Государственный стандарт узбекистана
O‘z DSt ISO 45001:20__ IV Кириш
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'z DSt ISO 45001 201 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 0.1 Умумий талаблар
O‘z DSt ISO 45001:20__ IV Кириш ISO (Халқаро стандартлаштириш ташкилоти) бутун дунё бўйлаб миллий стандартлар ташкилотлари федерациясидир (ИСО органларинг аъзолари). Халқаро стандартларни ишлаб чиқиш одатда ИСО техник қўмиталари томонидан амалга оширилади. Техник қўмитада ташкил этиладиган фаолиятга қизиқиш билдирадиган ҳар бир қўмита аъзоси ушбу қўмитада вакиллик қилиш ҳуқуқига эга ва бунга ИСО билан боғлиқ бўлган халқаро ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари ҳам иштирок этадилар. Электротехника соҳасида стандартлаштириш бўйича ИСО халқаро Электротехник Комиссия (МЭК) билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Ушбу халқаро стандартнинг ишлаб чиқилишида ва уни кейинги таъминлашда ишлатиладиган жараёнлар ISO/IEC Директивлари, 1-қисмда тавсифланади. Хусусан, улар турли турдаги ҳужжатлар учун талаб қилинадиган турли тасдиқ мезонларини ўз ичига олади. Ушбу халқаро стандартнинг лойиҳаси ИСО/МЭК Директивларининг 2-қисмида (www.iso.org/patents) ишлаб чиқиш қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Стандартларнинг ихтиёрийлиги тўғрисида тушунтиришлар, ИСО томонидан мувофиқликни баҳолашга оид аниқ атамалар ва ифодаларнинг маъноси ҳамда ИСО нинг савдо соҳасидаги техник тўсиқларда (WTO) тамойилларига риоя қилиш тўғрисидаги маълумотлари қуйидаги URL манзил: www.iso.org/iso/foreword.html. Ушбу халқаро стандарт ИСО/ПК 283, Касбий соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш тизими лойиҳалари қўмитаси томонидан тайёрланган. O‘z DSt ISO 45001:20__ VIII 0.1 Умумий талаблар Ташкилот ўз ходимларининг саломатлиги ва хавфсизлиги ва уларнинг касбий фаолияти акс таъсири учун масъулдир. Бу масъулият уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини сақлаш ва ҳимоя қилишни ўз ичига олади. Касбий хавфсизлик ва соғлиқ (КХваС) менежментини қўллаш ташкилотнинг хавфсиз ва соғлом иш жойларини таъминлаш, иш билан боғлиқ жароҳатлар ва касалликларнинг олдини олиш, ҳамда КХваС тизими кўрсаткичларини доимий равишда яхшилашга қаратилган. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling