Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/54
Sana11.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1088350
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   54
Bog'liq
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629

1. Иқтисодий хусусиятлар. Бу ходимни олдиндан ишлаб 
чиқариш воситалари ва тадбиркорлик таваккалчиликларидан 
ажратишни назарда тутади. Ходим корхона фаолиятининг натижаси-
дан қатъи назар меҳнати учун ўрнатилган иш ҳақини олади. Шу билан 
бирга у меҳнатнинг ижтимоий тақсимланишида иштирок этади ва 
ижтимоий маҳсулотдаги ўз улушини олади. 
2. Ҳуқуқий ҳусусиятлар. Бунда ходим иш берувчи билан 
расмий меҳнат шартномаси асосида ўзаро меҳнат муносабатларида 
бўлади. Меҳнат шартномаси ходимнинг иш берувчига нисбатан 
бўйсунишини ўрнатади (ходим иш берувчининг талабларини 
бажариши шарт). Шу билан бирга меҳнат шартномаси муддатсиз 
хусусиятга эга бўлиб, у ҳам ходим, ҳам иш берувчи ташаббуси бўйича 
бекор қилиниши мумкин. Айни пайтда ходимга иш билан тўла 
бандлик кафолатланади. 
3. Ташкилий хусусиятлар. Ходим айрим вазифани эмас, 
меҳнат мажбуриятларини бажариш учун жалб этилади. Ходим ушбу 
мажбуриятларини иш берувчи томонидан тақдим этилган иш 
жойида бажаради. Бунда унинг иш берувчи томонидан ўрнатилган 
иш вақти ва ички тартиб қоидалари мавжуд бўлади. Иш куни нг 
давомийлиги ҳам ўрнатилган бўлади. Ходимнинг малакаси, унинг 
меҳнат салоҳияти ишлаб чиқариш жараёни хусусиятларига мос 
бўлади. 


67 
Ижтимоий хусусиятлар. Бу ходимнинг ижтимоий ҳимояси 
кафолатланишини кўзда тутади. Агар анъанавий меҳнат муносабат-
лари институционаллашган, яъни қонуний асосларга эга бўлса, 
уларнинг янгилари ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилмаган, 
ҳозирча умумэътироф этиладиган амалиётга айланмаган. Шунинг 
учун уларни “ностандарт меҳнат муносабатлари” деб ҳам 
аташади. 
ХХ асрнинг 80-йилларида иш билан бандликнинг ушбу тури 
“прекариат” (лотинча: “precarium” – “беқарор”, “кафолатланмаган” 
сўзидан) атамаси билан номлана бошланди. Аввал бошда ушбу 
атама жамиятнинг энг қашшоқ тоифасига нисбатан ишлатиб 
келинган эди. Инглиз олими Г.Стендинг эса ушбу атамани 
ижтимоий-меҳнат муносабатларига нисбатан қўллаб, иш билан 
прекаризациялашган бандлик субъекти – “прекариат”-нинг меҳнат 
фаолиятига тааллуқлигиги пирамидасини яратди (3.1-расм). 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling