Hammaga omad) Moddalar almashinuvi bosqichlari


ЕҒЛАРНИНГ ТУПЛАНИБ БОРИШИ ВА САФАРБАР ЭТИЛИШИ


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/49
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1520391
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   49
Bog'liq
biokimyo javoblar

ЕҒЛАРНИНГ ТУПЛАНИБ БОРИШИ ВА САФАРБАР ЭТИЛИШИ. Ёғлар ёғ 
тўқимасининг ихтисослашган алоҳида ҳужайраларида—адипоцитларда (липоцитларда) 
тўпланиб боради (деполанади). Ёғ тўқимаси массасининг 90 фоизга яқини ёғлар улушига> 
тўғри келади. Еғ ҳужайраси ҳажмининг кўп қисмини юпқа цитоплазма қатлами билан 
ўралиб турадиган ёғ томчиси ташкил этади, ёғ ҳужайрасида ядроси, митохондриялари ва 
бошқа ҳужайра структуралари бўлади. ёғ тўқимасида ёғ иккита манба ҳисобига тўпланиб 
боради: липопротеинлардан келади ва ёғ ҳужайраларининг ўзида глюкозадан ҳосил бўлади. 
Липопротеинларнинг ёғи липопротеинлипаза таъсирида ёғ тўқимаси капиллярларида 
парчаланади. ё ғ кислоталари ёғ ҳужайраларига ўтиб, бу ҳужайраларда яна 
триацилглицеринлар таркибига қўшилиб кетади: бунда ёғ ҳужайраларида глюкозадан 
ҳосил бўладиган а-глицерофосфатдан фойдаланилади. Деполарда тўпланиб турган ёғлар ёғ 
ҳужайраларидаги липазалар таъсирида ёғ кислоталари ҳамда глицерингача 
гидролизланиши йўли билан сафарбар бўлади. Ёғ кислоталари қонга тушиб, бу ерда 
альбумин билан ноковалент бирикмалар ҳосил қилади ва шу шаклда қон ўзани бўйлаб 
ташиб борилади. Глицерин эриган ҳолатда ташилади ва, асосан, жигарда ушланиб қолади; 
жигарда глицерин а-глицерофосфатга айланади, у глюконеогенез реакциясига киришиши 
ёки гликолиз реакциялари билан катаболизм умумий йўли реакцияларида оксидланиши 
мумкин. 114-расмда ёғларни ташиб бериш ва ўзгартиришнинг умумлаштирилган схемаси 
кўрсатилган. Қондаги ёғ кислоталари концентрацияси катта эмас, барча қон липидларининг 
атиги 1—3 фоизи уларнинг улушига тўғри келади, холос. Қондаги ёғ кислоталарининг 
ярим умри ҳам жуда ҳисқа — атиги 2—4 минут. Бунинг маъноси шуки, ёғ кислоталари €ғ 
тўқимасидан истеъмолчи органларга жадал оқим бўлиб ўтиб туради, деган маънони 
англатади. Бу оқим тезлиги юқори бўлганлигидан ташиб берилаётган модда 
концентрацияси паст бўлган тақдирда ҳам талайгина миқдорда — суткасига 150 г атрофида 
ёғ кислоталари етказиб беришни таъминлайди. 
Адреналин худди гликогенни сафарбар этиш маҳалидагидек механизм билан, яъни цАМФ 
синтезини, протеинкиназанинг активланиши ва липазанинг фосфорилланишини ўз ичига 
олувчи кетма-кет реакциялар орқали таъсир кўрсатиб, тўпланиб турган ёғларнинг сафарбар 
этилишини активлаштиради. Буйракусти безлари хроммафин туқимасининг ўсмаларида— 
феохромоцитоналар деган касалликда қондаги адреналин (шунингдек норадреналин) 
концентрацияси жуда кўпайиб кетган бўлади; шунга кўра бундай касаллар қонидаги ёғ 
кислоталар концентрацияси соғлом одамлардагига қараганда неча ўн баравар кўп бўлиб 
чиқади. Тўпланиб турган энергетик материалнинг икки шакли — гликоген билан ёғлар—ўз 
навбати билан сафарбар бўлади: очликда, жисмоний иш вақтида биринчи навбатда асосан 
гликоген запасларидан фойданаланилади, кейин эса ёғлар сафарбар бўлишининг тезлиги 
аста-секин ортиб боради. Қисқа муддатли жисмоний нагрузкалар амалда гликоген ҳисобига 
энергия билан тўла-тўкис таъминланади, узоқ давом этадиган жисмоний нагрузкаларг 
пайтида ёғлар ҳам сарф бўлиб боради. Масалан, узоқ югуриш пайтида мускуллардаги 
гликоген в а қондаги ёғ кислоталари миқдорининг ўзгаришига қараб шу тўғрида фикр 
юритса бўлади.

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling