Hammaga omad) Moddalar almashinuvi bosqichlari


Organizmning asosiy fosfo- va glikolipidlari, ularning vazifalari


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/49
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1520391
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49
Bog'liq
biokimyo javoblar

 
51.Organizmning asosiy fosfo- va glikolipidlari, ularning vazifalari.
Фосфолипидлар
Мембраналарда икки хил фосфолипидлар бўлади — глицерофосфолипидлар ва 
сфингофосфолипидлар. Глицерофосфолипидлар. Бу липидлар фосфатид кислота 
(диацилглицеринфосфат) унумларидир. Фосфолипидлар таркибига ҳам тўйинган, ҳам 
тўйинмаган ёғ кислоталари киради, булар углерод занжирининг узунлиги кўпинча 16 тадан 
то 20 тагача углерод атомидан иборат бўлади. Ҳаммадан кўп тарқалган 
глицерофосфолипидлар фосфатидил холинлардир (буларнинг эскирган номи — 
лецитинлар). Уларнинг муҳим хусусияти молекуласида фосфат кислота билан бириккан 
холин қолдиғи борлигидир. Фосдатидилхолинлар группасига кирадиган бирикмалар ўз 
таркибцдаги ёғ кислота қолдиқлари (R радикаллари)нинг табиати жиҳатидан бир-биридан 
фарқ қилади. Бошқа глицерофосфолипидлар —фосфатилидэтаноламинлар ва 
фосфатидилсеринлар ҳам худди шу типда тузилгандир, уларнинг таркибйда тегишлича 
этаноламин ва серин бўлади. Глидерофосфолипидлар тирик ҳужайрада бири иккинчисига 
айлана олади; серин қолдиғи декарбоксилланиб, этаноламин қолдиғига айланади
этаноламин қолдиғи метилланиш йўли билан холин қолдиғига айланади. 
Сфингофосфолипидлар (сфингомиелинлар). Бу группага таркибида сфингозин деган 
аминоспирт бўладиган липидлар киради; бошқа жиҳатдан сфингофосфолипидлар 
глицерофосфолипидлар билан бир хилда тузилган. Сфингофосфолипидлар дерамидлар — 
сфингозин N-ацил унумларининг ҳосилаларидир. Церамидлар ёғ кислота қолдиғи 
жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган бирикмалар группасидир. 
Сфингофосфолипидларда церамиднинг биринчи углерод атоми ёнидаги гидроксил группа 
водороди фосфохолин, фосфоэтаноламин ёки фосфосеринга алмашган. Қуйида таркибида 
фосфохолин бўладиган сфингофосфолипид формуласи келтирилган. 
Гликолипидлар. Гликолипидлар таркибида углевод бўладиган бирикмалардир, буларнинг 
углевод қисми ковалент боғ билан липид қисмига бириккан. Мембраналарда асосан 
церамид (N-ацилсфингозин) нинг углеводли унумлари бўлади. Бундай гликолипидларнинг 
умумий номлари гликозилцерамидлар, гликосфинголипидлардир (булар цереброзидлар деб 
ҳам аталади). Глюко- ёки глюкозил деган олд қўшимчалари ҳар қандай углевод қолдиғи 
деган маънони англатишини эслатиб ўтамиз. Гликозилдерамидларнинг углевод қисми 
моносахаридлар ёки олигосахаридлардан, масалан, лактозилцерамидда лактоза (дисаҳарид) 
қолдиғидан иборат бўлиши мумкин. Бирмунча мураккаб тузилган бўлиб, тармоқланган 
занжирлар ҳосил қилувчи углеводлар гликолипидларда камроқ миқдорларда топилади. 
Углевод заижирларининг учки қолдиқлари аксари N-ацетилнейраминат кислотадан иборат 
бўлади (тўққизта углеродли моносаҳарид); таркибида N-ацетилнейраминат кислота 
бўладиган гликолипидлар ганглиозидлар деб аталади. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling