Халқ таълими вазирлиги
-Мавзу: Энеолит даври хусусиятлари. Бронза даври ва унинг ўрганилиши. Сўнги бронза ва илк темир даври
Download 89.93 Kb.
|
2.01 Археология
- Bu sahifa navigatsiya:
- Энеолит даври ёдгорликлари Бронза даври маданияти Сўнгги бронза ва илк темир даври хусусиятлари
3-Мавзу: Энеолит даври хусусиятлари. Бронза даври ва унинг ўрганилиши. Сўнги бронза ва илк темир даври.
Режа Энеолит даврининг ўзига хос хусусиятлари. Энеолит даври ёдгорликлари Бронза даври маданияти Сўнгги бронза ва илк темир даври хусусиятлари Неолитдан кейинги давр энеолит деб аталади. Лотинча “аcнеус”-мис ва юнонча “литос”-тош сўзларидан олинган бўлиб, мис—тош даври маънони англатади. Энеолит милоддан аввалги 4—3 минг йилликларни ўз ичига олади. У кўп ҳудудларда неолит даври жамоалари билан бир вақтда ҳукмрон бўлган. Б.А.Куфтин ва В .М. Массоннинг жанубий Туркманицонда олиб борган археологик тадқиқотлари асосида энеолит даврининг ривожланиш босқичларини аниқладилар ва энеолит даври ривожланиши илк, ўрта, сўнгги босқичларга бўлдилар. Улар тадқиқоди натижасига кўра, Номозгоҳ-1—илк энеолит даврига, Намозгоҳ-2— ўрта энеолит даврига, Намозгоҳ-3—сўнгги энеолит даврига хосдир. Энеолит даврида суғорма деҳқончилик ва хонаки чорвачилик ибтидоий хўжаликнинг асосини ташкил этган Енеолит даври иқлим шароити ҳозирги даврдан анча фарқ қилган. Ёғингарчилик кўп бўлган. Тоғ олди сойлари, дарёлар серсув бўлиб, улар чўл зоналарининг ичкарисигача кириб борганлар. Энеолит жамоалари шу сув этакларида ўзларига манзилгоҳлар қуриб, янги ерларни ўзлаштирганлар. Энеолитнинг илк босқичида аҳоли бир-бирига зич қилиб қурилган бир хонали уйлардан иборат қишлоқларда ициқомат қилганлар. Уйлар тор, квадрат шаклида хом ғиштдан қурилган бўлиб, хона деворлари сомонли лой билан сувалган. Ўрта босқичида эса қишлоқларнинг марказий қисми мудофаа девори билан ўралиб, кўп хонали уйлар ҳам учрайди. Уларнинг орасида доира шаклидаги хоналар ҳам бўлиб, тадқиқотчилар фикрича бу ибодатхона бўлиб, улар бу ерда оловга сиғинишган. Энеолитнинг сўнгги босқичида қишлоқлар ҳудуди кенгаяди ва кўп хонали уйларнинг сони ошади. Уларда даҳлизлар ва ҳовлилар вужудга келади. Ҳовлиларни бирлаштирувчи тор кўчалар расмийлашган ва уларнинг ҳаммаси қишлоқнинг марказидаги майдонга чиққан. Ҳар бир уйда хўжалик комплекси—омборхоналари бўлган. Сўнгги босқичда қишлоқлар йириклашиб, шаҳарлар қиёфасига ўта бошлаган. Шу жиҳатини инобатга олиб, археологлар уни шаҳарларгача (протогород) бўлган давр маданияти белгилари деб ҳисоблайдилар. Енеолит даврида меҳнат қуроллари асосан тошдан, ҳайвон суякларидан ва қисман мисдан ясалган. Мис меҳнат қуроллари мавжуд бўлганлиги энг қадимги меҳнат қуролларини химиявий анализ қилиш асосида исботланди. Дастлабки мис қуроллар соф мисдан ясалган. Одамлар дастлаб мисни тошнинг бир тури деб, совуқ ҳолда ишлов берганлар. Мис қуроллари юмшоқ ва эгилувчан бўлганлиги сабабли тош қуролларни сиқиб чиқара олмаган. Енеолит давридаги меҳнат қуроллари асосан деҳқончилик хўжалиги билан боғлиқ эди. Бу қуроллар чақмоқтошдан ишланган қицирма ўроқ, пичоқ, ўроқ ранда, қирғич, бигиз, ёрғучоқ, кетмонча ва бошқалар бўлган. Мисдан бигиз, игна, тўғнағич, болта, пичоқ, найза, куракчалар ва турли тақинчоқлар ясаганлар. Енеолит даврининг илк ва ўрта босқичида сопол лойига майдалаб эзилган сомон қўшиб идиш ясалган. Бу сопол буюмлар қалин ва мўрт бўлиб, таги ясси бўлган. Сопол идишлар сарғиш, оч сариқ, оч қизил ва қизил ангоб билан бўялиб, қора минерал ранг билан содда геометрик нақш берилган. Сўнгги босқичида эса сопол идишлар ясашда катта ўзгаришлар юз беради. Биринчидан, сопол буюмлар сифати яхшиланади, яъни лойга гипс аралаштирилади. Натижада сопол буюмлар жарангли ва муцаҳкам бўлади. Иккинчидан баъзи сопол идишларда 3 тадан оёқ пайдо бўлади. Учинчидан сопол буюмлар нақши мураккаблашиб, жимжимадор бўлади ва ҳайвон, паррандаларнинг расмини солиш одат тусига киради. Сопол идишлар тури кўпайган. С.П. Толцов, қуйи Зарафшон ҳудудларини Я.Ғ. Ғуломов, А. Асқаров, Ў. Исломовлар тадқиқ қилишган. Ўрта Осиёнинг шимолий ва марказий ҳудудларидаги қабилалар металл билан милоддан аввалги 3 минг йилликлар охири ва ИИ минг йилликларнинг бошларида биринчи бор танишишган ҳамда бу ҳудудлардаги энеолит даври маконлари қалин маданий қатламга эга бўлмаган, улар қисқа муддатли маконлар типидаги қишлоқлар бўлган. Шундай маконлар Зарафшоннинг қуйи оқимида Каптар кўли ва Катта Тузкон-35 мавзелари атрофининг 4 та жойидан энеолит даври маконлари топилган. Бу ёдгорликлар 1960 йилларнинг бошларида А.Асқаров ва Ў.Исломовлар томонидан ўрганилган. Саразм маданияти энеолит даврининг ажойиб ёдгорлиги ҳисобланади. Ҳозирги Саразм қишлоғи Зарафшон воҳасининг юқори қисмида Ўзбекистон билан Тожикицоннинг чегара ҳудудида жойлашган. Саразм қишлоғи 90 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, 10 тепаликдан иборат. У жойдан қадимги Суғдиёнанинг илк деҳқончилик маданиятига доир қимматли материаллар тўпланди. Бу ерда аҳоли энеолит давридан илк бронза давригача яшаган. Саразм маданияти 4 босқичда ривожланган бўлиб, унинг 1 ва 2 босқичлари энеолит даврига тааллуқли. Биринчи босқичда Саразмга асос солинади. Бу даврда Саразмликлар гуваладан бир хонали уйлар қуриб атрофини мудофаа девори билан ўраб оладилар. Кулбалар яқинида уларнинг хилхоналари бўлган. Бу ерлардан сиртига қора ва қизил бўёқлар турли геометрик нақшлар солинган сопол парчалари, мисдан ясалган қуроллар, мис ойна, олтин ва кумушдан ясалган тақинчоқлар, қимматбаҳо тошлар–бронза, лазурит ва сердоликдан ясалган мунчоқлар топилган. Иккинчи босқич сўнгги энеолитдан илк бронза асрига ўтиш даври ҳисобланади. қадимги қишлоқ ҳудуди анча кенгаяди, бир хонали гувала уйлар ўрнида хом ғиштдан ясалган кўп хонали уйлар пайдо бўлади. Айрим уйларда оилавий эътиқод жойи––думалоқ шаклда ишланган алтар` (оловхона) бўлган. Кўп хонали ховлилар оралиғида тор кўчалар ва майдонлар шаклланган. Қишлоқнинг иккита жойида ибодатхонаси бўлган. Қишлоқдан тошдан ишланган тарози тошлари, тўқимачилик дацгоҳининг қисмлари, эшик оци тошлари, урчуқ тошлари, мисдан ишланган пичоқлар, ханжарлар, қармоқлар, игна ва бигизлар топилган. Ўзбекистонда энеолит даври манзилгоҳлари кам ўрганилган. Лекин мавжуд археологик манбалар асосида энеолит даврининг ижтимоий иқтисодий ривожланиш ёълларини аниқлаб олиш мумкин. Бу даврда Ўзбекистоннинг шимолий худудларида ҳали неолит даври жамоалари, яъни Калтаминор маданияти жамоаси яшаб келарди. Лекин уларнинг жанубий худудлар билан алоқаси уларнинг иқтисодий хаётларига ўзгаришлар олиб келди. Жумладан, 3 минг йилликнинг охирларида металл билан танишдилар, илк чорвачилик ва деҳқончилик хўжаликлари пайдо бўла бошлади. Ўзбекистон худудида бронза даврида ижтимоий – иқтисодий тараққиёт жадал ривожланди. Меҳнат қуролларини ясашда бронзадан фойдаланиш ибтидоий жамоа хўжалигида буюк ўзгаришларга олиб келди. Бу инсониятнинг иқтисодий ҳаётигагина эмас, балки сиёсий, иқтисодий, маънавий ҳаётида ҳам туб ўзгаришлар ясади. Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида. деҳқончилик маданияти равнақ топиб, илк шаҳар маданияти таркиб топди. Ўзбекистоннинг жанубий—шарқий ва марказий ҳудудларида, яъни Фарғона, Тошкент, Қарши ҳудудларида ўтроқ деҳқончилик маданияти, илк шаҳар маданияти излари сўнгги бронза босқичига келганда вужудга келди. Илк ва ўрта босқичларида бу ҳудудларда кўчманчи чорвадорлар маданияти, яъни дашт қабилалари маданияти–Тозабоғёб маданияти изларини кўрамиз. Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида чўл ва дашт чорвачилик хўжалиги етакчи ўринни эгаллаган. Зарафшон, Сирдарё ва Амударё этакларида сўнгги бронза даврида чорвадор қабилалар ўтроқлашиб, суғорма деҳқончилик билан шуғулланадилар ва унинг базасида қишлоқларни ташкил этадилар Бронза даври хўжалигининг энг катта ютуғи бу деҳқончилик маданиятининг кенг ёйилиши ва унинг чорвачиликдан ажралиб чиқишидир. Бу жараён фанда биринчи ижтимоий меҳнат тақсимоти деб номланиб, милоддан аввалги ИИминг йилликнинг 2 чи ярмида содир бўлган. Ижтимоий меҳнат тақсимоти биринчи навбатда табиий шароит муҳитидан келиб чиқиб ихтисослашди, яъни чўл ва дашт зоналарида чорвачилар, деҳқончилик учун қулай бўлган жанубий-шарқий, марказий ҳудудлар ва дарё бўйида деҳқончилик маданияти етакчи ўринни эгаллади. Иккинчидан бронза даврида қўлга киритилган ютуқлар, ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантирди, натижада деҳқончилик ёки чорвачиликни ривожлантириш учун алоҳида кенг ҳудудлар ва маъсул одамлар зарур бўлиб қолди. Деҳқончиликдан чорвачиликнинг алоҳида соҳа бўлиб ажралиб чиқиши қонуний зарурият эди. Бронза даври ютуқларини қуйидагилар қилиб кўрсатишимиз мумкин: бронзадан ясалган қуроллар меҳнат унумдорлигини оширди, суғорма деҳқончилик асосида доимий қишлоқлар кўпайди, янги ерлар ўзлаштирилди, ҳунармандчиликнинг янги соҳалари—металлургия, заргарлик ривожланди, кулолчиликда чархдан фойдаланишга ўтилди, уй-жой қурилишида ғиштдан фойдаланилди, муцаҳкам мудофаа деворлари шакланди. От эшакдан транспорт сифатида фойдаланилди, ғилдиракли аравалар кашф этилди, жамият ҳаётида моногам оила таркиб топиб, ҳаётда оталар етакчи бўла бошладилар, патриархат даври бошланиб, уруғ жамоаси емирила бошлади ва илк давлатчилик элементлари шаклланди. Қўшни мамлакатлар, айниқса чорвадорлар билан деҳқонлар ўртасида товар айирбошлаш жонланди. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида, яъни Сурхондарё вилояти ҳудудларида илк бронза давридаёқ қадимги деҳқончилик маданияти шаклланган. У Сополлитепа ва Жарқўтон ёдгорликлари асосида ўрганилган. Сополлитепа манзилгоҳи Сурхондарё вилоятидаги Шеробод чўлида Амударёдан 2,5-3 км шарқда Кўнгитонг дараларидан бири бўлган Қайнарбулоқ асосида вужудга келган Уланбулоқсойнинг ёқасида жойлашган. У Термиз шаҳридан 70 км шимолий—ғарбдадир. Бу манзилгоҳ Шеробод чўлини ўзлаштириш жараёнида, 1968 йилда топилган. 1969—1974 йилларда уни А.Асқаров ўрганган. Сурхондарё худудидан 20 дан ортиқ ёдгорлик топилган. Бугунги кунда Сополлитепа маданиятининг ривожланиши 5 та босқичга бўлинади; 1.Сополли даври—милоддан аввалги 2150—1900 йиллар; 2.Жарқўтон даври—милоддан аввалги 1900—1600 йиллар; 3.Кўзали даври—милоддан аввалги 1600—1500 йиллар; 4.Мўлали даври—милоддан аввалги 1500—1400 йиллар; 5.Бўстон даври—милоддан аввалги 1400—1300 йиллар; Жарқўтон ёдгорлиги сополлитепаликлар асос солган илк шаҳар ҳисобланади. У Бўцонсой худудида бўлиб, 100 гектар майдонни эгаллаган. Бу ернинг аҳолиси ҳам деҳқончилик билан шуғулланиб, 500 йилча шу ерда яшаганлар. Замонбобо маданияти Зарафшон дарёсининг қуйи ҳавзасида топилган мотига деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган қабилаларнинг ёдгорлиги ҳисобланади. У ерда 1950–1960 йилларда Я.Ғ.Ғуломов бошлиқ Моҳондарё отряди тадқиқот ишларини олиб борди. Улар қуйи Зарафшон худудидан икки хил маданият изларини топишди. Бири Замонбобо маданияти бўлса, иккинчиси Андронова маданияти излари ҳисобланади. Тозабоғёб маданияти. Ўзбекистоннинг бронза даврига оид ёдгорлик дастлаб 1938 йилда қадимги Хоразм худудидан топилди. У Амударёнинг қуйи ҳавзасидаги Оқчадарё ўзани бўйидаги Тозабоғёб канали бўйида С.П.Толцов томонидан топилди ва номи фанга ”Тозабоғёб” маданияти деб киритилди. Тозабоғёб маданиятига оид қабрицон Кўкча 3 қабрицони бўлиб, у 1954 йилда қадимги Хоразм худудидаги Султон Увайс тизмаларининг шарқий чеккасидан топиб ўрганилди. У ердан 100 дан ортиқ қабр топилиб, уларнинг 74 таси 1954–1955 йиллар давомида текширилди ва бой археологик материал олинди. Қабрлардан ҳар хил даражада сақланган 43 та одам скелети топилди. Мозорларда биттадан, баъзи холларда бир хил вақтда ёки ҳар хил вақтда кўмилган иккитадан скелет топилди. Аёллар билан болаларни кўмиш, эркак ва аёлни бир қабрга кўмиш холлари ҳам учрайди. Марҳумлар оёқ–қўллари букланган ҳолда ўнг ёки чап биқини билан кўмилган. Ҳар бир мозорда бир ёки бир нечта сопол идишлар, эркаклар мозорида бронза буюмлар, аёлларникида эса бронза тақинчоқлар учрайди. Тозабоғёб маданияти одамларининг антропологик типлари икки хил бўлиб, уларнинг биринчиси андронова қабилаларига оид протоевропоид типи бўлса, иккинчиси Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси шарқий Ўрта Ер денгизи типини беради. Шунингдек, одамлар орасида Шарқий Европанинг Сруб маданияти типлари ҳам учрайди. Чўл зонаси қабилаларига тегишли ёдгорликлар Фарғона водийсида кенг ўрганилган. Жумладан, Фарғона вилоятидаги Водил, Каранкўл қабрицонлари, Ленинобод худудидаги Қайроққум ва Даҳана қабрицонларини кўрсатиш мумкин. Қайроққум маданияти Фарғона водийсининг ғарбий қисми жойлашган бўлиб, уни 1950 йилларда А.П.Окладников ва Б.А.Литвинскийлар томонидан топиб ўрганилди. У ердаги тақир уцидан 60 дан ортиқ макон ва минглаб сопол бўлаклари, бронза ва тош қуроллар, ҳайвон суяклари парчалари топилди. Макон ва қабрлардан сопол идишлар кўп жиҳатдан тозабоғёб сополларига ўхшаб кетса–да, лекин Қайроққум сополлари ичида қулоқли, баъзида тарнов жўмракли хиллари хам учрайди. Сопол идишларнинг ўндан бир қисми чизма, тароқ из гул билан нақшланган. Темирнинг кашф этилиши ўша замоннинг моддий маданиятини ўзгартирибгина қолмай, балки ўша давр ва кейинги даврлардаги барча сотсиал-иқтисодий ўзгаришларнинг асоси бўлди. Умуман, одамлар соф темир билан энеолит давридаёқ таниш бўлганлар, лекин унинг амалий ахамиятини билмаганлар. Табиатда соф темир, фақат метеоритларда учрайди. Осмондан тушган буюм эса, ибтидоий одамлар учун муқаддас буюм саналган. Темирдан ишланган тақинчоқлар, мунчоқлар қадимги Шарқда истиқомат қилган қабилаларнинг қабрларидан топилган. Темир то мил.ав. 1 минг йилликгача аҳоли учун ноёб зеб-зийнат бўлиб келган. Мил.ав. XIV асрларга оид Миср, Месопотомия ва Эгей денгизи атрофида темирдан ишланган буюмлар хозиргача сақланиб қолган. Бундай буюмлар Италияда мил.авв. XII асрда, Германия, СкандинаVIя ва Россия худудларида Х асрларда пайдо бўлган. Темирнинг оммаVIй раVIшда қўлланилиши эса, мил.ав. ИХ асрга тўғри келади. Ўрта Осиё илк темир буюмлари мил.ав. VIII асрларга оиддир. Бронзага ишлов бериш, темирга ишлов беришдан кўра, ибтидоий одам учун осон эди, чунки бронза 700-800 Сда, мис 1084С да эриган, темир эса 1530Сда эриган. Шу сабаб дастлаб темирни эритмасдан ишлов берганлар ва у сарғиш ва бўш металл шаклида бўлган. Ибтидоий даврда рудадан темирни ажратиб олиш жараёнининг кашф этилиши эса, энг буюк кашфиёт бўлган. Бу кашфиёт асосида эса, темир рудасига дам бериш билан (900С да рудага дам берилган ва углерод оксиди темир оксидини тиклаган.) у қуюқ холда ажратиб олинган. (Дам бериш усулидан ба’зи жойларда бронза давридаёқ фойдаланила бошланган.) Темирчилар ўзларининг ишлаш услубларини одамлардан сир тутганлар ва уцахоналарини ахоли яшайдиган жойлардан узоқроқда қуриб, унга ҳеч кимни киритишмаган. Шу сабаб одамлар орасида темирчилар хақида турли хил тучунчалар пайдо бўлган. Уларнинг кўплари илохийлаштирилган ва хар бир халқда ўзининг темирчи худолари шаклланган. Масалан, грекларда Гефец, римда Вулкан, немисларда VIланд, русларда Сварог, ўрта осиёликларда Довуд хисобланиб, одамлар уларнинг шарафига турли маросимлар ўтказган ва сиғинишган. Темир қуролларга ўтиш кўпчилик мамлакатларда узил-кесил деҳқончиликка ўтиш учун зарур шароит яратиб берган. Европада ўрмонзорларда экин майдони ташкил этиш имкониятини кенгайтирган. Шунингдек, ерларни хайдаш сифатини хам оширган. Унда сўқа ва омочдан кенг фойдаланилган. Сўқа ёрдамида ерлар чуқур ва сифатли ҳайдалган. Омоч ёрдамида эса, эгатлар хосил қилинган ва тошлоқ, қаттиқ ерларга ишлов бериш осон бўлган. Темир сўқа тишлар мил.ав. VIII асрларга оид Осур подшолари саройидан топилган. Бошқа жойларда эса, илк темир даврида ёғочдан ясалган омоч ва сўқаларга темир тиш кийдирилган. Темирдан фойдаланиш натижасида жамиятнинг сотсиал ҳаётида хам ўзгаришларга олиб келди. Иккинчи йирик меҳнат тақсимоти содир бўлди. Ҳунармандчилик деҳқончиликдан ажралиб чиқди. Бу ўз навбатида мехнат унумдорлигининг оширишига, товар айирбошлашнинг жонланишига, хусусий мулкнинг ва синфий жамиятнинг ривожланишига, давлат муцахкамланишига сабаб бўлди. Темир даври бошларида Осиё ва Европанинг ҳамма жойларида ицеҳкомлар қурилган, шахарлар ривожланган. Темир даври хронологик жиҳатдан 2 босқичга бўлинади: 1–босқич– бронза асридан темир даврига ўтиш мил.авв. Х–VIII асрлар, 2–босқич - илк темир даври мил.авв. VII–VI асрларни ўз ичига олади. 2 режа Қадимги Шарқ цивилизатсияси билан ўзаро алоқалар натижасида бронза давридан бошлаб Ўзбекистоннинг жанубий худудларида, я’ни қадимги Бақтрия худудида ўтроқ деҳқончилик маданиятлари шаклланди. Сўнгги бронза ва илк темир даврига келиб, бу жараён Ўзбекистоннинг барча худудларини қамради. Зарафшон ва Қашқадарё худудида Суғдиёна, Амударёнинг қуйи оқимида Хоразм, Сирдарёнинг юқори ҳавзасида қадимги Фарғона ва унинг ўрта оқимида Чоч деҳқончилик маданиятлари марказлари шаклланди. Аму ва Зарафшон дарёлари ҳавзаларида таркиб топган ҳар бир деҳқончилик вохаларининг ўтроқ аҳолиси Авецода Бахди, Гава Сўғда, Хваризам, Сирдарё хавзаларида шаклланган деҳқончилик ўлкаларини эса, Чоч ва Фраганик номлари билан эслатиб ўтилади. Қадимги Бақтирияда ўтроқ деҳқончилик маданияти бронза давриданоқ шакллана бошлаган. Бу маданият Сополлитепа, Жарқўтон, Кучуктепа, Қизилтепа, Бандихон–1, Таллашкан, Жондавлаттепа каби қадимги деҳқончилик маданияти ёдгорликлари асосида ўрганилган. Кучуктепа Қадимги Бақтрия худудида сўнгги бронза даврига оид ёдгорлик хисобланади.У Сурхандарё худудидаги Уланбулоқсой соҳилида жойлашган. Ёдгорликни 1962 йилда Л.И.Альбаум томонидан топилган ва 1963–1967 йиллар давомида тадқиқот ишлари олиб борилган. Бу тадқиқотлар натижасида унинг 2 та ривожланиш босқичи кўрсатилган эди. Лекин кейинги йилларда Ўзбек–Олмон Бактрия археологик отрядининг олиб борган тадқиқотлари натижасида ёдгорлик санаси анча қадимийлашди. Суғдиёна ўлкасида деҳқончилик маданияти илк темир давридан шакллана бошлаган. Бу маданият Кўктепа, Сангиртепа, Даратепа, Узунқир, Лолазор каби қадимги деҳқончилик маданиятлари ёдгорликлари мисолида ҳамда Тўрткултепа, Афросиёб ва Ерқўрғоннинг қуйи қатламлари асосида ўрганилган. Қадимги Хоразмда эса, унинг табиий географик шароитидан келиб чиқиб, сун’ий суғоришга асосланган деҳқончилик маданиятини яратадилар. Бу фанда Амиробод маданияти деб номланади. Кейинчалик мил.авв. 1 минг йилликнинг ўрталарида деҳқончилик воҳаларининг қал’а–шаҳарлари таркиб топади (Кўзалиқир, Қал’алиқир, Дингилжи). Сўнгги бронза ва илк темир даврида Чоч (қадимги Тошкент воҳаси) Қадимги Фарғона сингари ўзига хос ривожланиш ё’лидан борди. Бу ерларда деҳқончилик кичик–кичик сой этакларида ёки булоқ сув ёқаларида вужудга келиб, ибтидоий усул асосида олиб борилган. Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимида жойлашган Бурғулуксой ҳавзасида илк деҳқончилик маданияти таркиб топган. Уни биринчи бор 1940 йилда А.И.Тереножкин аниқлади ва унга Бурғулук маданияти номини берди, лекин у бурганлисой маданияти номи билан ҳам аталади. Бугунги кунгача Фарғона водийсидан бу маданиятга оид 80 дан ортиқ ёдгорлик топилган. Шунингдек, унинг излари Наманган, Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё ҳудудларидан ҳам топилган. Ҳозиргача уларнинг 10дан ортиқ ёдгорликларида археологик қазишмалар ўтказилган Download 89.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling