Государственный стандарт узбекистана


«Plan-Do-Check-Act» цикли (PDCA)


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/48
Sana14.04.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1357069
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
O\'z DSt ISO 45001 201 (2)

 
0.4 «Plan-Do-Check-Act» цикли (PDCA)
Ушбу стандарт «Plan-Do-Check-Act» (PDCA) контсепциясига асосланган. 
PDCA контсепцияси ташкилотларнинг доимий яхшиланишига эришиш учун 
фойдаланадиган такрорланадиган жараёндир. Менежмент тизимига ва ҳар бир элементига 
қуйидаги тарзда қўлланилиши мумкин. PDCA контсепсияси қуйидаги қисқа 
тарифланиши мумкин: 
а) Режалаштир: КХ&С менежменти соҳасида хавф ва имкониятларни, шунингдек, 
КХ&С менежменти соҳасида мақсадларни белгиланг ва КХ&С менежменти сиёсатига 
мувофиқ натижаларни олиш учун зарур бўлган жараёнларни аниқланг; 
б) Бажар: жараёнларни режалаштирилган тарзда амалга оширинг; 
к) Текшир: КХ&С менежменти сиёсатъмақсадлари бўйича фаолият ва жараёнларни 
кузатиб боринг, текширинг ва натижалар тўғрисида хабар қилинг; 
г) Тузат: КХ&С менежменти соҳасида кутилган натижаларга эришиш учун 
кўрсаткичларни доимий равишда яхшилаш учун ҳаракатларни амалга оширинг ва бу
бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқинг. 


O‘z DSt ISO 45001:20__ 

1-расм Ушбу стандарт учун касбий хавфсизлик ва соғлиқ менежменти тизимининг 
модели 
 
0.5 Ушбу стандартнинг мазмуни 
Ушбу стандарт ИСО стандартларининг талабларига жавоб беради. Ушбу талаблар 
менежмент тизими учун бир неча ИСО стандартларини татбиқ этувчи фойдаланувчиларга 
мўлжалланган асосий тушунчалар билан бирга асосий матн ва умумий атамалар билан бир 
хил бўлган юқори даражадаги структурани ўз ичига олади . 
Ушбу стандарт сифати, ижтимоий масъулияти, атроф-муҳит, хавфсизлик ва 
молиявий бошқарув каби бошқа субЪектларга хос талабларни ўз ичига олмайди, лекин 
унинг элементлари бошқа менежмент тизимлари билан бирлаштирилиши мумкин. 
Ушбу ҳужжат КХ&С менежмент тизимида мувофиқликни баҳолашни амалга 
ошириш учун ташкилот томонидан фойдаланилиши мумкин бўлган талабларни ўз ичига 
олади. Ушбу стандарт мувофиқликни намойиш этишни хоҳлайдиган ташкилот учун 
қуйидаги ҳолларда амалга ошириши мумкин: 
- ўз-ўзини баҳолаш ёки ўз-ўзини англаш, ёки 
- мижозларга, масалан, истеъмолчиларга ёки ташкилотга қизиқиш билдирган 
томонлар томонидан мувофиқлигини тасдиқлаш 


O‘z DSt ISO 45001:20__ 
XI 
- Ташкилот ташқарисида бўлган шахс томонидан ўзини ўзи декларациялашни 
тасдиқлашни сўраш, ёки 
- ташқи ташкилот томонидан КХ&С менежменти тизимини сертификатлаш / 
рўйхатга олишни сўраш 
Ушбу стандартда 1--3-бандлар ушбу стандартнинг қўлланилишига тегишли бўлган 
доиралар, меъёрий зикр ва атамалар ва таърифларни ўз ичига олади, 4-10-бандлар эса 
ушбу стандартга мувофиқликни баҳолаш учун қўлланиладиган талабларни ўз ичига 
олади. А иловаси ушбу талабларга тегишли тушунтиришлар беради. 3-банддаги атамалар 
ва таърифлар контсептуал тартибда ажратилган бўлиб, ушбу стандартнинг охирида 
тақдим 
этилган 
алифбо 
кўрсаткичи.





Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling