Гидромелиоратив тизимларда қуйидаги сувни ҳисобга олиш усуллари қўлланилади: ўзанли, гидравлик, аралаш ва белги усуллари
Сув ташламадан ўтаётган сув сарфини аниқлаш
Download 2.09 Mb.
|
Сув ташламадан ўтаётган сув сарфини аниқлаш
Сув сарфи қуйидаги ифодалар орқали ҳисобланади: Томсон сув ташламаси: Q= 1400 H2 (1.1) Чиполетти сув ташламаси: Q= 1900 bH (1.2) Иванов сув ташламаси Q= 1900 (b+Н/b+0,25) bH (1.3) Бу ерда: Н - сув ташламадан эркин оқиб тушаётган сув оқимининг баландлиги, м 1.1, 1.2 ва 1.3 ифодалардаги 1400 ва 1900 рақамларини ўзгармас коэффициент К деб қабул қилсак, унда К нинг 1400 ва 1900 қийматларида сув сарфи л\с да, Қ нинг 1,4 ва 1,9 қийматларида эса м3\с да бўлади. 1.1, 1.2, ва 1.3 ифодалари бўйича ҳисобланган сув сарфининг қийматлари 1-чи ва 2-чи жадвалларда келтирилган. Сув ташламадан эркин оқиб тушаётган сув оқими баландлиги сув ташламага юқори бъеф томонидан маҳкамланган стандарт линейка (рейка) орқали аниқланади. Эркин оқиб тушаётган сув оқимининг баландлигига қараб 1 ва 2 жадваллар орқали сув сарфини миқдори аниқланади. Сув ташламадан ўтаётган сув сарфининг миқдорини бевосита аниқлаш учун линейкага миллиметровка қоғозли қўшимча сув сарфи шкаласи ёпиштирилади ва БФ клей билан қопланади (бўялади). 2.4-расм Томсон ва Чиполетти сув ташламаларининг графиклари Сув ташлама турини ҳамда ўлчовларини танлаш Фараз қилайлик каналда сув сарфининг максимал миқдори сув оқимининг чуқурлиги 20 см сув ташлама остонасининг қуйи бъефидаги сув сатҳидан 4-5 см юқори бўлиши керак, демак бизнинг мисолда Р=25см ташкил қилади. Сув ташлама экин оқиб тушаётган сув оқимининг баландлиги махаллий шароит билан чегараланган ва 10см ни ташкил қилади. Ушбу 10см ли қалинлик учун 1 ва 2 жадваллар сув сарфи ВЧ-50 сув ташлама -45 л\с ВЧ-75 сув ташлама 46л\с , ВТ-90 сув ташлама -4,5 л\с ВИ-25 сув ташлама 19л\с ва ниҳоят ВИ-50 сув ташлама 34л\с. Демак биз учун керак бўлган 34л\с максимал сув сарфини ўлчаш ВЧ-75 (46л\с) Чиполетти сув ташлама ВИ-50 (34л\с) Иванов сув ташлама ёрдамида таъминланиши мумкин. Металлни иқтисод қилиш нуқтаи назардан эса ВЧ-75 сув ташламасидан фойдаланиш лозим. Сув ташламаларни ишлатиш Вақти - вақти билан сув ташламани текшириб туриш керак: остонанинг горизанталлиги, сув ташлама деворларининг вертикаллиги, рейкалар нолларининг сув ташлама остонаси белгиси билан мослигини. Юқори бъефда лойқа йиғилиб қолган бўлса, уни лойқадан тозалаш керак. Сув ташлама остонасининг пастки бъеф томонидан сув босишга йўл қўймаслик керак. Ўзгармас ўзан Ўзгармас ўзан очиқ канал ва ариқлардаги сув сарфини даврий ва мунтазам ўлчашда, агарда бошқа воситаларни ишлатишни иложи бўлмаса ҳамда сув оқиш режими ўзгарувчан-димланишли бўлганда ишлатилади. Канал ёки ариқнинг кўндаланг кесимини (туби ва ён бағирлари бирон қаттиқ материал билан ўзгармайдиган қилиб) мустаҳкамланган қисмдан иборат. Ўтаётган сувнинг сарфи Q= f (H) ифодаси f функцияси ёрдамида олдиндан «тезлик х юза» усули билан сув сарфининг Qмин дан Qмax гача бўлган оралиқда бир нечта нуқта (қиймат ) да ўлчаб тузилган эгри чизиқ ёки сарф жадвалидан фойдаланган ҳолда, сув оқими сатхининг қиймати орқали аниқланади. Сув оқими танланган гидрометрик створдаги сатхининг қиймати ярим см дан даражаланган рейка ёки нивелир ёрдамида ўлчанади. Бу ерда рейканинг нол белгиси ЎЎ туби белгиси бир хил бўлиши лозим. Ўзгармас ўзанни қуришни асосий вазифалари. Канал ёки ариқ туби ва ён бағирларини қоплашда ювилишда хамда бузилишга чидамли материаллар монолит бетон, бетон тахталар, махаллий тошлар ва ҳақозалардан фойдаланилади; Қоплашни лойихалаштириш ва амалга оширишда шундай иншоотлар учун шарт булган барча техник оидаларга буйсунган ҳолда олиб борилади; Ўзгармас қилиб мустаҳкамланган ўзан остининг профили ариқ ёки канал узунасининг ўртача профили мос келиши, кўндаланг кесими эса сув оқимига кўшимча қаршилик кўрсатмаслиги керак; Канал ёки ариқнинг ЎЎли қисми ўлчаш створида сув оқимининг равонлигини таъминлаш керак; Сув оқиминг чуқурлиги (Н) 0,2 м дан кам булмаслиги керак; Сув оқимининг тезлиги (в) 0,3 м\с дан кам булмаслиги Керак. Ўзаннинг ўзгармас қисмининг узунлиги Л ≥ 5б шартга асосланиб белгиланади. Бу ерда б – каналнинг сув сатхи бўйича кенглиги, м Канал тубининг нишаблиги каналнинг ўртача нишаблиги билан бир хил булиб, сув оқимининг сокинлигини хамда лойқани чўқтирмайдиган тезлигини таъминлаш керак. Каналнинг тубидан Р = (0.05…0.2)Нмax га тенг баландликка кўтарилган бўлиши тавсия қилинади. Ён бағирларининг қиялиги каналникиси билан бир хилда бўлиши керак. Ўзаннинг сув оқими билан туташган қисми ўнқир-чунқирликларсиз ва текис бўлиши керак. Индивидуал градиуровкаланган сабабли уларнинг ўлчамларига муаян талаблар қўйилмайди. Бир йилда бир марта кўздан кечирилади (кўриқдан ўтказилади ) ва агарда лозим топилса тозаланади, таъмирланади. Ўлчаш рейкалари зангламайдиган материалдан ясалади ; кўрсаткич даражали ва ракамлари учмайдиган буёк билан буялади. Сув сарфи ёки сатхини ўлчаш ракамларининг кўрсаткич даражалари ±1 дан ошмайдиган хатоликда аниқлашни таъминлайдиган катталик (масштабда) да даражаланади. Масалан 0,5 м гача узунликдаги рейкаларнинг хар бир бўлинмаси 0,5 дан, 1,0 м гачалари эса 1 см дан. Сув сарфи рейкалари хам шу тарзда сарф формуласи асосида даражаланади. Канал ёки ариқнинг ушбу қисмининг тузилиши ВТР-М-1-80 нинг талабларига мос бўлиши керакк. Ўзгармас ўзанли гидропостни градуировкалаш Гидропостни куйидагича градуировкаланади, вертикалдаги сув оқими тезликлари икки нуқтали услубда икки нуқтада сув оқими сатхидан 0,2 н ва 0,8 н тенг булган чуқурликларда ўлчанади. Икки нуқтали усулда хар бир вертикалдаги уртача тезлик иккала ўртача арифметик қиймати каби аниқланади. Вўр = (В0.2х + В0.8х) / 2 Ўлчаш асбобининг ўлчамлари туфайли 0,8 н га тенг чуқурликда ўлчаш мумкин булмаган саёз вертикалларда эса, вертикалдаги тезликни 0,6 х чуқурликда ўлчанади ва у ўртача тезликда тенг деб қабул қилинади, яъни Вўр = В0.6х Юқори аниқликда ўлчаш талаб этилганда беш нуқтали услубдан фойдаланилади. Бунда ўртача тезлик Вўр = (Всатх +3В0.2х +3В0.6х +2В0.8х + Втуб) :10 ифодаси орқали ҳисобланади. Тезликни хар бир нуқтада давомийлиги 100 секунддан кам бўлмаслиги керак. Вертикаллар оралигидаги сув сарфи кам бўлмаслиги керак. Вертикаллар оралигидаги сув сарфи хамда сув оқимининг кесими бўйича умумий сарф ҳисоблаб чиқарилгандан сўнг, сув сарфининг шу қиймати учун рейканинг кўрсатгичи белгилаб қўйилади. Шундан сўнг сув сарфининг бошқа қийматлари хам ўлчаб ҳисобланади ва Ққф (В) ёки Ққф (Н) эгри чизиги тузилади. Ушбу эгри чизиқ ёрдамида сув сатхининг хар бир CМ ўзгариши учун координатлар жадвали тузилади. Сув оқимига хеч кандай тўсиқ хосил қилмаслиги ва курилиш монтаж ишларининг нисбатан оддий хамда арзонлиги унинг афзаллиги ҳисобланади. Градуировкалаш ва текшириш ишларининг кўп мехнат талаб килиниши хамда сувнинг ўзгарувчан-димланиши тартибда оқиши шароитида сув сарфини ўлчаш хатолигининг катталиги унинг асосий камчилигидир. Сув ўлчаш насадкалари. Насадкаларнинг турлари ва уларни қўллаш шартлари Сув ўлчаш насадкалари расм-1) Download 2.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling