Hammaga omad) Moddalar almashinuvi bosqichlari


Yog’larning jamg’arilishi, safarbarlanishi va almashinishining buzilishi. Bolalarda


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/49
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1520391
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   49
Bog'liq
biokimyo javoblar

 
56.Yog’larning jamg’arilishi, safarbarlanishi va almashinishining buzilishi. Bolalarda 
kuzatiladigan yog’ bosishining mexanizmi.
Ёғ босиши, семизлик. Овқат билан кирадиган 
ва. жигарда синтезланадиган ёғларнинг кўп қисми ёғ тўқимасида тўпланиб бориш 
босқичидан ўтади. Асосан углеводли овқат 'билан овқатланилганда ёғ запаслари жигарда 
углеводлардан ёғлар синтезланиши ҳисобига ҳосил*бўлади. Эти ўртамиёна, нормал бўлган 
одамда ёғлар тана массасининг тахминан 15 фоизини ташкил этади. Бутунлай очлик 
пайтида бу запас 5—7 ҳафта давомида сарфланади; яъни у гликоген запасларидан кўра анча 
кўпроқ вақтга етади. Соғлом одам нормал овқатланиб юрганида организмидаги ёғ миқдори 
ўзгармайди. «Пекин ана шундай шароитларда ҳам ёғ тўқимасидаги ёғлар тинмай янгиланиб 
туради. Бошқача айтганда ёғ бир вақтнинг ўзида ва доимий суратда бир хилдаги тезлик 
билан тўпланиб боради ва сафарбар бўлиб туради. Натижада ёғ тўқимаси ёғлари бир неча 
кун ичида батамом янгиланиб олади. Узоқ очлик вақтида ва мунтазам жисмоний 
нагрузкалар пайтида ёғлар сафарбар бўлишининг тезлиги тўпланио боришининг 
тезлигидан катта бўлади ва тўпланиб турган ёғ камайиб боради. Аксинча, сафарбар бўлиш 
тезлиги мудом тўпланиб бориш тезлигидан кам бўлса, у вақтда одам семирибуни ёғ боса 
бошлайди. Ёғ босишнинг ҳаммадан кўра кўп учрайдиган сабаби истеъмол қилинадиган 
овқат миқдори билан организм энергия сарфларининг бир-бирига тўғри келмай қолишидир. 
Одам ҳаддан ташқари кўп овқат ейдиган маҳалда, гиподинамия пайтида ва айниқса ана шу 
иккала омил бирга қўшилганида шў хилдаги номувофиқлик юзага келади. Овқат истеъмоли 
билан энергия сарфининг бир-бирига нечоглиқ аниқ мос келиши лозимлиги мана бундай 
ҳисобдан кўриниб турибди: ҳар куни атиги 3 г (қуруқ моддасига айлантириб ҳисоблаганда) 
ортицча овқат ейилганида 10 йил мобайнида тахминан 10 кг атрофида ортиқча тана 
массаси тўпланиб қолган бўлур эди. Очлик, иштаҳа ва тўқлик ҳиссига алоқадор 
механизмларнинг ўзи ана шундай аниқликни таъминлаб бериши амир маҳол. Юқорида 
кўриб ўтганимиздек, АТФ синтезига олиб келадигав барча асосий метаболик 
жараёнларнинг тезлиги АТФ сарфи тезлиги билан мусбат тескари алоқа механизми бўйича 
идора этиб борилади: АТФ нечоглик кўп сарфланадиган бўлса, синтезининг тезлиги шунча 
катта бўлади (нафас назорати, гликолиз, цит-: рат циклини идора этиш). Организм ташқи 
иш бажариш учуи тегишли энергия сарфланмаган пайтда ҳам озиқ моддаларни 
катаболизмга кирита оладиган бир қадар имкониятга эга бўлса ажаб эмас. Ана шу 
механизм ортиқча овқат истеъмол қилингани-- да ёг тўпланиб боришига йўл қўймаслиги 
мумкин бўлади. Овқат истеъмоли ва катаболизмини идора этишда эндокрин системаси 
қатнашади, шу муносабат билан семириш, ёг босиш талайгина эндокрин касалликлариниг 
характерли белгисидир. 


43 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling