Гидромелиоратив тизимларда қуйидаги сувни ҳисобга олиш усуллари қўлланилади: ўзанли, гидравлик, аралаш ва белги усуллари


Download 2.09 Mb.
bet4/20
Sana28.09.2023
Hajmi2.09 Mb.
#1689204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20

Расм 1 сув ўлчаш насадкалари


Уларнинг кириш ва чиқиш кесимларининг шаклига караб доиравий, тўғрибурчакли ва квадратли бўлади.
Сув сарфи 0,6-1,0 м3\с гача булган Хўжалик каналларида фойдаланилади ва сув ўлчаш иншоитидан димланиш 0,3 дан ошмайдиган, Қам нишабли, водосливларни ишлатиш мумкин булмаган ҳолатлар учун тавсия килинади. Сув сарфининг ўзгариш диапазони 4 дан кўп булмаганда, яъни

шарти бажарилганда ишлатилади.
Сув сарфи 40л\с гача булган кичик каналлар учун ВН 10х20 турдаги сув ўлчаш насадкаси тавсия килинади.
Сув ўлчаш насадкаси калинлиги 3-4 мм ясси металдан ясалади ва тўғри тўртбурчак кесимли, торайиб борувчи деворлардан юқори хамда паст томонидан чок белгилари бир хил булган хамда насадканинг чиқиш кесими юқори қисмининг белгиси билан мос булган ўлчаш рейкаларидан иборат.
Насадкалар билан сув сарфини ўлчаш.
Насадкалардан ўтаётган сув сарфи (м3/с)
- доиравий кесимлар учун
Q= 3,3 d2
- тўғри бўрчакли кесим учун
Q= 4,1 ab
- квадрат кесим учун
Q= 4,1 а2
Ифода орқали аниқланади
Бу ерда а, b – насадка чиқиш тешигининг баландлиги ва кенглиги, м
b = 2а; А = 1,92а; В = 2,9а; Л= 3а;
Z = сув сатхларининг айирмаси, м
Сув ўлчаш насадкаи дан ўтаётган сув сарфи ўлчаш айриси ёрдамида қўйидагича ўлчанади.
Ўлчаш айриси, унинг учлари юқори ва куйи бъефлардаги сув сатхларига етгунча туширилади хамда Z ёки Q ларнинг қийматлари аниқланади. Ўлчаш айриси булмаса, юқори ва куйи бъефлардаги сув сатхларининг айирмаси нинг қиймати аниқланади.
Z нинг аниқланган қиймати бўйича сув сарфи жадвали ёрдамида сув сарфи аниқланади
2.2-жадвал
Сув ўлчаш насадкалари учун сув сарфи жадвали

Z.см

Вн-10х20

Вн-25х50

Z.см

Вн-10х20

Вн-25х50

Z.см

Вн-10х20

Вн-25х50

1,0

8,2

51,2

10,5

26,5

166

20,0

36,7

229

1,5

9,9

62,2

11,0

27,0

170

20,5

37,2

232

2,0

11,6

72,2

11,5

27,7

174

21,0

37,6

235

2,5

13,0

78,2

12,0

28,5

177

21,5

38,0

238

3,0

14,2

83,7

12,5

29,9

181

22,0

38,5

241

3,5

15,3

90,0

13,0

30,0

185

22,5

39,0

243

4,0

16,5

102,0

13,5

30,5

188

23,0

39,4

246

4,5

17,5

108,0

14,0

31,0

192

23,5

39,8

248

5,0

18,5

115,0

14,5

31,4

195

24,0

40,2

251

5,5

19,3

120,0

15,0

31,8

198

24,5

40,6

253

6,0

20,0

126,0

15,5

32,3

201

25,0

41,0

256

6,5

20,7

130,0

16,0

32,8

205

25,5

41,4

258

7,0

21,5

135,0

16,5

33,3

208

26,0

41,8

261

7,5

22,2

140,0

17,0

33,7

211

26,5

42,2

263

8,0

23,0

145,0

17,5

34,3

215

27,0

42,6

266

8,5

23,7

150,0

18,0

34,9

218

27,5

43,0

268

9,0

24,5

154,0

18,5

35,4

220

28,0

43,3

271

9,5

25,2

158,0

19,0

35,8

223

28,5

43,6

274

10,0

26,0

162,0

19,5

36,3

226

29

44,0

276



Сув ўлчаш насадкаларини ясаш, ўрнатиш хамда қўллашга бўлган асосий талаблар

  1. СЎН ясалаётганда, унинг хамма қирралари( ички чоклари текис, тоза ва бўртиб чиқмаган бўлиши учун ) бир - бирига аниқ туташтирилади. Сув оқимининг чиқиш тешиги ўлчамлари (10х20) см нинг ноаниқлиги ±2мм дан ошмаслиги керак, колган ўлчамларники ±5-10 мм дан ошмаслиги керак.

  2. Насадканинг буйлама уки канални тусувчи деворига кундаоанг булиб, каналнинг буйлама ўқи билан мос бўлиши керак. Хамма металл конструкциялари сувга чидамли буёк билан уч маробата буялган бўлиши керак

  3. Насадка канал ёки ариқк шундай урнатилиши керак, бундан унинг каналин тусувчи девор кирралари канал туби хамда кирғоқларига етарли даражада чуқур (ичкари) кириши, куйи бъефдаги сув сатхи, насадҚа чиқиш тешигинг тепа қисми белги ( отметеасидан) камида 5 см юқори, яъни (З1≥ 5СМ) бўлиши керак, демак насадканининг чиқиш тешиги иш жараёнида албатта сув остида кумилган босимли режимда бўлиши керак. Агарда ушбу шарт бажарилмаса, унда каналнинг туби яна ўйилиб, насадка пастроққа ўрнатилади.

  4. СЎН нинг ишлаш жараёнида, унинг таги ва ён томонларидан сув оқиб сизиб чикмаслиги керак. Юқори бъефдаги сузиб юрувчи хас-чуп ҳақозалардан, ўтириб колган лойқадан тозалаб туриши керак.

  5. Сув сарфининг узгариш диапозани максимал сув сарфининг Қмax минимал сув сарфига Қмин нисбати 4 дан кам бўлмаслиги керак, яъни



  1. Ўлчаш хатолиги ± 4 % дан ошмаслиги Керакк, яни σ ≤ ± 4%

  2. Сув сатхлари айирмасининг минимал миқдори Змин2 см дан катта бўлиши керак.

  3. Сув оқимининг тезлиги (насадкага яқинлашиш тезлиги) 0,5 м\с дан ошмаслиги керак.




    1. Гидрометрик станция ва постлар тармоғини ташкил этиш ва жойлаштиришнинг асосий шартлари

Мамлакатимиздаги сув объетлари режими элементларини кузатиш ва ўрганиш ҳар бир сув объетида мунтазам ёки вақтинчали постлар-кузатиш жойларини ташкил қилиш ёки экспедиция уюштириш асосида олиб борилади.
Станция ва пост тармоқлари оператив кузатиш станциялари ва пост тармоқларига бўлинади.
Кузатиш постларининг вазифаси қуйидагилардан иборат:
1) сув объетларининг гидрометеорологик режимини ўрганиш мақсадида мунтазам равишда кузатишлар олиб бориш;
2) турли манфаатдор муассасалар, ташкилотлар ва идораларни зарур гидрометеорологик кузатиш маълумотлари билан таъминлаш, уларни хавфли гидрологик ҳодисалардан огоҳлантириш;
3) кузатиш постларига қарашли ҳудудда мунтазам равишда кузатиш ишларини амалга ошириш;
4) маҳаллий аҳоли орасида гидрометрик билимларни ва гидрометрик хизмат фаолиятини оммалаштириш.
Оператив станцияларнинг вазифаси халқ хўжалигига оператив гидрометеорологик хизмат кўрсатишдир. Оператив гидрометрик станция ва постларнинг сони, жойлашиши, илмий ва хўжалик ташкилотларининг талабларига боғлиқ ҳолда ташкил этилади.
Гидрологик станция деганда маълум ходимлар штатига эга бўлган давлат ташкилоти тушунилади. Гидрологик пост деганда эса маълум талабларни ҳисобга олиб, дарё ёки бошқа бир сув объетининг тегишли қисмида кузатиш ва ўлчаш ишларини амалга ошириш мақсадида танланган ва махсус қурилмалар билан жиҳозланган жой тушунилади. Бу жойда гидрологик ишларни бажаришга мўлжаллаб створ ёки кесма ўтказилади. Гидрологик постда фақатгина кузатувчи бўлади.
Мамлакатимизда гидрометеорология хизмати томонидан ташкил этилган станция ва постлар маълум гуруҳларга ажратилган. Ана шу ажратиш шартлари, биринчидан, бажариладиган ишнинг ҳажмига, иккинчидан, уларда бажариладиган ишнинг турига асосланган.
Станция ва постлар бажарадиган иш турларига қараб метеорологик, аэрологик, гидрологик ҳамда денгиз гидрометеорологик станция ва постларига ажратилади.
Сув ўлчаш жойидаги гидрометрик ишларнинг ҳажми ва таркиби уни қайси муассаса томонидан қурилганлигига қараб белгиланади. Гидрологик станция ва постлар уларда бажариладиган ишлар тури ва хажмига қараб разрядларга ажратилади. Масалан, станциялар иккита разрядга, гидрологик постлар эса учта разрядга бўлинади.
I разрядли гидрологик станцияларда сув объетларининг гидрологик режими элементлари тўла ўрганилади. Шу билан бирга II разрядли станцияларда амалга ошириладиган сув ўлчаш ва кузатиш ишларини назорат қилиб боради, уларга раҳбарлик қилади.
II разрядли гидрологик станциялар сув объектларида тўғридан-тўғри ўлчаш ва кузатиш ишларини амалга оширади, тўпланган гидрометрик маълумотларни бирламчи қайта ишлайди. Айни пайтда II разрядли гидрологик станциялар ўзига бириктирилган гидрологик постларга масъул ҳисобланади.
I разрядли гидрологик постларда сув режимининг ҳамма элементлари бўйича кузатиш, ўлчаш ишлари олиб борилади. Шу билан бирга уларда метеорологик кузатишлар ҳам олиб борилади.
II разрядли гидрологик постлар ҳам I разрядли гидрологик постлар каби иш олиб боради. Уларда фақатгина сув ва оқизиқлар сарфи ўлчанмайди.
III разрядли гидрологик постларда сув сатҳи, музлаш ҳодисалари, сувнинг ҳарорати белгиланган муддатларда мунтазам равишда кузатиб борилади.
Сув ўлчаш жойида қуйидаги кузатишлар олиб борилади:
1. Сув сатҳининг баландлиги;
2. Сув ҳарорати;
3. Лойқаликка намуна олиш;
4. Музлаш ҳолатини кузатиш;
5. Тўлқин баландлигини кузатиш (фақат кўл ва сув омборла­рида);
Гидрометрик кузатишларнинг асосий муддатлари қилиб соат 800 ва 2000 қабул қилинган. Фақат маълум мақсадга мувофиқ гидро­метстанция бошлиғи қўшимча кузатиш муддатларини белгилаши мумкин.
Хўжаликлараро каналлардаги гидрометрик ишларнинг таркиби ва ҳажми қўйилган мақсадга боғлиқ. Амалиётда мавжуд гидрометрик ишларни учта катта гурухга бўлиш мумкин. Уларга гидрологик станция ва кузатиш жойларида бажариладиган гидрометрик ишлар, илмий сафарларда, бажариладиган гидрометрик ишлар, иншоотларни (тўғонлар, ирригация каналлари ва бошқалар) барпо этиш ва улардан фойдаланиш даврида амалга ошириладиган ишлатиш давридаги гидрометрик ишлар киради.
Гидромелиоратив тармоқлардаги сувни хисобга олиш хизмати ҳозирги замон тармоғидан тўғри фойдаланиш имконини беради. Бу хизмат тармоқни керакли гидрометрик маълумотлар билан ўз вактида таъминлаб туриши керак. Бу маълумотлар суғориш учун мўлжаланган сувлардан унумли фойдаланиш ва сувдан фойдаланиш режаларини амалга ошириш учун зарурдир. Суғоришга мўлжалланган сувни ҳисобга олиш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилар:
- Гидрометеорология Бош бошқармаси билан хамкорликда тармоқдаги сув захиралари, қўшимча озиқланиш манбалари ва шу билан бирга қўшни тармоқдан олинадиган сувлар хақида маълумотларга эга бўлиш;
- Сувдан фойдаланиш режаларини тузиш ва уларга тузатмалар киритиш ва сарф бўладиган сувлар хақидаги маълумотлар.
- Тизимнинг хар қандай қисмида сувни тўғри тақсимлаш мақсадида тизимни керакли маълумотлар билан таъминлаш.
- Тизимдан тўғри фойдаланиш мақсадида тизим бўйича гидрометрик хисоб-китобни тайёрлаш;
- Керакли гидрометрик маълумотларни йиғиш;
- Сувдан унумли фойдаланишни назорат қилиш билан бирга суғориш учун мўлжалланган сув сифатини хам текшириб туриш.
Юкорида қайд этилган вазифалар гидрометрик ишларга маъсул ташкилотлар ва махсус ташкил этилган гидрометрлар томонидан олиб борилади.
Тупроқнинг сув ва туз режимини ростлаш йўли билан қишлоқ хўжалик экинлари учун ноқулай бўлган табиий шароитни яхшилашга мўлжалланган. Гидромелиоратив тармоқда сув баланси бўлиши керак. Бу дегани тармоқга оқиб келаётган сув ва хўжалик-техникавий мақсадларга (суғориш, сув таъминоти ва х.к.) сарфланадиган сув, ер ости сувлари хисобига сувни кўпайиши ва ниҳоят, тармоқдан ташлаб юбориладиган сувлар ўзаро боғланиш бўлиши зарур.
Тармоқдаги сувни хисобга олувчи амалий гидрометрик сув ўлчаш жойларини қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин:
1. Амалий гидрометрик кузатиш жойлари. Тармоқни озиқлантирувчи табиий сув манбаида ўрнатилади. Буларга суғориш манбаида ўргатиладиган таянч постлар, магистрал каналлар бошланиш жойидаги постлар, хамда ташлаб юбориладиган сувлар ва канал ўзанидаги сув исрофларини хисобга олувчи балансли постлар. Ўзанли қисмда постларнинг сони ва жойланиши сув олишнинг умумий тузилиш схемасига боғлиқ. Агар озиқланиш манбаидан бир неча каналлар сув олса, ўзанли қисмда битта таянч пости ўрнатилиб, хар бир каналда айрим бош постлар жойлашади.
Дарё ва каналлардаги гидрометрик ишларининг таркиби ва хажми қуйилган мақсадга боғлиқ. Амалиётда мавжуд гидрометрик ишларини учта катта гурухга бўлиш мумкин. Уларга гидрологик станция ва кузатиш жойлардаги мухим гидрометрик ишлар; илмий сафарлардаги гидрометрик ишлар; курилмаларни (тўғон, гидромелиоратив каналлар ва ҳ.қ.) барпо этиш ва ишлатиш давридаги амалий гидрометрик ишлари киради.


    1. Download 2.09 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling