-алоҳида сигналлар учун кетган вақт белгиланади.
Интеграцион усул. Бу усул ёрдамида вертикалдаги ўртача тезликни ёки бутун жонли кесма бўйича ўртача тезликни тўғридан-тўғри аниқлаш мумкин.
Вертикалдаги ўртача тезликни интеграцион усул билан аниқлашда гидрометрик паррак аста-секин сув юзасидан ўзан тубига туширилади. Шу вақт давомида қайд этилган сигналлар сони санаб борилади. Гидрометрик парракни сув юзасига кўтариб олишда ҳам юқоридаги қайд этилганларга амал қилиш керак. Энг муҳими, Гидрометрик парракни тушириш тезлиги уни кўтариш тезлигига тенг бўлиши керак (расм).
Жонли кесма бўйича ўртача тезликни интеграцион усул билан аниқлаш катта тажриба ва махорат талаб қилади. Бунда қайиқни бир хил тезликда бошқариш керак. Тезликни интеграцион усул билан ўлчашда вақтдан ютамиз. Бу усул Ўрта Осиёда Б.А.Симбирский томонидан биринчи марта қўлланган. У тезликни олдин нуқта усули билан ўлчаган, сўнг интеграцион усулдан фойдаланган. Уларни солиштирганда орадаги фарқ жуда кам бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |