Hammaga omad) Moddalar almashinuvi bosqichlari


ХОЛЕСТЕРИННИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА ФУНҚЦИЯЛАРИ


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/49
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1520391
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   49
Bog'liq
biokimyo javoblar

ХОЛЕСТЕРИННИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА ФУНҚЦИЯЛАРИ. Организмдаги 
барча стероидларнинг асосий қисми холестерин улушига тўғри келади. Одам тўқималарида 
140 г атрофида холестерин бор; тарқалганлиги жиҳатидан кейинги ўринда турадиган 
стероидлар группаси — ўт кислоталарининг миқдори 5 г атрофида. Нерв тўқимаси 
(миелинли мембраналари) ва буйракусти безларининг пўстлоғи холестеринга ҳаммадан 
кўра бой. Тўқималар холестеринининг бир қисми юқори ёғ кислоталари, одатда олеинат 
кислота билан этерификациялангандир. Холестерин эфирлари—булар, одатда, 
холестериннинг тўпланиб турган ёки ташиладиган формаси бўлади. Масалан, қон 
липопротеинлари холестеринининг 70 фоизи этерификацияланган. Буйракусти безлари ҳу- 
•жайралари холестеринларида ҳам шунча эфир бор, бу ерда улар цитоплазмадаги томчилар 
шаклида тўпланиб туради. Бошқа кўпгина органларда эфирлар бутун холестериннинг 
камроқ қисмини ташкил этади; масалан, жигарда улар 20—25 фоиз. Холестерин 
организмда икки хил функцияни адо этиб боради: биринчидан, у ҳужайра мембраналари 
таркибига структура қисми сифатида киради; иккинчидан, бошқа стероидлар — ўт 
кислоталари, стероид гормонлар, витамин D3 синтезида ўтмишдош бўлиб хизмат қилади. 
Организмнинг холестерин фонди овқат холрстерини ва организмнинг ўзида холестерин 
синтезланиши ҳисобига юзага келади. Одам таркибида холестерин кам бўладиган ўсимлик 
овқатлари билан овқатлангаиида холестерин синтези асосий аҳамиятга эга бўлади.


41 
54.Xolesterin biosintezi, ularning boshqarilishi.
Хо л е с т е р и н б и о с и н т е з и
Мураккаб холестерин молекуласи бошдан-оёқ ацетил-КоА нинг ацетил қолдиқларидан 
ҳосил бўлади (VI бобга қаралсин). Оралиқ маҳсулотларининг бири р-гидрокси^-
метилглутарил-КоА (ГМГКоА) дир, у кетон таналари синтезида ҳам ҳосил бўлади. 
Холестерин биосинтези учун дастлабки хос реакция ГМГ-КоА-редуктаза таъсирида ГМГ-
КоА қайтарилиб, мевалонат кислотага аиланишидир. Мевалонат кислота кейин бир қанча 
ўзгаришларга учрайди, шу узгаришлар давомида карбоксил группаси ажралиб чиқади, олти 
молекула мевалонат кислотанинг бешуглеродли қисмлари эса конденсацияланиб, сквален 
ҳосил қилади. Сквален олтита дирПРеН бирликлардан тузилган чизиқли симметрик 
молекуладир. Сквален кейин ланостеринга айланади, ланостеринда энди холестерин учуй 
характерли тетрациклин группа бўлади. Ланостериндан бир нечта босқичлардан кейин 
холестерин ҳосил бўлади. Холестериннинг жуда кўпчилик қисми—тахминан 80 фоизи—
жигарда синтезланади; иккинчи ўринни ингичка ичак ҳужайралари эгаллайди, 
организмдаги бутун холестериннинг 10 фоизга яқини шуларда ҳосил бўлади; яна тахминан 
5 фоизни тери ҳужайралари қўшиб туради. Холестерин синтези учун зарур бўладиган 
ферментлар, етук эритроцитларни айтмаганда, ҳамма ҳужайраларда бор. Одам организмида 
бир кеча-кундузда синтезланадиган холестериннинг умумий миқдори 1 г га боради. 
Холестерин синтезининг тезлиги манфий тескари алоқа механизми бўйича идора этилади. 
Идора этишнинг асосий нуқтаси мевалонат кислота ҳосил бўлиш реакцияси — холестерин 
синтези йўлининг биринчи хос реакциясидир: холестерин ГМГ-КоА-редуктазани 
ингибициялаб, унинг синтезини сусайтириб қўяди. Одамнинг суткалик овқатида 2—3 г 
холестерин бўладиган маҳалларда унинг ўз холестерини деярли бутунлай синтезланмай 
қўяди.

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling