Hammaga omad) Moddalar almashinuvi bosqichlari


Липопротеинларнинг ҳосил бўлиши ва функциялари


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/49
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1520391
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49
Bog'liq
biokimyo javoblar

Липопротеинларнинг ҳосил бўлиши ва функциялари. Липопротеинлар ичак шиллиқ 
пардаси ҳужайраларида (хиломикронлар ва ЗЖ ПЛ), гепатоцитларда (ЗЖПЛ ва ЗЮЛ), қон 
плазмасида (ЗПЛ ва ЗЮЛ) ҳосил бўлади. Ҳужайрада синтезланган ёғлар ғадир-будир 
ретикулумда фосфолипид қўш қаватларининг орасига ўтиб, томчи ҳосил қилади. 
Фосфолипид якка қавати пировард натижада томчи атрофида туташади, яъни алоҳида 
липопротеин зарраси шаклланади. Бунда липопротеин ретикулум бўшлиғига жойлашган 
бўлиб қолади. Сўнгра липопротеинлар сурилиб Гольжи аппаратига ўтади, у ерда 
липопротеинлар билан тўлиб турадиган секретор доналар ҳосил бўлади. 
Липопротеинларнинг қон ёки лимфага ажралиб чиқиши экзоцитоз йўли билан бўлиб ўтади. 
Липопротеинларнинг ўтмишдошлари ҳужайра ичида ҳосил бўлиб, булар қонда тезгина 
етук липопротеинларга айланади. Улар етилиб боришининг муҳим нуқтаси турли 


34 
липопротеинларнинг бир-бири билан юзадагш таркибий қисмларини алмашинишидир. 
Хиломикронлар ва ЗЖПЛ ёғларни қон ўзани бўйлаб ташиббёришга хизмат қилса, ЗПЛ ва 
ЗЮЛ холестеринни ташиб беришга хизмат қилади. Ичак ҳужайраларида ҳазм 
маҳсулотларидан синтезланадига» ёғлар худди шу ҳужайраларнинг ўзида 
липопротеинларга, асоса» хиломикронлар, шунингдек ЗЖПЛ га қўшилиб кетади. 
Хиломикронлар билан ЗЖПЛ ичак лимфа капиллярларига, сўнгра ичактутқич лимфа 
томирлари орқали кўкрак лимфа йўлига ва у ердаю бўйинтуруқ венаси ордали умумий қон 
оқимига тушади, Жигарда ҳосил бўладиган ёғлар зичлиги жуда паст липопротеинлар 
(ЗЖПЛ) га ўралиб, жойланади, улар қонга тушади.. Жигар қонга бир кеча-кундузда 20—50 
г ёғ чиқариб турад» (ЗЖПЛ таркибида). Овқат ҳазми вактида қондаги липопротеинлар 
миқдори кўпаяди, шу билан бирга баъзан шу қадар кўпаядики, қон плазмаси оқиш тусга 
кириб қолади. Липопротеинлар концентрацияси овқаг ейилганидан 4—5 соатдан кейин энг 
юқори даражага етади. Липопротеинлипаза. Хиломикронлар билан ЗЖ ПЛ бир кеча-
кундузда 70—150 г экзоген (овқат билан бирга тушадиган) ва эндоген (жигарда 
синтезланадиган) ёғларни орган ва тўқималарга тақсимлаб беради. Турли органлар 
капиллярларининг эндотелийсида липопротеинлар ёғларини 
гидролизлайдиганлипопротеинлипаза ферменти бор. Липопротеинлипаза капиллярлар ички 
юзасининг гликозамингликанлари билан бириккан ва бевосита қонга тақалиб туради. 
Липопротеинлипазанинг бириктириш маркази ва ёғлар гидролизы учуй каталитик маркази 
бор.. Гидролиз маҳсулотлари ҳужайрага тушади, у ерда улар оксидланиши ёки бошқа 
метаболизм реакцияларида иштирок этиши мумкин. Хиломикронлар ва ЗЖПЛ аста-секин 
триацилглицеринлардан ажралиб бориб, ЗПЛ га, шунингдек, ажабмаски ЗЮЛ га ҳаш 
айланади. Қондаги хиломикронлар билан ЗЖПЛ нинг ярим умрш 5 соат атрофида. ЗПЛ ва 
ЗЮЛ жигар, ичак, ёғ тўқимаси, буйрак, буйракусти бездари ҳужайраларига эндоцитоз йўли 
билан юти-, лади ва лизосомаларда парчаланади. Липопротеинларнинг тузилиши
Липопротеинларнинг юза қисми (113-расм) маълум томонга йўналган фосфолипидлар ва 
оқсиллар қаватидан (аполипопротеинлардан) ҳосил бўлган. Фосфолипидлар гидрофил 
учлари билан ташқи юзасини ҳосил қилади, гидрофоб учлари эса зарралар ичидаги липид 
фазасида «эриган» бўлади. Липопротеинлар таркибида бир неча ҳар хил оқсиллар 
топилган. Мана шу оқсилларнинг ҳаммаси учуй гидрофилл ва гидрофоб қисмлари бўлиши 
характерлидир; гидрофил қисми қон плазмасига, гидрофоб қисми липопротеин ичидаги 
липидларга тақалиб туради. Турли липопротеинлардаги оқсиллар тўплами турличадир. 
Лияопротеиннинг ички қисми — гидрофоб ядроси таркибида асосан триацилглицеринлар 
билан холестерин бўлади. Липопротеинлар- «инг таркиби 38-жадвалда кўрсатилган. 
Келтирилган катталиклар табиатан тахминийдир, холос, чунки липопротеинлар ишга 
тушган маҳалда таркиби тинмай ўзгариб туради.

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling