Hammaga omad) Moddalar almashinuvi bosqichlari


Yog’larning to’planishi, safarbarlanishi, boshqarilishi. 56-savolda bor


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/49
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1520391
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49
Bog'liq
biokimyo javoblar

 
45.Yog’larning to’planishi, safarbarlanishi, boshqarilishi. 56-savolda bor 
46.Uglevodlardan yog’larning hosil bo’lishi.
УГЛЕВОДЛАРДАН ЁҒЛАР ҲОСИЛ 
БУЛИШИ. Овқат билан бирга кирадиган углеводларнинг бир қисми, айниқса, углеводлар 
миқдори жигар ва мускуллардаги гликоген запасларини аслига келтириш учун керагидан 
ортиқча бўлса, организмда ёғларга айланади. Уларнинг шу тариқа айланиши схемаси 111-
расмда кўрсатилган. Глюкоза ацетил-КоА манбаи бўлиб хизмат қилади. Еғ кислоталари шу 
ацетил-КоА дан синтезланади. Қайтарувчи реакциялар учун зарур НАДФ*Н пентозофосфат 
йўлида глюкоза оксидланиши ҳисобига, шунингдек НАДФ га боглиқ малатдегидрогеназа 
ва изодитратдегидрогеназа реакциялари ҳисобига етказиб берилади. Глицерофосфат 
гликолизнинг оралиқ маҳсулоти бўлмиш диоксиацетонфосфатнинг қайтарилиши йўли 


35 
билан ҳосил бўлади. Шундай қилиб, ёғлар синтези учун нимаики зарур бўлса, шуларнинг 
ҳаммаси глюкозадан ҳосил бўлади. Углеводлардан ёғлар синтезланиши жигарда ҳаммадан 
актив тарзда ўтадиган бўлса, ёғ тўқимасида камроқ активлик билан боради. 
 
47.Yog’ kislotalarining tashilishi, oksidlanishi, ahamiyati.

 
 
ЕҒ КИСЛОТАЛАРИНИНГ ОКСИДЛАНИШИ. Еғ кислоталари катаболизмида уч 
қисмини ажратса бўлади: 1) р-оксидланиш— ёғ кислоталари учун ўзига хос оксидланиш 
йўли бўлиб, ёғ кислота молекуласининг бир нечта ацетил-КоА молекуласига айланиши 
билан поёнига етади; 2) цитрат цикли, бунда ацетил қолдиқлари оксидланади; 3) 
митохондрия нафас занжири. Р-Оксидланишда ёғ кислотанинг îp-ҳолатидаги —СН2 
группаси —С—группасига қадар оксидланади (106-расм, 1—3 реакция11 О ларга 
қаралсин). Бунда иккита босқичдр: ацетилдегидрогеназа иштирокида (1-реакция, флавинли 
фермент, водород убихинонга ўтади) ва p-оксиацилдегидрогеназа иштирокида (3-реакция, 
водород акцептори НАД+) дегидрланиш бўлиб ўтади. Сўнгра тиолаза фермента таъсирида 
(4-реакция) р-кетоацилКоА ацетил-ҚоА билан ацилКоА га парчаланади, ацил-КоА 
аввалгига Караганда иккита углерод атомига қисқарган бўлади. Мана шу ацил-КоА яна 
оксидланишга учрайди. Шу процесснинг кўп қайга такрорланиши ёғ кислотанинг ацетил-
КоА гача батамом парчаланишига олиб келади. Масалан, таркибида 16 та углерод, атоми 
бўладиган пальмитинаг кислота (пальмитил-КоА) 7 та Р-оксидланиш цикли мобайни* да 8 
та ацетил-КоА молекуласига айланади. Пальмитил-КоА оксидланишининг йиғинди 
натижасини мана бундай тасвирласа бўлади. Дегидратацияланиш реакцияларида ҳосил 
бўладиган қайтарилган коферментлар водородни нафас занжирига ўтказади: шунинг 
ҳисобига 1 моль пальмитинат кислота р-оксидланганида 35 моль АТФ синтезланиши 
мумкин. Ацетил қолдиғи цитрат циклида оксидланади. Пальмитинаг кислотадан ҳосил 
бўладиган 8 моль ацетил-КоА оксидланиши ҳисобига 96 моль АТФ синтезланиши мумкин. 
1 моль пальмитинКоА оксидланганида тўла-тўкис чиқадиган АТФ 131 мольни ташкил 
этади. Пальмитинат кислотанинг С02 билан Н20 гача парчаланишининг бутун 


36 
энергиясидан тахминан 60 фоизи АТФ га жобўлади. Битта углерод атомига ҳисоблаганда 
АТФ чиқиши пальмитат оксидланиши учун 8,1 ни ва глюкоза оксидланиши учун 6,3 ни 
ташкил этади; шундай қилиб, ёғ кислоталарининг энергетик сиғими глюкоза энергетик 
сиғимига қараганда анча катта. Р-Оксидланишда иштирок этадиган ферментларнинг 
ҳаммаси митохондрияларда бўлади. Митохондрийлар мембранаси ёғ кислоталарини 
ўтказмайди; булар карнитин иштирокида олиб ўтилади. Карнитин-ацилтрансфераза таъсир 
этганида карнитиннинг спиртли группасига ёғ кислота келиб бирикади (мураккаб эфир 
боғи билан):
Ацил-SKoA + Карнитин = Ацилкарнитин + HSKoA 
Ацилкарнитин митохондрияга диффузияланиб ўтиши мумкин. fl-оксидланиш йўли билан 
ёғ кислоталаридан фойдаланишкўпгина тўқималарга хос. Узоқ жисмоний иш пайтида 
скелет мускулса катта бўлади. Юрак мускули истеъмол қиладиган кислород Лари ҳамда 
юрак мускулида шу энергия манбаининг роли айниқнинг тахминан 70 фоизидан ёғ 
кислоталарини оксидлаш учун фойдаланилади. Нерв тўқимаси ёғ кислоталаридан энергия 
манбаи сифатида фойдаланмайди. Пропионат кислота алмашинуви. Организмда углерод 
атомларининг сони жуфт бўладиган ёғ кислоталари кўпчиликни ташкил этади. Организмда 
кам миқдорларда бўладиган тоқ сондаги углерод атомларига эга ёғ кислоталаридан р-
оксидланишнинг охирги босқичида пропионил-КоА ҳосил бўлади. Бундан ташқари, 
пропионил-КоА баъзи аминокислоталар (валин, изолейцин, треонин, метионин) 
парчаланганида ҳам ҳосил бўлади.
Пропионил-КоА алоҳида йўл билан оксидланади: Аввал карбоксилланиш рўй бериб, 
метил-малонил-КоА ҳосил бўлади; шу реакцияни катализлайдиган фермент таркибида, 
худди пируват карбоксилазасида бўлгани каби, биотин бор. Сўнгра метил малонин-КоА 
метилмалонилмутаза таъсири остида сукцинилКоА га айланади. Фермент молекула ичида 
— СО — SKoA группасининг метил радикалига олиб ўтилишини катализлайди. 
Метилмалонилмутаза таркибида кофермент тариқасида витамин Bu нинг кккита кофермент 
шаклларидан бири — дезоксиаденозилкобаламин бўлади. Витамин Bu етишмаслигида бу 
реакция сусайиб қолади ва сийдик билан кўп миқдор метилмалонат билан пропионат чиқиб 
туради. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling